Главная / Жамият / Очилбой Раматов «Узбекистон темир йуллари» раислигидан кетди. Унинг урнига янги рахбар тайинланди

Очилбой Раматов «Узбекистон темир йуллари» раислигидан кетди. Унинг урнига янги рахбар тайинланди

Хукумат карори билан Хуснутдин Нуруддинович Хасиловга «Узбекистон темир йуллари» акциядорлик жамияти бошкарувининг раиси вазифасини бажариш юкланди. Бу хакда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Хукукий ахборот» канали хабар бермокда.

Хуснутдин Хасилов шу кунга кадар «Узбекистон темир йуллари» АЖда Бош менежер лавозимида фаолият курсатиб келаётганди. У энди 2002 йилдан буён «Узбекистон темир йуллари» бошкарув раиси сифатида ишлаб келган Очилбой Раматов урнини эгаллайди.

u0ketsuhchasuzhx8hf4gpj9pk9o8msy

Бундан аввалрок Очилбой Раматов президент фармони билан бош вазирнинг биринчи уринбосари – Транспорт вазири лавозимига тайинланганди.

2019 йилдан Узбекистонда давлат бошкаруви тизимини ислох килиш доирасида бош вазир уринбосарлари сони оптималлаштирилди ва бош вазир уринбосарларининг бир вактнинг узида муайян идорага рахбарлик килиш амалиётини бекор килинди. Президент карорига биноан бош вазир уринбосарлари хужалик жамиятлари ва компаниялар, шунингдек, давлат улушига эга булган бошка ташкилотлар фаолияти устидан бир вактнинг узида рахбарлик килишига йул куйилмаслиги белгиланди. Шу туфайли Очилбой Раматов «Узбекистон темир йуллари» рахбарлигини тарк этди.

Хуснутдин Хасилов (микрофон тутган)

Хуснутдин Хасилов 1970 йилда Тошкент вилоятида тугилган, 1992 йилда Тошкент темирйул мухандислари институтини инженер-механик мутахассислиги буйича тамомлаган. Мехнат фаолиятини 1992 йилда «Узинтерсервис» кушма корхонасида тармок бошлиги сифатида бошлаган. 1999-2002 йиллар «Узтемирюлмаштаъмир» унитар корхонасида турли лавозимларда ишлаган. 2002-2008 йиллар стратегик ривожланиш бошкармаси бошлиги, бир вактнинг узида «Узбекистон темир йуллари» ДАТК бош менежер – бош мухандисининг уринбосари лавозимида ишлаб келган. 2011 йилда «Узбекистон темир йуллари» ДАТК бош менежер – бош мухандиси лавозимига тайинланган. 2014 йилда Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг Департамент мудири лавозимига тайинланган. 2016 йил 1 апрелдан Узбекистнон Республикаси Вазирлар Махкамасиинг 97-сонли карорига мувофик «Узбекистон темир йуллари» Акциядорлик жамиятининг бош менеджер – бош мухандиси лавозимида ишлаб келаётганди.

Яна маълумот

nUpwfes8jZf5puqVDrT-ygaHB6NViOgS

Кайси касалликларда Фитотерапия самарали таъсир килади?

Шифобахш усимликлардан тайёрланган дорилар кайси касалликларга самарали таъсир килиши хакида маълумот берилди. Шифобахш усимликлар кадимдан …