Главные новости
Главная / Жамият / Оксаётган ижтимоий химоя тизими: хато каерда?
<

Оксаётган ижтимоий химоя тизими: хато каерда?

Пандемия натижасидаги карантин ва иктисодий инкироз, Сардоба фожиаси, Бухородаги табиий офат… Бу вокеалар занжири Узбекистон олдида анчадан бери кундаланг турган масала – ижтимоий химоя тизимини самарали ташкил этиш мухимлигини яна бир карра курсатиб берди.

Ёлгиз кексалар, бокувчисини йукотган камбагал оилалар, ёлгиз оналар, куп болалари оилалар, ногиронлиги булган шахслар ижтимоий химояга даъвогар катлам хисобланади.

Kun.uz мухбири Узбекистонда ижтимоий химоя тизимини фавкулодда ва умумий холатда кандай ташкил этиш кераклиги, бу борада кандай хатоларга йул куйилаётгани хусусида экспертлар фикри билан кизикди.

«Ижтимоий химоя хайрияга эмас, инсон хукукларига асосланиши керак»

Дилмурод Юсупов, Буюк Британиянинг Сассекс университети кошидаги Тараккиёт тадкикотлари институти докторанти:

– Узбекистонда карантин режими жорий килинишидан аввал хам ижтимоий химоя тизими талабга жавоб бермасди. Ногиронлик нафакаси, болаликдан ногиронлик нафакаси 400 минг сум атрофида. Бу эса яшаш харажатларини копламайди. Республикада истеъмол саватчаси, яшаш минимуми тушунчалари хали тулик шаклланмагани туфайли ижтимоий нафакалар яшаш харажатларига мос келмайди.

Ногиронлик нафакасини олувчилар мустакил яшай олмайди, берилаётган пул дори-дармоннинг узига зурга етиши мумкин. Шунинг учун улар оила аъзоларининг ёрдамига таянади. Аммо карантин даврида купчилик уз хисобидан таътилга чикишга мажбур булди, бу уларнинг оилалари даромадига икки хисса таъсир килмай колмайди.

Ногиронлиги булган шахслар билан ишлаш Согликни саклаш вазирлиги кошидаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги буйнида. Ногиронлик нафакасини тайинловчи тиббий мехнат экспертиза комиссиялари хам уларнинг кошида. Аммо карантин даврида ногиронлиги булган инсонлар ТМЭКдан кай тартибда кайта утиши мумкинлиги, ногиронлик муддатини узайтириш шартлари айтилмади. Реабилитация воситалари (аравача, эшитиш мосламалари кабилар) кандай етказилиши хакида маълумот берилмади.

Пандемия даврида ногиронлиги булган, руйхатдан утган шахсларга доимий оладиган нафакасидан ташкари шу микдорда кушимча бир марталик туловни кушиб беришни таклиф килгандим. Бошка давлатларда ижтимоий нафакалар карантин даврида ошириб берилди. Лекин бундай ёрдам Узбекистонда жорий килинмади.

Ижтимоий таъминотга мухтож ахолига ёрдам курсатишда кунгилли гурухлар – нодавлат-нотижорат ташкилотлари, жамоат бирлашмаларининг иштироки булиши керак. Улар эгилувчан булиб, фаолиятини вазиятга давлатдан кура тезрок мослаштира олади.

Ёрдамни ташкил килишда ногиронлар бирлашмалари билан хамкорлик йулга куйилиши керак эди. Мисол учун, куз ожизлар жамияти кузи ожизларга  ёрдам кай шаклда берилиши кераклигини давлат идорасидан кура яхширок билади.

