Главная / Жамият / Ноласи кукларга урлаган жизганак аёл. Узига ут куйган маъсумалар такдири кимнинг муаммоси?

Ноласи кукларга урлаган жизганак аёл. Узига ут куйган маъсумалар такдири кимнинг муаммоси?

Бир аёл узига ут куйиб борар,

Вужуди оловга чулганиб борар.
Ноласи дунёни уйготиб борар,
Эй, узбек, не учун уйгонмайсан, сен.
(Журналист Гайрат Ширинов)

Сентябрь ойининг энг мудхиш ходисаларидан бири – Наманганда бир аёл узини ёкиб юбориши бутун жамоатчиликни ларзага келтирди. Фожиага хар ким хар хил сабабларни келтирди.

Узбек медиа оламида бироз муддат мухокама килингач, бу вокеа хам бошка вактинчалик «тренд»даги мавзулар каби урнини бошкаларига бушатиб берди. Хозирда жамоатчилик аллакачон унутиб юборган фожиа, афсуски, 1-2 йил эмас, балки бир асрдан бери аёлларни уз чангалига олиб, куйиб юбормаётганидан хабардормисиз? Нима учун жамиятнинг ушбу огригига шунча йиллардан бери даво топилмаяпти? Бу кимнинг муаммоси? Уни ким хал килиш керак?

«Похол аёл»

Журналист ва филолог Элдор Асанов телеграм каналида ушбу холатнинг чукур илдизли тарихи хакида фикр билдирган:

«МДХ антропологиясида бу термин узига ут куйган ёки куйишга мойиллиги бор аёлларга нисбатан ишлатилади. Марказий Осиё республикаларида аёллар узига ут куйиши куп кузатилган ва тез-тез кайталаниб турадиган феномендир.

Марказий Осиё халкларида аёллар парадоксал ижтимоий мавкега эга. Бир томондан, улар асосан бола бокишга, уй юмушларига боглаб куйилган, эркакка тобе холатда яшашга куниккан. Бошка томондан, биз секуляр жамиятда яшаймиз, аёллар узини реализация килиш имкониятига эга, колаверса, ижтимоий муносабатларда аёлларга нисбатан юмшокрок муомалада булиш куникмаси бор: аёлларга кул кутаришни, купол гапиришни купчилик узига ор билади, аёллар давлат ташкилотларида жанжал кутарса, унга ён босилади.

Узбек кизлари секуляр хаёт кечириши, укиши, ишлаши бир карашда мумкин, лекин у доимо кандайдир чегарани билиб юриши лозим, зеро эри, отаси, оиласи, жамиятнинг гап-сузи унинг укишига, карьерасига, бахтли хаётига осонлик билан чек куйиши мумкин. У модерн ва анъана орасида яшашга мажбур. У узини реализация килиш имкониятига эга, лекин ортик бунга тускинлик килувчи омиллар бор, аёл уларни инобатга олмаса, маргиналлашади, яъни жамиятдан ва оиласидан четлаштирилади.

1920–1930-йилларда Марказий Осиёдаги совет республикаларида «Хужум» кампанияси булиб утган. Унинг доирасида махаллий аёллар паранжи ташлаши ва секуляр хаётга кириб бориши, укишни, ишлашни бошлаши лозим эди. Бу кампания давомида бир гурух аёл паранжини ташламагани учун давлат структураларининг босимига учраган булса, бир гурух аёл, аксинча, секулярлашувда фаол булгани боис консерватив эркакларнинг ва умуман жамиятнинг босими остида колиб кетган. Паранжини ташлаган аёлларнинг улдириб кетилиши куп кузатилган. Икки томонлама босим остида колган Марказий Осиё аёллари ана ушанда биринчи марта узига ут куйишга мурожаат этган. 1926–1928-йилларда Марказий Осиё республикаларида 203 нафар аёл узини ёкиб юборган.

1980-йилларнинг иккинчи ярмида бу холат яна такрорланган. 1987 йилда Узбекистоннинг узида 270 аёл узига ут куйган. Бунга уша пайтдаги ижтимоий ва сиёсий узгаришлар, аёлларнинг огир турмуш тарзи сабаб булган. Кизиги, баъзи муаллифлар бунга «узбек аёли шариат зугумидан кийналиб кетгани»ни сабаб килиб курсатган. Вахоланки, аллакачон секулярлашиб булган узбек жамиятида аёлларни кийнаган муаммолар мутлако бошкача эди.

