Главная / Иктисодиёт / Нон компенсациясига канча маблаг ажратилгани маълум килинди
<

Нон компенсациясига канча маблаг ажратилгани маълум килинди

Фото: Молия вазирлиги

Нон компенсация туловлари учун 2019 йилда республика бюджети хисобидан 604 млрд. сум (63 млн доллар) ажратилган. Бу хакда Молия вазирлиги хабар бермокда.

Кайд этилишича, республика буйича жами 1,7 млн. нафар фукарога туланаётган пул компенсацияси микдори оширилди.

Шунингдек, пул компенсацияси олувчи тоифалар сони 2 тага купайиб, 11 тоифага етказилди, яъни 2019 йил 1 октябрдан бошлаб кушимча равишда 64,9 минг нафар фукаро хамда 218,1 мингта оилага илк маротаба пул компенсацияси жорий килинди.

Компенсация олувчилар сони канча?

Пенсия жамгармаси оркали пул компенсацияси олувчилар сони 1,4 млн. нафарни ташкил этди. Махалла фукаролар йигинлари оркали пул компенсацияси олувчилар сони 514,4 минг нафарни ташкил этмокда.

Бугунги кунга келиб пул компенсация олувчи ахоли каторига кушимча равишда икки тоифа кушилиши натижасида пул компенсацияси олувчилари сони 18,5 фоизга ошиб, 2,0 млн. нафарни ташкил этмокда.

Компенсация тулови учун канча маблаг сарфланмокда?

Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан шу йилнинг октябрь-декабрь ойларида пул компенсацияларини янги микдорларда тулаш учун, кушимча тарзда 189 млрд. сум микдорида маблаг ажратилди (Пенсия жамгармаси томонидан тайинланган пенсия ва нафака олувчилари учун 125 млрд. сум ва махаллалар томонидан тайинланадиган нафакалар ва моддий ёрдам олувчилар учун 64 млрд. сум).

Умумий хисобда нон компенсациялари тулови учун 2019 йилда республика бюджети хисобидан 604 млрд. сум ажратилган.

Компенсация тулови кандай амалга оширилди?

Пенсия жамгармаси томонидан 3 октябрь санасида октябрь ойи пул компенсацияси учун (22 300 сумлик микдорда) тулов ведомостлари шакллантирилиб, Халк банки ва тижорат банклари томонидан туловлар амалга оширилганлиги сабабли, ошган микдорлари фарки (яъни, 27 700 сум) буйича 15 октябрда кушимча ведомостлар тузилиб, ойнинг 27 санасига кадар туланиши таъминланди.

Шунингдек, компенсация тулови янги жорий этилган энг кам ёшга доир пенсия (436 150 сум) микдорида пенсия олувчиларга 2019 йил 1 октябрдан компенсациялар тайинланиб, ноябрь ойи ведомостига 100 000 сум микдорида (яъни, октябрь ва ноябрь ойлари учун 50 000 сумдан) киритилди.

Билдирилишича, пул компенсациялари пенсия ва нафака туловлари билан бир вактда амалга оширилмокда.

Махалла фукаролар йигинлари томонидан тайинланган нафака ва моддий ёрдам олувчи оилаларга октябрь ойида 22 300 сум микдорида пул компенсациялари туланган хамда ошган микдорлари фарки ноябрь ойи билан бирга 77 700 сум микдорида туланган (яъни, 27 700 сум октябрь ойи учун кушимча ва ноябрь ойи учун 50 000 сум).

Шунингдек, компенсация тулови янги жорий этилган 14 ёшгача болалари булган оилаларга нафака олувчи оилаларга 2019 йил 1 октябрдан компенсациялар тайинланиб, ноябрь ойи ведомостига 100 000 сум микдорида (яъни, октябрь ва ноябрь ойлари учун 50 000 сумдан) киритилди.

Махалла фукаролар йигинлари томонидан тайинланган нафака ва моддий ёрдам олувчи фукароларга пул компенсациялари жорий йилнинг 10 ноябрь санасига кадар тулик туланиши таъминланган.

Компенсациялар кандай назоратга олинган?

Пенсия жамгармасида пенсия ва нафака олувчиларнинг ягона электрон базаси яратилган булиб компенсация олиш хукукига эга булган фукароларга пул компенсациялар автоматик равишда тайинланади.

Шунингдек, хар ойнинг 3 санасига кадар тулов ведомостлари дастурий мажмуа оркали шакллантирилиб, тижорат банклари хамда Халк банкига электрон шаклда юборилади. Банк пластик картлари оркали олувчиларнинг хисоб ракамларига компенсациялар инсон омилисиз хар ойнинг бошида автоматик равишда юкланади.

Туловларни накд пул шаклида олувчиларга компенсациялар Халк банки сайёр кассалари томонидан пенсия ва нафакалар билан бирга етказилади. Бунда, фукарога компенсация туланганда Халк банки сайёр кассаси ходими томонидан дастурий мажмуага маълумот киритилади хамда Пенсия жамгармаси томонидан автоматик равишда пенционернинг телефон ракамига бу хакда СМС хабар юборилади. Бу оркали фукарога СМС хабар келган бирок, компенсация туланмаганлиги холатлари аникланади.

Бундан ташкари, Пенсия жамгармаси томонидан хар ойда навбатга асосан пенсия ва нафака олувчилар фукаролар билан учрашиб, тулов холатлари мониторингдан утказиш тизими йулга куйилган.

Мониторингларда аникланган холатлар буйича хужжатлар урнатилган тартибда чора куриш учун хукукни мухофаза килиш органларига бериб борилади.

Шу билан бирга, пул компенсация тулови билан боглик саволлар буйича Пенсия жамгармаси (1140 ракамли) ёки Халк банкининг (1106) «Ишонч телефон»ларига мурожаат килиш мумкин.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

absDxj2hjwG7gKtOYgvh6JaAsAhmjgrg

Франция Альпи Россия агентларининг махфий базаси булган – ОАВ

Фото: Reuters Россия махсус хизматлари ходимлари бутун Европадаги операцияларини утказиш учун база сифатида Франция Альпидан …