Аммо Узбекистон бошкача йулдан борди. Кунгилли гурухлар ёрдам курсатишида нохуш холатлар булаётгани айтилиб, уларнинг фаолияти такикланди. Ягона мувофиклаштирувчи марказ тузилди. Шу оркали ёрдам бериши ташкил этилди. Ишонч телефонига туша олсангиз, ёрдам келади. Бирок, билишим буйича, ногиронлиги булган одамларнинг аксарияти бу ракам билан боглана олишмаган. Кунгироклар жуда куп булгани учун тезда ёрдам бера олишмади.

Одамларнинг муаммосидан келиб чикиб, унга уникал ёрдам ишлаб чикиш учун вакт, куч кетади. Ёрдамлариннг барчасини битта марказ оркали мувофиклаштирмасдан, кунгилли гурухлар билан ижтимоий хамкорликни йулга куйиш керак эди.

Бу холатлар хукуматга ижтимоий химоя тизимини янгидан куриш учун туртки булиши керак. Мувофиклаштирувчи марказ фаолиятидан хам билиндики, эхтиёжмандларнинг ягона аник руйхати ишлаб чикилмаган. Маълумотлар базаси ягона булиши ва у янгиланиб туриши керак. Махаллаларнинг кулда юритадиган руйхатлари талабга жавоб бермайди. Ижтимоий химояга мухтожларнинг барчаси хам бу руйхатларга киритилмаган.

Таклифлар:

– Ижтимоий химоя масаласига жавобгар ягона орган йук. Бу функция хар хил идоралар орасида таксимланиб кетган. Согликни саклаш вазирлиги ногиронлиги булган инсонларга, «Мурувват» ва «Саховат» уйларига карайди. Халк таълими вазирлиги махсус мактаб интернатлари, мехрибонлик уйларига жавобгар. Мехнат вазирлиги ногиронлиги булганларни мехнатга йуналтириш билан шугулланади. Молия вазирлиги хузуридаги бюджетдан ташкари Пенсия жамгармаси ногиронлик нафакалари билан ишлайди.

Ижтимоий химоя буйича ягона масъул орган ташкил килиниши ва тизим билан боглик барча ваколатлар унга берилиши керак. Мазкур органда ижтимоий иш булими ташкил этилиши, ижтимоий ходимлар тайёрлаш масаласи хам курилиши даркор.

– Тиббий мехнат экспертизаси комиссиялари фаолияти тулик ислох килиниши керак.

– Ижтимоий нафакалар яшаш харажатларига мослаштирилиши, бунинг учун истеъмол саватчаси, яшаш минимуми конуний тасдикланиши керак. Нафака микдори яшашнинг базавий эхтиёжларидан келиб чиккан холда хисоблаб чикилиши лозим.

– Ногиронликнинг тиббий моделидан ижтимоий моделга утиш лозим, яъни ижтимоий химоя хайрияга эмас, инсон хукукларига асосланиши керак.

– Давлат «Ногиронлар хукуклари тугрисидаги конвенция»ни ратификация килиши керак.

Маълумот учун, БМТ 2006 йилда кабул килган «Ногиронлар хукуклари тугрисида»ги Конвенцияни МДХ давлатлари орасида факатгина Узбекистон ва Тожикистон ратификация килмаган.

«Хайрия тадбирларини ягона акцияга бирлаштириш шаффофлик талабларига жавоб бермайди»

Азиза Умарова, давлат бошкарувини модернизациялаш буйича мутахассис, SmartGov.consulting ижрочи директори:

– Пандемия натижасидаги карантинда хам, Сардоба фожиасида хам Узбекистонда ижтимоий химоя жараёни бир хил сценарий асосида кечди – давлат мустакил хайрия ташкилотларининг фаолиятини чеклаб куйди, одамларга вокеа жойида булиб, ёрдам курсатишга рухсат бермади. Бунинг урнига хайрия харакатларининг барчаси бир том остида жамланди. Бундай тизим шаффофлик талабларига жавоб бермайди. Маблаглар каерга ва нима максадда сарфланаётгани хакида хеч ким батафсил била олмайди.

