Главные новости
Главная / Сиёсат / «Одамларнинг уйига бориб, ишга мухтожларни ишга жойлаштириш тизимини яратишимиз керак» – Президент
<

«Одамларнинг уйига бориб, ишга мухтожларни ишга жойлаштириш тизимини яратишимиз керак» – Президент

Узбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш хамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари мухокамаси юзасидан видеоселектор йигилиши утказилди.

Йигилишда хотин-кизлар ва ёшлар масалалари билан шугулланиш учун хокимликларда алохида штат бирликлари ташкил этилгани, ёшлар масалаларини хал этишга президентнинг Халк кабулхоналари, хотин-кизлар масалаларини хал этишга эса касаба уюшмалари бириктирилгани, лекин жойларда ушбу идоралар, туртта сектор ишни самарали ташкил эта олаётгани юзасидан куплаб саволлар тугилаётгани кайд этилган.

Видеоселектор йигилишида хотин-кизлар ва ёшлар масалалари буйича янги иш тизими жорий этилиши таъкидланган.

«Маълумки, юртимизда ахолини ижтимоий куллаб-кувватлаш максадида моддий ёрдам ва кумакка мухтож оилалар руйхати, яъни «темир дафтар» тузилган эди. Энди худди шунингдек хар бир махалла, туман, шахар ва вилоят кесимида «ёшлар дафтари» ва «аёллар дафтари» шакллантирилади. Бу руйхатлар «темир дафтар»дан алохида булади. Унга ижтимоий, хукукий, психологик куллаб-кувватлашга, билим ва касб урганишга эхтиёжи ва иштиёки бор булган ишсиз ёшлар ва хотин-кизлар киритилади. Бунинг натижасида улар билан тизимли, манзилли иш йулга куйилади», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Йигилишда ёшлар ва хотин-кизлар билан ишлаш тизими Хатирчи тумани ва Янгиер шахри мисолида мухокама килинган.

Мутасаддиларга ушбу тизимнинг намунавий шаклини ишлаб чикиб, Коракалпогистон Республикаси, Тошкент шахри ва хар бир вилоятнинг биттадан шахар ва туманида, яъни 28та худудда синовдан утказиш вазифаси куйилган.

Сектор рахбарлари ва мутасадди идоралар вакилларига хар бир махалладаги холатни урганиш, ёшлар ва аёллар билан бирма-бир мулокот килиб, эхтиёжларини, кизикишларини аниклаш хамда шу асосда манзилли чоралар куриш буйича топшириклар берилди.

«Бундан кейин одамларнинг уйига бориб, ишга мухтожларни ишга жойлаштириш тизимини яратишимиз керак. Энди кайси жойда рахбарлар уйма-уй юриб, масалаларни хал килса, уша жойда вазият узгаради. Энг асосий максад – иктисодий баркарорликдан натижадорликка утиш», деган президент.

Ишсиз ёшлар ва хотин-кизларда мотивация уйготиб, касбий куникмалар шакллантириш, психологик, хукукий, тиббий ва молиявий кумак бериш мухимлиги таъкидланган.

Масалан, оилавий психолог хизмати ва туман адлия булими оркали хукукий маслахатларни бепул ташкил килиш мумкин. Ёлгиз кекса аёллар билан патронаж хамширалар, ёшлар, махалла ва оила булимлари ишлаши лозимлиги кайд этилган.

«Ишсиз ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш хокимнинг инвестиция буйича уринбосари, туман ва шахар бандлик булими, Тадбиркорларни куллаб-кувватлаш маркази, Бош вазир кабулхоналари ва банкларнинг энг мухим вазифаси булиши кераклиги айтилди.

Уз мехнати, иродаси билан катта ютукларга эришган машхур шахслар билан учрашувлар ташкил этиб, ёшлар ва хотин-кизларга кучли мотивация бериш, чет тили, касб-хунар ва бизнесга ургатадиган аудио ва видео материаллар тайёрлаб таркатиш хам яхши самара беради», дейилади хабарда.

Йигилишда «ижтимоий шартнома» тажрибасини кенг куллаш мухимлиги айтилган. Бунда, аввало, фукаро касб урганиши, ишга жойлашиши, узини узи банд килиши учун давлат томонидан моддий ва ижтимоий кумак курсатилади.

