Главные новости
Главная / Маданият / ОТМга кириш имтихонлари соддалаштирилади
<

ОТМга кириш имтихонлари соддалаштирилади

Олий таълим муассасаларига кириш имтихонларини янада соддалаштириш мулжалланмокда

Фото: KUN.UZ

Харакатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва ракамли иктисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойихаси эълон килинди.

Кайд этилишича, 2020 йил 1 майга кадар чора-тадбирлар режаси ишлаб чикилади.

Режада:

тегишли вазирлик ва идоралар масъул ходимлари, олимлар, махаллий ва хорижий мутахассислардан иборат махсус экспертлар гурухини ташкил этиш;

умумтаълим якуний давлат аттестацияси ва олий таълим муассасасига кириш имтихонларини унификациялаштириб, ягона давлат синовларини утказиш буйича таклифлар ишлаб чикиш ва таклифларни кенг жамоатчилик уртасида мухокама килиш;

тажриба-синов тарикасида Ягона давлат синовларини утказиш буйича таклифлар ишлаб чикиш назарда тутилади.

Масъуллар – Давлат тест маркази, Халк таълими вазирлиги, Олий ва урта махсус таълим вазирлиги, Таълим сифатини назорат килиш давлат инспекцияси.

Аввалрок, Узбекистонда тест синови топширмай укишга кириш мумкин булиши хабар килинганди. 2020 йилдан бошлаб боскичма-боскич йулга куйиладиган узгариш – чет (инглиз, немис, француз ва шарк) тилларидан ташкари, масалан, узбек тили, рус тили, математика ва бошка умумтаълим фанларидан хам сертификат берилиши жорий этилиши мумкин.

Уз навбатида, олий ва урта-махсус таълим вазири Ином Мажидовнинг маълум килишича, олий укув юртига ишга кабул килинаётган профессор-укитувчиларни танлаб олиш механизмлари такомиллаштирилиб, номзодларга куйиладиган талаблар кучайтирилади.

Шунингдек, Иномжон Мажидов ОТМда укитилаётган номутахассислик фанлари кискартирилиши масаласига муносабат билдирди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Исломда тижорат, савдогар ва харидор одоби. Рахматуллох кори Сайфуддинов билан сухбат

Исломда тижорат одоби кандай? Пайгамбарлар шугулланган шарафли касб эгалари нима учун нафсини устун куймокда? Харидор …