Якин тарихда икки марта «тренд»га айланган бу суицид бугун кайтаётгандек гуё. Бунинг оммавий харакатга айланишига йул куймаслик учун масалага кенгрок ёндашиш керак. Битта аёлнинг фожиаси эмас, умуман аёлларнинг муаммолари жиддийрок, чукуррок урганилиши керакУзбек аёлини нималар кийнайди, нима уни уз жонига касд килишга мажбурлайди, унга кандай психологик ва ижтимоий ёрдам керак – буларни урганиш, хулосалар килиш, шунга яраша ишлар амалга ошириш керак. Афсуски, Узбекистонда бундай ишни амалга ошира оладиган тажрибали, профессионал социологлар, антропологлар ва психологлар жамоаси йук. Ё улар бошка ишлар билан банд, ё билими етмайди, ё хеч ким муаммони улар хал килиши мумкинлигини уйлаб курмайди, уларни бу ишга жалб этмайди.

Аёллар нима сабабдан жонига касд килади? Нега айнан узига ут куяди? Бу холатни кандай бартараф этса булади? Аёлларга кандай ёрдам берса, бундай холатлар камаяди?

Ут куйиш шахсий муаммони ижтимоий сатхга олиб чикиш воситасидир. Дори ичса, уйида узини осиб куйса – бу нари борса оилага протест билдиришдир. Муаммо хам уй ичида колади. Ут куйилишини эса хамма куради. Бу жамиятга, давлатга протестдир. Колаверса, ут куйиш узини улдиришнинг куркинчли, намойишкор туридир. У курганларнинг хиссиётларини жунбишга келтиради, ижтимоий реакцияни, социал харакатни келтириб чикаради.

Бу каби саволларга аник жавоб топиш учун социологик тадкикотлар утказиш, аёлларнинг тегишли гурухлари билан сухбатлашиш, уларнинг психологиясини урганиш ва, табиийки, уларнинг муаммоларини хал килиш устида ишлаш керак. Бу – шахсий эмас, ижтимоий муаммо ва у жамиятнинг хар кандай аъзосига таъсир утказиши мумкин».

«Аёлларнинг олов булиб кукка урлаши жамият ва хукмрон сиёсат инкирозидан дарак эди»

Узбекистонда хизмат курсатган журналист Олим Тошбоев утган асрнинг 80–90-йилларидаги матбуоти бу мавзуни кандай ёритганлиги буйича фикрларини билдирди:

«Утган асрнинг 80-йиллари Узбекистонда аёлларнинг узига ут куйиши купайиб кетган эди. Матбуотда таркалган маълумотларга кура, Узбекистонда 1988 йилда 270 нафар, 1989 йилда эса 250 нафар хотин-киз тирик гулханга айланади. Зулм, огир турмуш, адолатсизлик ва хурликка карши исёнга чогланган киз-жувонларнинг бу машъум карорини оклаб булмайди, албатта. Аммо инсоннинг азиз ва мукаррамлигини унутган дахрий жамиятнинг ночор фукароси норозиликни шу йул билан изхор этмокчи булди. Оталар боши эгилди, йигитлар бузлади, оналар тирик мурдага айланди.

«Пахта иши», «Узбек иши» деган уйдирмалардан гурури поймол этилган, юзи шувут булган халк учун аёллар курашга чикди. Аёлларнинг олов булиб кукка урлаши жамият ва хукмрон сиёсат инкирозидан дарак эди. Аммо зуравонлик ва алдовга курилган тузум хамиша фожиаларни тан олмаслик йулларини ахтаради. Шуро хукумати хам бу аянчли холатни хаспушлашга уринди. «Узбекистон адабиёти ва санъати» хафталигида Михаил Дудиннинг хати эълон килинган. Россиялик шоир узбекистонлик хамкасбларига мурожаат этар экан, «Сизларнинг рахбарингиз Ёкубов пленумда айтган ракамлар мени хайратга солди, 270 аёл узини-узи ёкибди, 270!!! Узларига бензин куйишиб, гугурт чакишган-у ва хакка етишган. На хаёт, на хотира, факат бир оловнинг гуриллаб ёниши… Буни эшитиб сочларим тикка булиб кетди, халигача узимга келолмайман. У хакда мен хатто шеър хам ёздим. Бу менинг тугёним ва менинг хайратим, менинг хайронлигим», дейди ва куйидаги сатрларни битади:

Аёллар ёнмокда Узбекистонда,

Бу хакда ёзилмас бизлар томонда.

