okeanХеч уйлаб курганмисиз дунё океани тубидан утувчи минглаб интернет кабеллари узилса нима руй беради? Wired нашри ушбу кабелларга бирор давлат хужум килишга карор килса, нима юз беришини тахмин килишга карор килди. Макола НАТО кумондонлигининг баёнотлари ортидан эълон килинган. Альянс Россия харбий сув ости кемалари фаоллиги кучайгани боис, сув ости коммуникацияларнинг холати яхши сакланиб колиши борасида хавотирларини билдирган эди.

АКШ харбий-денгиз кучлари юкори лавозимли вакиллари бир неча йиллар мобайнида Россия харбий кемаларининг океан тубидан утувчи интернет кабелларига хужум килиши дахшатли окибатларга олиб келиши хакида бонг уради, деб ёзади Wired. Улар билан британиялик харбийлар бир хил фикрда. Харбийларга кура, шундай хужум мамлакат учун молиявий кулаш билан якун топади.

Бундан ташкари, НАТО совук уруш даврига оид кумондонлик кароргохини тиклашни хам режалаштирмокда. Унинг максадларидан бири сув ости коммуникацияларини куриклаш булади, дейилади маколада.

Аммо, экспертларнинг фикрича, деб ёзади Wired, гарб харбийлари тахдидни хаддан ортик бахолашмокда. Чунки, шундогам хар бир неча кунда 428 та сув ости кабелларидан бири зарарланади. Бунга, аксар холларда ер силкиниши, кемалар ёки уларнинг лангарлари сабаб булади. Интернет фойдаланувчилари эса, бу холатда кабел узилганини сезишмайди хам. Ахборот узатиш бошка линиялар оркали автоматик тарзда узатила бошланади. Европа, АКШ ва Шаркий Осиёда бир линия буйлаб жуда куплаб кабеллар утказилади.

Шунинг учун хам, Wired нашрининг ёзишича, агар Россия ер ости кемалари Атлантика океанида бир нечта кабелни узиб юборса, интернет ишига жиддий салбий таъсир курсатмайди. Хатто, Атлантика океани остидаги барча кабеллар узилган такдирда хам интернет алокаси узилмайди, Тинч океани тубидан утган кабеллар ахборот узатувини таъминлайди.