Главная / Жамият / Оилавий ажримлар: калаванинг учи кимнинг кулида?

Оилавий ажримлар: калаванинг учи кимнинг кулида?

Руйи заминда бир никох бузилганда Арши аъло ларзага келади…

kolco

Судга ажрим учун ариза топшираётган эр-хотин танлаган карори хам узига, хам жамиятга, айникса, унинг сафига энди кушилган кичик ёшдаги фарзандининг такдирига салбий таъсир килишини англайди. Аммо англаш бошка, натижа эса амалда бошкача тус олмокда.

Оилавий ажримлар масаласи бугун ё кечанинг гапи эмас. Бу борада ёзилмаган гап, уни босиб чикармаган газета, мавзу янграмаган курсатув колмади, хисоб. Мутасаддилардан сурасангиз, “лойихалар амалга ошириляпти, яраштириш комиссиялари ишлаяпти”дан нарига утишмайди. Лекин мургак калбнинг тирик етим булиши замонавий жамиятда одатий холга айланиб бормокда.

“Оила” илмий-амалий тадкикот маркази Кун.узʼга такдим этган маълумотига кура, 2018 йил апрель–сентябрь ойларида 18.521 нафар ажрашиш арафасида турган оилаларда турмушнинг бузилишига сабаб сифатида куйидаги омиллар курсатилган:

  • 48,4 фоиз — эр-хотин уртасидаги маиший келишмовчиликлар;
  • 17,4 фоиз — кайнона, кайнота ёки учинчи шахс, умуман бошкаларнинг оила ишига аралашуви;
  • 5,3 фоиз — бепуштлик;
  • 6,3 фоиз — моддий етишмовчиликлар, турмуш уртогининг ишсизлиги ва иктисодий муаммолар;
  • 5,5 фоиз — ичкиликбозлик ва бошка зарарли одатлар окибати;
  • 3,5 фоиз — ички ва ташки миграция;
  • 11,3 фоиз — бошка турли сабаблар.

Ижтимоий тармокда “Оилавий ажримларга асосий сабаб нима деб уйлайсиз?” саволи билан утказилган кичик суровномада хам тармокнинг аксарият фойдаланувчилари урф-одатлар, кайнонанинг келинга солик солиши, куёвнинг эса келин томондан мулк таъма килиши, келинларнинг ота уйига “гап ташиши”, телефон ва ижтимоий тармоклар, ёшларнинг на фикрлаш, на пул топиш борасида мустакил эмаслиги, йигитларнинг уз сузини утказишга харакат килиши, кизларнинг эса “хуп”дан йироклиги, диний билимдан бехабарлик, узаро хурмат тушунчасининг йуколиши, бесабрлик, айбини тан олмаслик кабиларни санаб утишди.

Тахлиллар шуни курсатмокдаки, ажрашиш арафасида турган, ажрим кайд этилган оилаларнинг муаммолари бир-бирига ухшамайди. Аммо хар бири уз ечимига эга, ажримга кадар оилани саклаб колишнинг имконияти анча юкори булган.

Кайнона-кайнота билан зиддият

Ислом дини акидасига кура, ота-онанинг хизматини адо этиш фарзандларнинг буйнидаги карздир, келиннинг эмас. Падар ва волида урнида курилган кайнона-кайноталар келиннинг хизматларини эхсон, деб кабул килишлари, келин эса уларга хизмат килишни шараф, деб билиши керак. Бу муносабатлар замирида келинга уй хизматчиси сифатида караш адолатдан эмас. Шу билан бирга, куёвнинг келин калбида узининг кариндошларига нисбатан юксак хурматни шакллантира олиши, кизнинг тарбияси асосий ахамиятга эга.

Фарзандсизлик

БМТ ахолишунослик фондининг Узбекистондаги ваколатхонаси (UNFPA)нинг маълумотларига кура, ёшларнинг 64 фоизи репродуктив (жинсий) саломатлик буйича тулик маълумотга эга эмас. Улар ота-онасидан ёки мутахассисдан эмас, балки уз тенгдошларидан, интернетдан тартибсиз таркатилаётган маълумотларга ишонади. Бунинг окибатида никохдан кейинги хаёт хакида нотугри тасаввур пайдо булади ёхуд айрим масалаларга тугри ёндашув кандай булиши хакида аник маълумоти булмайди.

Тадкикотга кура, угил болаларнинг 86 фоизи, кизларнинг эса 93 фоизи соглом жинсий хаёт хакида купрок билим олишга истак билдирган. Демак, коллеж-лицей укувчиларига репродуктив хаёт хакида мутахассислар томонидан маълумот берилса (стихияли тарзда йигилиш утказиб, хисоботга ёпиштириш учун суратга тушириш максадида эмас, албатта), улар тинглашга тайёр. Соглом жинсий хаёт кандай булиши, жинсий балогат, бепуштликка олиб келувчи сабаблар ва уларнинг замонавий ечимлари борасида тиббиёт нима таклиф этиши каби маълумотга эга булиш оилага тайёргарликнинг мухим боскичидир. Жинсий муносабатлар хакида гапириш, мухокама этиш уят саналган жамиятда, албатта, бу йуналишда бушликнинг пайдо булиши яхши натижага олиб келмайди.