У кандай огрикдир, шурлик гулларни

Оловга йуллаган, ёккан гулханни?

Уша даврда республикада содир булган улкан фожиалар, нобоп тузум ва мунофикона сиёсат хакида руй-рост ёзиладиган пайт хам келади. Жамиятда хар хил караш ва фикрларга сабаб булган бу хунук анъана шоирларни изтиробга солган эди. Рауф Парфи, Йулдош Эшбек, Аъзам Уктам, Максуда Эргашева куйиб кул булган муштипарларга багишлаб шеърлар битди. Сунгсиз дард ва алам туфайли кулига калам олган шоирларимиз Ватан тимсоли Аёлнинг бир ховуч кулга айланаётганидан бузлади:

Ловуллайди бахмал болишлар

Кучогида ёнар келинчак.

Атир иси тулган хонада

Аёл жисми булар жизганак.

Нахотки 30 йил аввалги муаммо хали хам ечилмаган?

Утган асрнинг 80–90-йилларида матбуотда узига ут куйиб юборган аёллар хакида жуда куп маколалар ёзилган. Аммо бепарво рахбарларнинг айби билан фожиалар камайиш урнига купайиб борган. Уша пайтлар келтирилган фикрлар хамон долзарб.

Масалан, 1988 йил 9 апрелда «Ёш ленинчи» газетасида «Локайдлик курбони» маколаси чоп этилди. Унда аёлларнинг узига ут куйиш статистикаси келтирилган:

«…Самарканд областида утган йили 31та узига ут куйиш холлари руйхатга олинган булса, шундан 24таси юзасидан жиноий иш кузгатишдан бош тортилган. Кашкадарё областида 37та вокеадан 23таси, Бухоро областида 16та вокеадан 10таси юзасидан жиноий иш кузгатилмаган. Утган йили умуман республика буйича узига ут куйишга доир 88та факт юзасидан жиноий тергов бошлашдан бош тортилган… Айбдорларни жазолаш холлари камдан-кам булмокда, бунинг устига уларга нисбатан купинча жиноятнинг социал хавфи ва огирлигини хисобга олмай, асоссиз равишда енгил жазо берилмокда».

«Ёш ленинчи» ушбу ижтимоий мавзуни тез-тез кутариб турган. Газетанинг 1988 йил 6 январдаги сонида Э. Гаффоровнинг «Аёл кишининг фожиали кисмати» маколаси чоп этилган. Унда хам узига ут куйган аёлнинг такдири шифокор тилидан сузлаб берилади:

«…Эндигина 25 ёшга кирган, куч-куввати барк урган аёл яшашдан чарчаса-ю, кунларнинг бирида жонидан туйиб узига керосин куйса, бу ахир гайритабиийлик-ку? Биласизми, аёлнинг ахволини тушунса булади. Кийин, лекин тушунса булади. Музаффар Жабборова турмушга чикканидан кейин хар йили фарзанд курди… Купчилик узбек оилаларида, айникса, кишлокда навбатдаги болани тугиб, кузи ёриган аёлни хали куч-куввати жойига келмай урнидан туриб кетиши ва сигир-бузок, куй, томорка, тандир кабилар билан боглик булган уй-рузгор ишларига киришиб кетиши керак.

Устига устак яна эрнинг, кайнона ва бошка кариндошларнинг кунглини олиш хам керак булади. Ана шуларнинг хаммаси бир булиб ва бунинг устига турмушдаги кийинчиликлар кушилиб, баъзан аёл кишининг асаблари нихоятда какшашига, чарчашига олиб келади… Бутун турмуш унинг учун ботмондахсар юкка айланади…Бундай вокеалар купинча улим билан тугайди ва иккинчидан, узини-узи улдиришга уринганидан кейин эр уз хотинини кучлирок севишига ва уни хаётнинг колган кисмида доимо бошига куйиб юришига ишониш кийин.

Нима учун хозир прокуратурадаги уз-узига ут куйиш билан боглик купгина «дело»лар «жиноят состави» йуклиги туфайли ёпиб юборилмокда… Тугри, улардан купчилиги азоб-укубат юкини лом-мим демай, сукут ичида кутариб юришади, сунгги дакикаларгача яшаб колиш хакида орзу килишади.

