Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Носозлик туфайли тухтаб колган электр энергияси импорти тиклангани хабар килинди
<

Носозлик туфайли тухтаб колган электр энергияси импорти тиклангани хабар килинди

21 октябрь куни Туркманистон энергетика тизимига карашли 500 кВли «Сердар-Мари ГРЭС»да кузатилган носозлик туфайли Туркманистондан Узбекистонга электр энергияси етказиб берилиши тухтаб колган эди.

Фото: Shutterstock

Мазкур ходиса туфайли узбекистонлик истеъмолчилар вактинча тармокдан узилган, «Узбекистон МЭТ» АЖ томонидан электр станциялардаги мавжуд резерв кувватларни ошириш оркали тармокдан узилган истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш буйича зарур чоралар курилган эди.

Маълум булишича, 22 сентябрь куни 11:09да Туркманистон энергетика тизими мутахассислари хаво тармогидаги носозликларни бартараф этишган. Натижада Туркманистондан Узбекистонга электр энергияси экспорти тикланган.

«Узбекистон МЭТ» АЖ Узбекистон истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминлаш максадида «Иссиклик электр станциялари» хамда «Узбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятлари таркибидаги буг-газ курилмалари хамда гидроиншоотлар томонидан электр энергиясини ишлаб чикариш жараёни режага мувофик давом этаётганини билдирган. Кайд этилишича, бу жараёнга Туркманистондан импорт амалиёти хам кушилган ва айни пайтда Узбекистондаги электр таъминоти тизими баркарор фаолият юритмокда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

shevrale

UzAuto Motors Equinox устига 47 фоиз нарх куйиб сотаётгани маълум булди

UzAuto Motors компанияси АКШдан импорт килаётган Chevrolet Equinox кроссоверини 22,8 минг долларга сотиб олиб, 33,6 …