Ёшларнинг мустакил эмаслиги

Хозирда оила куришнинг энг кичик ёши йигитлар учун 18, кизлар учун 17 ёш этиб белгиланган. Утказилган суровнома натижасига кура, 85,7 фоиз йигитлар ва 22,3 фоиз кизлар амалда 22 ёшдан кейинги никохни афзал куришларини таъкидлашади. Демак, никох ёшини узгартириш учун асос бор ва бу мухим. Оилага кадар, ота-онанинг уз фарзандларини фикран ва моддий мустакил килишлари хам ахамиятга эга.

Она булаётган келинларнинг 30 фоизи 15–19 ёш оралигида эканлиги хам масаланинг энг огрикли нукталаридан бири. Ёш, жуда ёш онанинг укувсизлиги натижасида хам оила бузилиши эхтимоли ортади, хам фарзанд тарбияси катта сурок остида колади.

Моддий етишмовчилик

Арабларда “Туяни козикка боглаб, уни ем-хашак ва сувсиз колдириб кетса ва туя арконини узиб бировнинг экинидан утласа, айб туяда эмас, аксинча туякашда булади”, деган гап бор. Аслида хам аёлнинг, фарзандларнинг моддий таъминоти тулалигича эр буйнида эканлиги жамиятда кабул килинган одатий норма. Куёвликка даъвогарлар отасининг пулига, оиласининг кудратига ишониб эмас, пешона тери, билими ва кучи билан мустакил, асосийси, халол пул топиб, топганининг кадрига етадиган булганда “оила бошлиги” деган номга сазовор булиши максадга мувофик.

Оилавий можароларнинг олдини олиш давлат сиёсати даражасига кутарилган булиб, давлат ташкилотларининг хам бу борадаги масъуллиги оширилган. Мисол учун, оилаларни мустахкамлаш максадида Узбекистон Хотин-кизлар кумитаси ва Олий суд уртасида меморандум имзоланган.

Унга кура, республикамиз барча худудларида ажралиш ёкасига келиб колган оилалар билан якка тартибда ишлаш йулга куйилди. Бундан кузланган асосий максад — жиддий уйламасдан ажрашишга карор кабул оилалар билан профилактика утказиш ва уларнинг фарзандлари манфаатларини химоя килишдир. Бунинг самараси уларок, жорий йил давомида ажрашиш учун ариза топширган 24.053 нафар оиланинг 18.097 таси (75,2 фоизи) жамоатчилик вакиллари томонидан яраштирилди.

Аммо, ажрашиш расмийлаштирилмаган холатларда, яъни сунъий тусиклар куйилиши, оиланинг норасмий ажрашувга рози булиб, шаърий талок билан кифояланиб, алохида яшашига халакит килмаяпти. Вахоланки, норасмий ажрашувлар окибатида аёл ва фарзанднинг хукуклари кадрсизланади, “онаси упмаган кизга уйланган” куёвнинг буйнидан алимент мажбурияти хам сокит булади. Ёки вокеалар ривожи йигитнинг зиёнига ишлаб, унинг кейинги турмушига хам салбий таъсир килади.

Айни пайтда жойлардаги ФХДЁ органлари кошида Оила дорилфунунлари ташкил килиниб, уларда никохланувчи ёшлар учун 1 ойлик укув курслари ташкил килинмокда. Факат шу уринда бир савол кундаланг булади: 18–20 йил давомида оилада сингдирилмаган куникмани 1 ой ичида тушунтиришнинг имкони бормикан? Хар бир оилада мухит, иктисодий ва маънавий ахвол турлича эканлигини назардан кочириш керак эмас.

Демак, хамма гап барибир ёшларнинг оила хакида тасаввури ва унинг атрофидаги масалаларга бориб такалади. Калаванинг учини давлат ташкилотларининг ёинки ота-онанинг кулига тутказиб куйиш эмас, чигалликни хамжихатликда ечишга уриниш керак. Турмуш курган эр-хотин хам узларини хар томонлама таъминлаш масаласида, хам мулохаза юрита олишда мустакилликка эга булиши, нафакат узининг шахсий кизикишлари, балки фарзандининг такдири борасида хам масъулиятни хис этиши лозим.

Саодат Абдурахмонова, 
Kun.uz журналисти.

Яна маълумот

KgnbIrJHVQVn3UM-bvT09b_d6I0v9LRi

Инглизчани биладиган маълимлар чикяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан сухбат

“Инглиз тилини урганиш мен учун эмас экан”. “Хар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб куяман”. …