Главные новости
Главная / Маданият / Одобда 7 коида
<

Одобда 7 коида

 7 Мукаддас динимиз инсонларни хамиша юксак одоб-ахлокли булишга чакиради. Айникса, кунда тез-тез юз берадиган ва одатий холга айланиб колган баъзи ишлар борки, уларнинг хам уз одоб ва тартиблари бор.

1. Киши ташкаридан ховлига кираётганда эшикни каттик, зарб билан кокмаслиги ва куполлик ила ёпмай, охиста такиллатиши керак.

2. Уйга киришда хам, чикишда хам хонадон ахлларига: “Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух” деб салом берилади. Саломлашишни “хайрли тонг”, “хуш курдик” сингари сузларга алмаштирилмагани яхширокдир.
Пайгамбаримиз (соллаллоху алайхи ва саллам) хам бизларни шундай салом беришга чакирганлар. Ходимлари ва содик сахобалари Анас (розияллоху анху)га таълим бературиб: “Эй углим! Ахлингиз олдига кирганингизда салом беринг, сиз ва ахлингиз учун барака булур”, деган эдилар. Машхур тобеинлардан Катода айтадилар: “Ахлингиз олдига кирганингизда салом беринг, зеро, улар салом беришингизга хаклирокдирлар”.

3. Ишдан ёки бирор сафардан кайтилаётганда уйдагиларни огохлантириб, хабардор килиб куймок керак. Абдуллох ибн Масъуд (розияллоху анху)нинг угиллари Абу Убайда Омир айтадилар: “Отам ховлига киришдан олдин келганларини билдириб куйиш учун то ичкаридагилар танигунларича баланд гапирар, овозларини кутарар эдилар”. Ахмад ибн Ханбал айтадилар: “Киши уйга кирганида томок кириши, йуталиб куйиши ва оёк кийимларини такиллатиб куйиши мустахаб саналади”. Шундай килинса, уйдагилар нокулай вазиятга тушиб колмайди. Яна кирилаётганда кийимга илашган ва ёпишган нарсалар тозаланади.

4. Киши ичкарига киришдан олдин изн сураши хам гузал одоблардан хисобланади. Изн ота-она, угил-киз опа-сингил, ака-укалардан суралади. Имом Молик “Муватто” асарида келтирадилар: «Ато ибн Ясордан ривоят килинади: Бир киши Расулуллох (соллаллоху алайхи ва саллам)дан суради: “Онамдан изн сурайманми?” У зот: “Ха”, дедилар. У киши яна деди: “Онам билан бир уйда булсам хам-а?” У зот: “Изн сура”, дедилар. Халиги киши: “Мен унинг хизматчиси (дастёри)ман”, деди. У зот: “Изн сура, ёки уни (онангни) кийимсиз куришни хохлайсанми?” дедилар». Абдуллох ибн Умарнинг мавлолари Нофеъ айтади: “Ибн Умар болаларининг баъзилари балогат ёшига етгач, хоналарини бошка килиб куйди. Фарзандлари унинг хузурига изн сурамай кирмайдиган булишди”. Ибн Аббос (розияллоху анху) эса, изн сурашни барча инсон учун вожиб, деганлар.

5. Дусту ёр ва кариндошлар зиёратига борилганда юкорида айтилганидек, уларнинг эшиклари хам охисталик билан кокилади. Имом Бухорий “Ал-адаб ал-муфрад” асарида келтиришларича, сахобаи киромлар Пайгамбаримиз (алайхиссалом) эшикларини тирноклари ила аста кокиб куяр эканлар. Агар ичкаридагилар эшитмаса, бироз каттикрок чертилади. Аммо жахл, шиддат ва кайта-кайта такиллатилмайди. Шунда тахорат килаётган, намоз укиётган ва таом еётган инсон уз ишини нихоялаб олади. Сунг изн булса, кирилади, акс холда, малол олмай кайтилади. Бундан ташкари келган киши айнан эшикнинг рупарасига туриб олиши яхши эмас. Унг ва чап тарафга утиб туриши керак. Пайгамбаримиз (алайхиссалом) хам доим шундай килганлар.

6. Ичкаридан: “Ким?” деб сурасалар, киши: “Мен” деб эмас, айнан кимлигини, исмини айтиши, овозини узартирмаслиги, бошканинг овозига ухшатиб гапирмаслиги зарур. Расулуллох (соллаллоху алайхи ва саллам) эшик такиллатувчининг “Мен” дейишини ёктирмас эдилар. Сахобалар хам доим узларини танитар, дархол исмларини айтар эдилар.

7. Яна изн сураган киши киришга рухсат берлишидан олдин, нигохларини уй ичига каратишдан сакламоги шарт. Савбон (розияллоху анху) ривоят киладилар: Расулуллох (соллаллоху алайхи ва саллам: “Кишига изн сурамай уй ичкарисига карамоги халол эмас. Агар шундай килса, батахкик, кирибди», дедилар. Яъни, изн сурашдан олдин караса, изн сурамай кирган киши хукмида булади. Зеро бу иш динимизда харом хисобланади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

lJM_TdUp5jvOGrv3ZESMUKFtMff4V426

Маданият ва санъат муассасаларида васийлик кенгашлари ташкил этилади

Улар тугрисидаги намунавий низом Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 17 августдаги 687-сон карори билан тасдикланган, деб ёзмокда Norma. …