Главные новости
Главная / Маданият / ОКИБАТ ЁДНОМАСИ
<

ОКИБАТ ЁДНОМАСИ

kacheliИнсоннинг кадр-киммати нимада? Буни тулик таърифлашга уринсангиз, гапни одам боласи бошка махлукотлардан мохиятан нимаси билан фарк килишидан бошлашга тугри келади. Инсонда шуур деган нарса бор. Арабча бу суз англаш, сезиш, фахмлаш, кечинма, хис-туйгу, акл, идрок демак. Бошка жонзотларда эса шуур ё йук, ё суст ривожланган булади. Демак, инсон – шуури билан: хис-туйгулари, олижаноб калби, юксак онги, сезим ва кечинмалари билан инсондир.
Бундан эса шундай хулоса чикариш мумкин: калби хассос, эзгуликни кадрлайдиган, гузалликка ошуфта одам тукимтабиат, дунёга факат семириш учун келган, уз манфаатидан бошка нарсани уйламайдиган каслардан жуда-жуда юксакда туради. Бу дунё аслида шундай одамлар билан обод. Асл инсонларнинг шуури ранг-баранг туйгулар манбаи, акл-идрок парвози, олижаноблик ва яхшилик булогидир. Хотиралар эса умрингнинг энг лазиз дамлари, шууринг чакнаган дамлар хакидаги эсдаликлар булиб, хотира бойлиги шуурнинг ёркинлигига далолатдир.
Аммо афсуски, болалик ва ёшлик йилларида дунёни эзгуликларга тулиб-тошган маъво деб билган аксар олижаноб одамларда хам бу хислатлар кейинрок камая боради, энг некбин кишилар хам хаётдаги кабохатларга дуч кела-кела, пировардида ожизлигига икрор булиб, колмишига унинг алами кучайиб, биркадар локайд ёки инжик, кажбахс кишига айланиб колади.
Инсонда бунга карши бирдан-бир иммунитет, менимча, хотира. Хотира борки, одам узлигини унутмайди, собит тура олади, яхшию ёмон кунларидан сабок чикаради, иймони комиллашаверади. Ёшлик-навкиронлик дамларида киши асосан узи дуч келаётган одамлар, вокеа-ходисалар ичида булиб, таассуротига туртки бераётган манбалар гирдобида чарх урса, ёши ута боргач вокеликдан четлашишга, утмишини эслаб, ундан узгача сабоклар чикаришга, ибрат олишга майл кургазар экан, ортидан келаётган авлод – бола-чакаси, якин кишилари, дилдошларини турмушнинг турли «мушт»ларидан огох этишга, узи билган хакикатларни англатишга тараддудланиб коларкан.
Филжумла, хотира китоблари мана шу тарика юзага келади. Кейинги ун йилликларда неча унлаб хотираномалар нашр этилди. Улар ичида тарихнинг турли даврларига оид: II Жахон уруши ветеранлари хакида, сал кейинги авлод – болалиги айни уруш йилларига тугри келиб, зур кийинчиликларга бардош бериб оёкка турган шонли оталаримиз тугрисида, хатто якин утмишда Гдлян-Ивановлар куткусига дош бериб, бухтон талотупларидан омон утган огаларимиз хакида, уз касбини бир умр ардоклаб, шу соха (масалан, укитувчилик)нинг каттик нонига каноат килиб, бир умр халол-пок яшаб утган кишилар хакида талай ёдномалар босилиб чикди.
Албатта, бу китобларнинг барчаси савия жихатдан бирдай эмас. Чунончи, улар орасида аллакайси бир ресторанга «шеф» булиб ёки бирон омборга мудир булиб утган кишилар тугрисидаги «эъжод» намуналари анчагина: кули узун фарзанди буюртмасига кура кули калтарок бирон каламкаш томонидан бадиий тукималарга ружу куйиб битилган, колмишига бу азизларнинг Ялтаю Сочиларда тушган анвойи суратлари тикиштирилган бундай ёдномалар асосан кариндош-уруг орасида таркатишга, таниш-билишларга, махалла-куйга совга килиш максадида ёзилган булади ва бу муддаони тамомила уддалайди. Аммо гап бошка ёкда.
Андижоннинг Буз туманида Туйчибой Мамасолиев деган бир ижодкор яшар экан. Тунов куни у кишининг «Якинларим» деган муъжаз бир китоби тасодифан кулимга тегди. Даставвал, боягидай нашрлардан биридир-да, деган мулохаза сабаб, хушламайгина вараклаб курдим. Кейин… шунгиб кетдим. Йук, ушбу нашр юксак бадиий бир асар хам, илмий кашфиётларга бой рисола хам эмас. Бор-йуги, бир хотиранома. Аммо мени ром этган жихати унинг самимийлиги булди. Муаллиф хеч бир оханжама кушмай, бадиий тукималар билан безамай, болалиги утган давр манзарасини чизади, ота-оналари, устозлари, куни-кушнилари хакида сузлайди. Андижоннинг бир пучмогида камтарона яшаб, дунёга туймай утган, аммо дунёнинг турли кийинчиликларидан туйиб кетган якинларининг – бу ёруг жахондаги энг олижаноб, энг халим кишиларнинг киёфасини хоксорлик билан яратади.
Муаллифнинг болалиги утган асрнинг эллигинчи йилларига тугри келган. Бу даврда, гарчи уруш касиргалари тинган булса хам, мухтожлик, етишмовчилик хали одамларни гирибонидан бугиб турар, мактабга катнаётган боласига битта этик олиб беришдай арзимас нарса бутун оила учун зур муаммо эди. Узбекка хос фидойилик, узи емай-ичмай, боласига илиниш, фарзанд учун хар кандай машаккатларни буйинга олиш лавхаларини хаяжонсиз ва шундай аждодларимиздан фахрланмай укиб булмайди.
Ота, кузи огриб, Маргилонда даволаниб кайтиб келган. Оила аъзоларининг севинчи ичига сигмайди. Кечки пайт ош тула лаган энди дастурхонга куйилган пайтда дарвоза шараклаб очилиб, колхоз раиси ва бригадир бостириб кириб келишади. «Кайси гурда эдинг, ишга чикмаяпсан?» деб удагайлайди раис уй эгасини бола-чакаси олдида хакорат килиб. «Касал эдим, даволаниб келдим, раис бува, мана духтурнинг когози…» дейди ота шамгин холда. Справкани йиртиб ерга отган раис унга бир мушт тушириб, «Кани, олдимга туш!» дея, оч-нахор, касал одамни судрагандай килиб опчикиб кетади. «Дадам куркиб, уларнинг олдига тушди, – деб ёзади муаллиф. – Опаларим йиглаб эргашишди. Анчадан сунг кайтишиб, «Дадам сушилкада пахта куритяпти», деб бизни тинчлантиришди. Дастурхондаги ош захарга айланди. Корнимиз оч булса-да, таомга кул узатмадик…».
Назаримда, юкоридаги аянчли лавхада утган асрнинг бошларида тугилган, зурлик билан колхозга тортилган, уз бошига тушмаган булса-да, кулок килинган, катагонга учраганларнинг мудхиш такдирига гувох булган, хали уруш, хали ундан кейинги тикланиш кийинчиликлари ичра кун курган жабрдийда узбекнинг бир характери чизиб курсатилган. Албатта, фарзанднинг униб-усишида онанинг урни бекиёс. «Азизларим» китобида муаллиф онаизорини кумсаб эслайди, унинг содда-самимийлигини, барчага бирдай мехрибонлигини унлаб сахифаларда ибрат макомида васф этади. Бу табиий, зеро фарзанднинг онага согинчи чексиз. Аммо кимнинг кандайлигини узгаларнинг унга муносабати аникрок курсатади. Шу нуктаи назардан, бир лавхани эътиборингизга хавола килсак:

«…Тошкентга борганимда устознинг уйига утдим. Мени куриб хурсанд булди. Утиришимиз билан, одатга кура, онамни суради:

– Онанг яхшими, согликлари жойидами?

Нима деб жавоб килишимни билмай колдим. Устоз ахволимни куриб, дархол сезди:

– Онанг утдиларми?

Индамай бош кимирлатдим. Иккаламиз хам жим колдик. Секин билдирмай Тохир акага карадим. Кузлари бир нуктада. Мени курмайди, кузларидан ёш томаяпти».

     Тошкенти азимда, дорилфунунда ишлайдиган бир олим Андижоннинг узок кишлогидаги бир кампирнинг вафотидан кайгуриб куз ёши тукиши уз-узидан булмайди. Бу, ким булмасин, хар бир одамнинг самимий мехрга, окибатга талпинишини, устоз бу мехрни ана уша содда кишлок аёли сиймосида топганини курсатади.
Яна нима десак?.. Муаллиф энг якин жигарларининг мехрибонлигини, шунингдек бир махаллада бирга яшаб, кариндошлардан-да якинрок булиб кетган куни-кушниларининг энг инсоний, асл узбекона, ибратли ишларини каламга олади, калбига бехад якин туйгуларни тафсиллайди.
Яхши кушик. У канака булади? Хонандалар бор – овози кучли, ширали, хар канака талабга жавоб беради, октаваларни истаганича чуза олади. Бор овозини куйиб кич-кирганида концерт залидаги биллур кандилларга ларза тушади. Хамма олкишлайди… Мен санъатшунос эмасман, балки яхши кушик шундай булиши керакдир. Аммо менга, паст ё баланд овозда айтадими, товуши ширалими ё ширасиз, бу унча мухим эмасдай туйилади. Кушик куйланганда хонанданинг кимлигини унутсанг, узингни хам унутсанг, кушик оханрабоси сени, хаёлларингни узок-узокларга олиб кетса, кунглингда качонлардир жилва килган, энди унути¬лаёзган туйгуларингни ёдингга солса, тугагач, сочилган хаёлларингни жамлаб, атрофга назар солсанг, бир катра булса хам олижаноброк, некбинрок булиб колсанг, кушик хаёли сени кун буйи, кунлар буйи тарк этмаса. Мен учун энг аъло кушик – шу. Хонанданинг овози яхши булгани дуруст, аммо калби, самимияти мухим…
500 нусхада чоп этилган, юпкагина бу китобни укир эканман, хаёлан болалигим кучаларида елдим, югурдим, унутилаёзган хиссиётлар тагин ёдимга тушди, кунглим бир кадар ёришди. Асарнинг ютуги шунда эмасми?
Хотира китоблари… Улар нафакат согинч туйгулари ифодаси, балки аввало ибрат сахифаларидир. Ёзилган, босилиб чикаётган хар бир ёдномада, Туйчибой аканинг ёдномасидаги каби, ота-она, бошка якинларимизнинг ана шундай мунаввар хаёт йуллари ёритилса, уларнинг жамулжамидан захматкаш, самимий узбек халкининг менталитети бор буйи билан юз курсатган булар эди. Ва бу ёшларни аждодларимизнинг энг олижаноб удумлари ва тутумларини эъзозлаш рухида камол топтиришга хизмат килиши шубхасиз.

Зухриддин ИСОМИДДИНОВ

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Исломда тижорат, савдогар ва харидор одоби. Рахматуллох кори Сайфуддинов билан сухбат

Исломда тижорат одоби кандай? Пайгамбарлар шугулланган шарафли касб эгалари нима учун нафсини устун куймокда? Харидор …