«Дафтар»лар билан ишлашда нодавлат нотижорат ташкилотлар имкониятларидан самарали фойдаланиш лозимлиги кайд этилган. Улар билан хамкорликни кенгайтириб, жазони утаб кайтганларнинг ижтимоий мослашуви, ёшлар ва аёлларни психологик куллаб-кувватлаш, уларни чет тиллари ва касб-хунарга укитиш мухимлиги айтилган.

Бу ишларга «Махалла ва оила» илмий-тадкикот институти, Ёшлар муаммоларини урганиш ва истикболли кадрларни тайёрлаш институтининг салохияти сафарбар этилади. Бундан ташкари, ахолини тадбиркорликка укитиш ва микромолиявий хизматлар курсатишдан иборат комплекс дастурларни амалга ошириш учун нодавлат нотижорат ташкилотларга йиллик 4 фоиз ставкада карз маблаглари ажратилади.

Йигилишда мулжалдаги чора-тадбирларни амалга ошириш учун уларни баркарор молиявий манбалар билан таъминлаш масаласи хам куриб чикилган.

Ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш масалаларига алохида эътибор каратилган.

Урганишларда маълум булишича, эхтиёжманд хотин-кизларнинг 55 фоизи урта маълумотли. Ишсиз ёшларнинг хам купчилиги замонавий билим ва хунарларни эгалламаган.

«Ёшлар ва хотин-кизларни мехнат бозорида талаб юкори касб-хунарларга тайёрлашни тизимли йулга куйсак, уларнинг муносиб иш топишига кумаклашсак, куплаб ижтимоий ва иктисодий муаммолар хал булади. Бунинг учун нафакат давлат таълим муассасалари, балки мингдан зиёд нодавлат касб-хунар таълими марказларини хам жалб килиш зарур», деди Шавкат Мирзиёев.

Бу борада мутлако янги тизим жорий килиниб, нодавлат касб-хунар таълими марказлари оркали ёшлар ва аёлларда касбий куникмаларни шакллантириш, уларни молиявий куллаб-кувватлашга Тикланиш ва тараккиёт жамгармасидан 100 миллион доллар микдоридаги маблаг йуналтирилиши кайд этилган. Шундан 10 миллиони ёшлар ва хотин-кизларни касб-хунарга укитишга, 90 миллиони эса укув курсларини тамомлаб, сертификат олганларга имтиёзли кредитлар ажратиш учун сарфланади. «Ижтимоий шартнома» оркали нодавлат касб-хунар укув курсларини битирадиган ёшлар ва аёлларга таълим харажатлари учун 1 миллион сумгача субсидия берилади.

«Яна бир масала – Касб ва лавозимлар классификатори бугунги замон ва мехнат бозори талабларига мос келмайди. Мисол учун, унда 2 минг 484 та, яъни 70 фоиз хизматчи лавозими буйича олий маълумот талаб этилади. Хусусан, маълумотлар базаси билан ишлайдиган мутахассис, веб дизайнер каби ихтисосликларга олий малака талаби куйилган. Ушбу касбларни IT-марказларда ярим йилда яхши урганиш мумкин.

Кутубхоначи, таржимон, банк агенти, реклама мутахассиси каби куплаб вазифаларга хам олий маълумот талаби куйилган. Мехнат бозорида бундай касблар буйича 4 мингга якин вакансия мавжуд», дейилади хабарда.

Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлигига Касб ва лавозимлар классификаторида олий маълумот талаб киладиган мутахассисликлар ва лавозимларни кискартириш вазифаси куйилган.

Хокимларнинг ижтимоий масалалар буйича уринбосарлари «ёшлар дафтари» буйича, махалла ва оила масалалари буйича уринбосарлари «аёллар дафтари» буйича масъуллиги белгиланди.

Видеоселектор йигилишида Бош вазир уринбосарлари, вазирлар ва хокимларнинг ахбороти эшитилди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

uOutnNH0HO3GrFNFy4l49ArD0hyyyNnw

МДХ давлатлари хукумат рахбарлари кенгаши мажлиси утказилди

6 ноябрь куни Узбекистон Республикаси раислигида Мустакил Давлатлар Хамдустлиги хукумат рахбарлари кенгашининг навбатдаги йигилиши булиб …