Бундай тизимнинг шаффоф ишламаслигини курсатувчи биринчи сигналлар аллакачон берилмокда. Пандемия даврида ахолини куллаб-кувватлаш учун ташкил этилган жамгарма маблаглари Оккургон туман хоким уринбосари томонидан талон-торож килингани хакидаги хабар хам буни тасдиклайди.

Бундай холат бошка худудларда хам кузатилаётган булиши мумкин, канча маблаглар угирланаётганини билмаймиз хатто. Бундай салбий холат вакт утиши билан Сардобага ёрдам курсатиш жараёнида хам кузатилиши мумкинлигини хеч ким истисно этмайди.

Кунгиллиларнинг хайрия, ёрдам харакатларини бир жойда жамлашнинг урнига давлат бюджети хисобидан кумак тизими молиялаштирилиши керак. Давлат кучи етмаган уринлардагина фукаролик жамиятидан ёрдам олиши, жамоат ташкилотлари, кунгиллиларни жалб килиши, уларга манзилли ёрдам курсатишлари учун имкон бериши лозим. Хар холда, кунгиллилар хеч качон ёрдам учун юборилган нарсаларни ёмгир остига ташлаб куйишмаган буларди, халкнинг пулини чунтакка уриб колиш хакида уйлашмайди.

Таклифлар:

– Ижтимоий химоя буйича ягона масъул орган ташкил этилиши керак. У ижтимоий таъминот олиши керак булган фукароларнинг ягона аник реестрига эга булиши даркор. Куп болали оилалардан тортиб, ёлгиз кексалар, ногиронларгача – барча маълумотлар ягона реестрига киритиб борилиши керак.

Ижтимоий таъминот тизимининг самарасиз ишлаш сабабларидан бири –  ёрдам кимга купрок кераклиги хакида махалла хам, биронта давлат органи хам тулик маълумотга эга эмас. Хар бир давлат органи узининг алохида руйхатини мустакил юритади, ягона тулик тизим мавжуд эмас. Бундай органнинг йуклиги, ижтимоий таъминот олувчиларнинг ягона реестри мавжуд эмаслиги 1197 ишонч кунгирогининг яхши ишламаслигига хам сабаб булди – хакикатан ёрдам мухтож одамлар хар доим хам керакли ёрдамни ола билмади.

– Масъул орган мамлакатда эхтиёжмандларга ижтимоий хизмат курсатувчи ижтимоий ходимлар тизимини яратиши керак. Бу факатгина пул ёрдами шаклида эмас, инкирозли вазиятдаги оилаларга патронаж хизмати, ёлгиз кексаларни парваришлаш, етимларнинг жамиятга интеграциялашувига ёрдамлашиш, мехнат мухожирларининг оилалари билан ишлаш кабилар шаклида булиши мумкин.

Шунингдек, эхтиёжмандларни тулик камраб олиш максадида мазкур орган хайрия жамгармалари ва нодавлат-нотижорат ташкилотлари билан хамкорликни йулга куйиши керак. Фукаролик жамияти институтлари эхтиёжманд оилалар билан ишлаш учун хокимиятлардан ижтимоий буюртма кабул килган холда, давлат молиялаштиришига эга булиши мумкин.

Янги ислохот утказа олмасак, хеч булмаганда, 2016 йилгача мавжуд булган Мехнат ва ахолини ижтимоий мухофаза килиш вазирлиги фаолиятини кайта тиклаш керак. 2016 йил март ойида вазирликнинг ижтимоий химоя вазифаси олиб ташланган, факатгина мехнат масалалари колдирилганди, аммо бу функция бошка масъул органга хам берилмади. Модомики, халкаро тажриба асосида, 21-аср талабларига мос келадиган тизимни ишлаб чика олмасак, эски совет тизимини кайтарайлик.

