Главные новости
Главная / Сиёсат / Очилбой Раматов: Нурафшон шахрига метро катнови йулга куйилади
<

Очилбой Раматов: Нурафшон шахрига метро катнови йулга куйилади

Тошкент вилояти маркази Нурафшон шахри Тошкент шахри билан метро оркали богланади. Бу хакда бош вазирнинг биринчи уринбосари Очилбой Раматов Тошкент вилояти хокимлиги мажлислар залида утказилган йигилишда айтиб утди.

19 февраль куни Нурафшон шахрида – вилоят хокимлиги мажлислар залида Узбекистон Республикаси Президентининг маслахатчиси Шерзод Кудбиев, Бош вазирнинг биринчи уринбосари Очилбой Раматов, Бош вазир уринбосари Жамшид Кучкоров иштирокида йигилиш утказилди.

Йигилишда давлат рахбарининг Тошкент вилоятига утган йил июнь ойида килган ташрифида берилган топширикларнинг ижросини бориши, худудни 2020 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантиришнинг долзарб масалалари танкидий-тахлилий мухокама килинди.

Кун тартибидаги масалалар буйича дастлаб Президент маслахатчиси Шерзод Кудбиев сузга чикиб, давлат хокимияти органлари рахбарлари, энг аввало, халк ишончи ва мехрини козониши шартлиги, бу – уларнинг фаолиятига бахо беришнинг энг асосий мезони эканини таъкидлади. Президент маслахатчиси, шунингдек, топшириклар натижадорлиги буйича бошка устивор жихатларга алохида тухталди.

Йигилишда ташкилий масала курилди – Тошкент вилояти хокимига иккита янги уринбосар; Тошкент вилояти Махалла ва оилани куллаб-кувватлаш бошкармаси бошлиги, унинг уринбосарлари тайинланди.

Кун тартибидаги масалалар буйича Бош вазирнинг биринчи уринбосари Очилбой Раматов нутк сузлади. У давлат рахбари томонидан берилган топширик ва вазифаларнинг ижроси юзасидан худудлар кесимида фикр билдирди. Вилоятнинг маъмурий маркази – Нурафшон шахрини замонавий шахарсозлик андозаларига мос равишда барпо этишда йул куйилаётган камчиликлар, сусткашликлар, уларнинг сабаблари юзасидан уз мулохазаларини баён килди.

«Якин истикболда Нурафшон шахрига метро катнови йулга куйилади. Шунингдек, инфраструктурани ривожлантириш масалалари буйича айни пайтда вилоят хокимлиги билан катъий иш олиб бораяпмиз. Ичимлик суви, йул курилиши, коммуникация ва канализация тармокларини куриш буйича катта хажмдаги ишлар жадал давом этмокда», дея Очилбой Раматовнинг сузларини келтирмокда Тошкент вилояти хокимлиги матбуот хизмати.

Шунингдек, Бош вазир уринбосари Жамшид Кучкоров суз олиб, Узбекистон миллий иктисодиётида Тошкент вилоятининг тутган алохида урни, нуфузи буйича фикр билдирди.

«Хеч бир муболагасиз айтиш керакки, мамлакатимизнинг миллий иктисодиёти – Тошкент вилояти иктисодиётининг ривожланишида акс этади. Шу пайтгача давлатимиз рахбарининг топшириги ва курсатмалари билан амалга оширилган ишларнинг мароми худуд потенциалига нисбатан олганда коникарли деб булмайди. Янги тайинланган рахбарлар вилоят хокими атрофида махкам жипслашиб, ишни ташкил килса, уйлайманки, натижа янада юксакрок булади», деди у.

Кун тартибидаги масалалар буйича Тошкент вилояти хокими Рустам Холматов фикр билдириб, худудда конун устуворлиги, Президент карор ва фармонлари, топширикларини сузсиз ижро этиш буйича амалга оширилаётган ишлар тугрисида гапирди.

«Президент маслахатчиси, Бош вазир уринбосарлари, янги ташкил этилган вазирлик рахбарининг вилоятимизга ташриф буюриб, худудда амалга оширилаётган ишларга алохида эътибор, муносиб бахо бераётгани, вилоят хокимлиги мамлакатимиз микёсида энг етук ижрочи кадрлар билан кучайтирилгани айни муддао булди. Биз Ватан, давлат рахбари, эл-юрт олдида тула масъулиятни уз зиммамизга олиб, вилоятни республикамиздаги энг ривожланган худудга айлантириш буйича бор куч ва имкониятимизни сафарбар этамиз», деган вилоят хокими.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

PZpkIq-VEAQgkito20VUQu6kz16b1dIx

«Бир копда 15 кг.гача хосил олиш мумкин» — копда картошка етиштираётган андижонлик ёш тадбиркор

Андижон вилояти Кургонтепа тумани Султонобод шахарчасида яшовчи ёш тадбиркор Рахмонберди Рахимбердиевнинг уч сотих томоркаси бор. …