Главная / Жамият / Обид Асомов оламдан утди

Обид Асомов оламдан утди

Узбекистонда хизмат курсатган артист Обид Асомов вафот этди. Бу хакда Kun.uz манбаси хабар килмокда.

obid-asomov

Согликни саклаш вазирлигидаги манба хам бу маълумотни тахририятга тасдиклади.

Таникли кизикчи ва актёр бундан бир неча кун мукаддам огир юрак хуружи билан пойтахтдаги 1-сон шахар клиник шифохонасининг Жонлантириш булимига ёткизилганди.

Kun.uz манбаси хабарига кура, Обид Асомов бугун, 14 декабрь куни уткир юрак хуружи туфайли хаётдан куз юмган.

Обид Асомов 1963 йил 22 октябрь куни Тошкент шахрининг Чилонзор туманида таваллуд топган. Н.Островский номидаги Тошкент театр ва рассомчилик институтида укиган. 1993 йилда «Обид-А» театрини ташкил килган. Узбекистон ва хорижда машхур кизикчи, истеъдодли актёр сифатида танилган.

2006 йилдан Россия телевидениеси «Россия-1» телеканалининг «Эгри ойна» («Кривое зеркало») хажвий курсатувида катнашиб келган. Шундан сунг, Обид Асомов бир неча йил давомида Узбекистон телевидениесида куринмади.

2018 йил 24 май куни Обид Асомов Узбекфильм кошидаги «Мультипликацион фильмлар студияси» ДУК директори этиб тайинланганди.

Kun.uz тахририяти мархумнинг оила аъзолари ва якинларига чукур хамдардлик изхор этади.

Яна маълумот

nUpwfes8jZf5puqVDrT-ygaHB6NViOgS

Кайси касалликларда Фитотерапия самарали таъсир килади?

Шифобахш усимликлардан тайёрланган дорилар кайси касалликларга самарали таъсир килиши хакида маълумот берилди. Шифобахш усимликлар кадимдан …