Главная / Жамият / ОТМ тулов-контракт нархлари кейинги семестрдан оширилади

ОТМ тулов-контракт нархлари кейинги семестрдан оширилади

13 октябрь куни Узбекистон Республикаси Президентининг «Иш хаки, пенсиялар, стипендиялар ва нафакалар микдорини ошириш тугрисида»ни Фармони эълон килинди. Унга асосан, 2018 йилнинг 1 ноябридан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш хаки, пенсиялар, стипендиялар хамда нафакалар микдори 1,1 баравар оширилди ва республика худудида энг кам ойлик иш хаки 202,730 сум этиб белгиланди.

Энг кам ойлик маош микдорининг оширилиши билан эндиликда Узбекистонда олий таълим муассасаларининг тулов-контракт нархлари хам кутарилади.

Бунинг сабаби, Давлат кабул комиссиясининг 2018 йил 4 июлдаги 2-сонли баёнига иловада тулов-контракт нархлари энг кам ойлик иш хакига богланган булиши белгилаб куйилган эди. Яъни хар сафар ЭКОИХ ошганида ОТМ талабаси булиш бахоси хам юкорилаб бораверади. Бунда икки мухим жихатга эътибор каратиш лозим.

Биринчидан, контракт нархидаги бу узгариш «суперконтракт» асосида биринчи боскичга кабул килинган талабаларга дахлдор эмас.

Шу йилнинг март ойида Молия вазирининг буйруги билан «Олий ва урта махсус, касб-хунар таълими муассасаларида укитишнинг тулов-контракт шакли ва ундан тушган маблагларни таксимлаш тартиби тугрисида»ги Низомга узгартириш ва кушимчалар киритилган. Янги тахрирдаги хужжатнинг 18-бандига асосан, иш хаки ва стипендиялар микдорларининг, энергия ресурслари, коммунал ва эксплуатация хизматларининг нархлари ва тарифлари узгариши муносабати билан оддий контракт асосида укитишнинг тулов микдори укув йили давомида кайта куриб чикилиши мумкин, аммо оширилган («супер») тулов-контракт микдори бундан мустасно.

Иккинчидан эса, укув йили давомида контракт асосида укитишнинг тулов микдори узгарганда контракт киймати навбатдаги семестр бошидан оширилади. Яъни, ЭКОИХ микдори 1 ноябрдан бошлаб оширилса хам, контракт нархи бахорги семестрдан (март ойидан) кутарилади.

Биринчи ярим йиллик учун туланган контрактга кушимча тулов килиш шарт эмас. Аммо олдиндан бир йиллик туловни амалга ошириб куйган талабалар бахорда контракт ошиши сабаб юзага келган фаркни тулашлари керак булади.

Маълумот учун, хозирда бакалавриат таълими учун ЭКОИХнинг 45-60 баравари, магистратура учун 49-66 бараварида тулов белгиланган. Янги нархларга асосан, энг арзон контракт бакалавриатда 9 млн 122 минг 850 сум, магистратурада 9 млн 933 минг 770 сумни ташкил этади.

Эслатиб утамиз, утган хафтада шу йил биринчи боскичга кабул килинган талабалар учун тулов-контракт микдорининг биринчи ярмини тулаш муддати 31 октябрга кадар, иккинчи ва ундан юкори курс талабалари учун 15 ноябргача узайтирилган эди.

 

Яна маълумот

KgnbIrJHVQVn3UM-bvT09b_d6I0v9LRi

Инглизчани биладиган маълимлар чикяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан сухбат

“Инглиз тилини урганиш мен учун эмас экан”. “Хар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб куяман”. …