«Ижтимоий таъминот таркатилаётган озик-овкатлар куринишида эмас, айнан накд пул ёрдами шаклида булиши керак»

Дилсора Комил, жамиятшунос, Британия Колумбияси университети PhD номзоди (Канада):

– Давлат конунларида карантин даврида халкка ёрдам бериш банди киритилмаган булса, давлатнинг одамларга ёрдам бериши шарт эмас экан, деган тушунчанинг уз хато саналади. Чунки саломатлик билан боглик холат туфайли мехнатга лаёкатсиз булган шахсларга давлат томонидан ногиронлик нафакалари ва маълум бир ёшга етган ахолига кариялик пенсиялари жорий килиниши хаммага маълум. Бу эса шундай тоифадаги шахсларнинг мехнатга лаёкатсизлик холати давлат томонидан куриб чикилгани ва давлат таъминоти зарур, деб топилганининг белгисидир.

Шунингдек, хомиладорлик ва тугиш таътилларини хам, ёш бола парвариши билан бандлик холатлари ва шу сабабли ишлай олмаслик каби чекланган имкониятларни давлат тан олади ва бу тоифадагиларни иктисодий жихатдан куллаб-кувватлаш учун етарли сабаб деб билади.

Карантиндаги инсонларни ногирон ёки пенсия ёшидаги, мехнат килиш имконияти чекланган инсонлар билан бир каторга куйиш имконсиз эмас, чунки уларнинг мехнат фаолиятларини амалга оширишга тускинлик киладиган ички сиёсий холат давлат томонидан мажбуран урнатилган.

Ушбу улчовлар борлигини хисобга олган холда, ахолининг ишга ярокли кисмига, худди ишга яроксиз катламлари каби туланадиган микдорда ижтимоий нафакалар билан куллаб-кувватлашни жорий этилиши мантикан тугри буларди.

Мехнат конунчилигига мурожаат этилганда хам, мажбурий равишда ишдан бушатилган ишчиларга белгиланган муддатда, мехнат конунларига асосан ойлик киримларининг маълум бир кисмини, маълум бир муддатда талаб килишга хакли буладилар.

Аммо, Узбекистонда мехнат конунчилигига асосланиб ижтимоий ёрдам жорий этиш жуда кийин. Чунки ахолининг катта кисми давлат конунларидан имтиёз оладиган расмий секторда мехнат килмайди.

Давлат конунларида карантин вактида ахолини ижтимоий таъминоти конунда кузда тутилмаган дейдиган шахслар, давлатлар фавкулодда холатларда мавжуд конунлардан хамда куп урганилган сиёсий ва иктисодий мантикдан келиб чикиб карорлар кабул килиши лозимлигини тушунишлари жуда мухим. Демак, сиёсий ва хукукий мантик карантин туфайли ишсиз колган хар бир фукаро давлат карамогида булишга хакли эканини курсатади.

Таклифлар:

– Ижтимоий таъминот таркатилаётган озик-овкатлар куринишида эмас, айнан накд пул ёрдами шаклида булиши ва озик-овкат таъминоти кушимча ёрдам сифатида таркатилиши мумкин.

– Ахолига берилаётган ёрдам масаласида урнатилган тартиблар талабга жавоб бермайди. Бугун Узбекистон уз фукароларининг кундалик эхтиёжларини коплаш учун иктисодий таъминот масаласини конун доирасида кайта куриб чикиши керак.

– Таъминот шакли ва усули катъий соддалаштирилиши лозим. Узбекистоннинг барча турдаги бойликлари ва бошка максадларга мулжалланган маблаглари бугун халк эхтиёжи учун сарфланиши зарур.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

tzqLf7K5PvEoHyKEv6vd8JgC8N3sPta

«Шифокорлар норасмий даромадга богланиб колган» — халкаро эксперт Узбекистон согликни саклаш тизими хакида

Жахон банкининг согликни саклаш буйича катта эксперти Эльвира Анадулу Узбекистон согликни саклаш тизимида мавжуд муаммоларни …