Главные новости
Главная / Маданият / Нокобил угил жафоси
<

Нокобил угил жафоси

nokobil-ugulБу дунёда нокобил фарзанднинг ота-онасига курсатган жафосидан огиррок азоб булмаса керак. Емай едирсанг, киймай кийдирсанг, таълим тарбия бериб, келажагидан катта умид килсангу фарзандинг алал-окибат нокобил ва бадбахт булиб, юрагингни пичоксиз тилса. Айбни кимдан излашни хам билмайсан. Саволга калбингда жавоб бор, бирок “мен шундай булишини тилабмидим”, дейсан узингни окламокчи булиб. Бирок, тарбияда кандайдир хато утган-ки, бугун фарзандингни номи кора, сенинг бошинг эгик.
Хорижий оммавий ахборот воситаларида угли суриядаги жангари гурухларга кушилиб кетган козогистонлик Кунис Олимжоновнинг интервьюси эълон килинди. Бу вокеа, аслида барчамиз учун бирдек тегишли ва сабок олишга арзирли. Зеро, олам тинчини бузаётган жангари тудалар бугун турли йуллар билан одамларни уз сафларига ёлламокда.
Кунис Олимжонов хам угли Мирзахмад тугилганда жуда катта орзулар килганди. Менга издош, яхши ишларга бош булади, деган ширин истакларни дилига тукканди. Мирзахмад Олимжонов хеч нимадан зорикмади. Отаси тадбиркор булгани учун рузгор тукис ва фаровон эди. Яхши шароитларда улгайди, Остонадаги козок-турк лицейини аъло бахолар билан битирди ва уз сохаси буйича АКШ га малака оширишга кетди. Бирок, мана бир ярим йил-ки, ундан дом-дарак йук. Ота-онасининг тахминича, у экстермистик гурухларга кушилган ва айни пайт Сурияда жангарилар билан. Нокобил угли туфайли юзи шувит булган ота уз мулохазаларинини журналистлар билан бахам курди.
“Учта углим бор. Иккиси шу ерда. Оилалари яхши. Бирок Мирзахмад университетни битириш арафасида уйланди. Фарзандли булди. Аммо унда маълум узгаришлар сезила бошлади, негадир дунёвий хаётдан узоклаша борди. Биз билан яшаган пайтда сокол устириб юрмасди. Бирок укиб юрганда у масжидга борган ва у ерда яширин йигинларда иштирок этган”, дейди Кунис Олимжонов.
У хар кандай шароитда фарзандлар тарбиясига бир сония хам беэътибор булмаслик, уларнинг юриш-туришларини доимий назорат килиш кераклигини таъкидлайди. Дастлабки, салбий узгаришлар сезилдими, иссигида чора куриш керак, деб хисоблайди ота.
“Углимизда дастлаб турмуш тарзи узгарди. Ота-онаси, якинларидан юз угирди. Сокол куйди. Калта шимларга, теварак-атрофдагиларга, турмушдаги куп нарсаларга муносабати тубдан узгариб кетди. Хеч кимга кулок солмай куйди. Хонасидаги барча фотосуратлар, хайкалчаларни олиб ташлаб, урнини турли диний адабиётлар билан тулдирди. Фарзандларига хам шу тартибни сингдиришга уринарди…”
Кунис Олимжоновнинг таъкидлашича, диний окимларга ёшлар одатда 18-25 ёшлар атрофида жалб килинади. Чунки бу пайтда уларда дин борасида етарлича фикр шаклланмаган булади ва экстремистлар айни шу бекарорликдан фойдаланишади. Мирзаахмад Олимжонов хам ана шундай ёшда ёт гоялар тузогига илинган.
Жафокаш отанинг фикрича, экстремистлар ёшларни жалб килишда одамга рухий таъсир утказувчи моддаларни хам куллайди. “Назаримда, бундай разил кимсалар одамларни гурухга ёллашда кандайдир психатроп моддалардан хам фойдаланишади. Агар одам шундай воситаларга урганса, ни буйсундириш ва бемалол бошкариш мумкин”, дейди ота.
Мирзаахмад Олимжонов оила кургач, орадан 5 йил утиб, уйидан чикиб кетди. Козогистондан Киргизистонга, у ердан Туркияга утиб кетади. Орадан маълум муддатга утгач, оиласини хам чакириб олади.
Мана, бир ярим йидан бери у узга юртларда Ватангадо, сарсон-саргардон. Кисмати хам туман. Бу вокеалар ота-онаси ва якинларининг калбини гамга тулдирди…
Азизлар, ён-атрофингизда булаётган вокеаларга бефарк булманг! Барча балоларнинг боши ана шу бефарклик ва локайдликдир.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Маданият ва санъат сохасида ДХШ асосида берилиши мумкин булган давлат мулки объектлари руйхати тасдикланди

Маданият ва санъат сохасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кумаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тугрисидаги хукумат карори …