…Кизларни ёши улгайгани сари руй берадиган физиологик узгаришлар саросимага солмаслиги керак. Афсуски, оналар, синф рахбарлари кизларни содир булаётган «сир-асрорлар» билан хамма вакт хам таништирмаётганликлари туфайли биз, шифокорлар мана шу саросималик негизида юз берадиган хакикий психологик узгаришларга дуч келяпмиз. Мактабда угил болаларни булажак ота, оила бошлиги, гамхур, эътиборли ва назокатли эр сифатида тарбиялаб бориш даркор».

Азиз жонига касд килишга нима сабаб буляпти?

Аёлларга вактинчалик бошпана берувчи шелтерлар (марказ) хакида эшитган булсангиз керак. Ушбу марказларда асосан аёллар, болаларга реабилитацион кумак берилади. Мавзу юзасидан кандай муаммолар аёлларни кийнаётгани буйича Республика маркази Тошкент шахар худудий булинмаси директори Гулчехра Маткаримова билан сухбатлашдик.

«Марказимизга мурожаат килган аёллар маиший зуравонлик: турмуш уртоги, кариндошлари томонидан жисмоний зуравонликдан азият чекишади. Масалан, кайнсингил, кайнопа ва бошка кариндошлар гурух булиб урган холатлар тез-тез учраб турибди. Дуппосланган холатда келган аёлларни уйига кайтариш хавфли булиб, бунда ички ишлар органи ходимларига мурожаат киламиз. Тошкент шахар Ички ишлар бош бошкармаси билан англашув меморандумини тузганмиз. Унга мувофик, жабрланган аёлларга хукукий ёрдам курсатиш чоралари курилади. Аёлнинг яшаш жойидаги хокимликлар билан богланиб, махалла фаоллари билан хамкорликда уларнинг масаласи хал килинади.

Аёлларнинг бундай холатга тушиб колишига асосий сабаб – эркаклар томонидан уларга менсимасдан муносабатда булиш. Эркаклар аёл хам инсон эканлиги, унинг хам орзу-истаклари борлигини хаёлига хам келтиришмайди. Бундай тоифадаги эркаклар жуда куп. Эри томонидан доимий тазйик курган, хакоратларни эшитган аёлларнинг рухиятини согломлаштиришимиз жуда кийин кечади.

Бизга мурожаат килган аёлларнинг баъзилари бир неча марта уз жонига касд килган булади. Масалан, сирка ичиш, куп микдорда дори ичиш, томирини кесиш каби холатлар. Суициднинг сабабларини чукур тахлил килиш керак. Кузатувларимдан шуни хулоса килганманки, аёллар хурланган, узини инсон сифатида кераксизлигини хис килган вактда жонига касд килишга уринади. Доимий хурлик, камситишлар – хаммаси йигилиб бир кун уни «портлатади». Аёл рузгорда мухтожликка чидаши мумкин. Лекин хурликка рухий бардош беролмайди.

Жонига касд килган аёлларнинг асосий максади узини улдириш эмас, балки якинларини куркитиб куйишдир. Шунака холатларнинг хеч кайси бирида эркак аёлига олдингидан яхширок муносабатда булмаган. Шу сабабли аёлларга бу йул нотугри эканлигини доим тушунтириб борамиз. Бундай тоифадаги аёлларнинг деярли барчаси таянч маълумотга эга булмаган, касб-хунари булмаган, факат уйда утирадиганлар булади. Демак, уларни касб-хунарга укитиш, бирон фойдали юмуш билан машгул килишга йуналтиришимиз керак.

Жисмоний ва рухий зуравонликка учраётган аёллар нима учун бундай хурликларга чидашяпти? Чунки улар эрига карам. Ажрашса, уйсиз колади. Уларни мана шу муаммо кийнайди. Шу сабабли Оила кодексига никох шартномасини мажбурий киритиш керак. Ана шунда зуравонликлар, уз жонига касд килишлар бироз камаярмиди», дейди у.

Юкоридаги фикрлардан хулоса килиш мумкинки, аёлларнинг хурланиши бу оддий ва эътибор бермайдиган кичик муаммо эмас. Хурликлар, азобланиш аёлни уз домига тортса-ю, бунга бепарво булсак, окибати тузатиб булмас даражага келиб колади. Таназзулнинг бошланиши шу эмасми?

Ҳаққимизда

Яна маълумот

24 мартдан жамоат жойларида тиббий никоблардан фойдаланиш буйича назорат кучайтирилди

Узбекистон Согликни саклаш вазирлиги 24 мартдан тиббий никобдан фойдаланиш буйича назорат чоралари кучайтирилганини маълум килди. Кайд …