Главная / Жамият / «Ногиронлик – биринчи навбатда инсон хукуклари масаласи» — Зироат Мирзиёева инклюзив таълимга эътиборни оширишга чакирди
<

«Ногиронлик – биринчи навбатда инсон хукуклари масаласи» — Зироат Мирзиёева инклюзив таълимга эътиборни оширишга чакирди

«Замин» халкаро жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева болалар таълимига багишлаб утказилган халкаро веб-форумда нутк сузлади.

«Болаларнинг таълим олиш хукуки: пандемия давридаги долзарблик, бардавомлик ва инновациялар» мавзусидаги форум «Замин» фонди ва БМТнинг Узбекистондаги ваколатхонаси хамкорлигида, 20 ноябр – Жахон болалар куни арафасида ташкил этилди.

Зироат Мирзиёева уз нуткида ногиронлиги булган болалар таълими ачинарли ахволда колаётганини кайд этди.

«ЮНЕСКО маълумотларига кура, пандемия туфайли ханузгача дунёдаги мактаб укувчиларининг учдан бир кисми анъанавий таълим олиш имкониятига кайта олмаяпти. Бу жуда ачинарли албатта. Ушбу муаммо онлайн укув курслари оркали кисман хал килинишига эришиляпти. Лекин ногиронлиги булган болалар таълими масаласи ханузгача жуда ачинарли ахволда колмокда.

Бугун фурсатдан фойдаланиб, ушбу болаларга хам бошка болалар каби тенг имконият ва шароит яратиш, уларнинг барча хукукларини таъминлаш ута мухим масала эканини таъкидламокчиман. Ва нафакат давлат идораси мутассадилари, балки бутун жамоатчиликни мазкур масалага жиддий масъулият билан карашга чакириб коламан.

Чунки хар бир боланинг узлиги бор. Болалар хар хил булганлиги билан уларнинг хукуклари тенг булиши лозим. Шу сабабли таълим жараёнларида хар бир бола учун индивидуал ёндашувни топиш, хеч бир угил ва кизни эътибордан четда колдирмаслик зарур», – деди у.

Фонд раиси ногиронлик тиббий масала эмас, биринчи навбатда инсон хукуклари масаласи эканини таъкидлади.

«Утган даврда бу сохада мустахкам хукукий пойдевор яратилди, унлаб конунлар кабул килинди. Республикамиз БМТнинг «Бола хукуклари тугрисида»ги Конвенциясига кушилди ва унинг ратификация килиниши илк халкаро хужжатлардан бири булди.

Шу йилнинг 23 сентябр куни кабул килинган янги тахрирдаги «Таълим тугрисида»ги конунга илк бора «инклюзив таълим» тушунчаси киритилди. Шунингдек, «Ногиронлиги булган шахслар хукуклари тугрисида»ги конунда илк бор «ногиронлик белгисига кура камситилишга йул куймаслик» тамойили киритилди.

Ногиронлик эндиликда тиббий масала эмас, балки биринчи навбатда инсон хукуклари масаласи дея конуний эътироф этилди.

Шуни таъкидлаш жоизки, ногиронлиги булган болалар учун тусиклардан холи ва инклюзив мухитни яратиш оркали уларнинг тулик ва сифатли таълим олишини таъминлаш – бола хукукларини амалга оширишнинг самарали йулларидан биридир», – деди Зироат Мирзиёева.

«Замин» фонди рахбари ногиронлиги булган болаларнинг барча билан тенг булиши ва уз уринларини топиши учун шарт-шароитлар яратиб бериш фонднинг асосий максадларидан бири эканини таъкидлади. Унинг кайд этишича, фонд эшитиш кобилияти заиф болалар учун таълимни ривожлантириш дастурини ишлаб чиккан ва унинг асосида «Zamin Education», «Инклюзив таълимни куллаш» лойихалари амалга оширилмокда.

Зироат Мирзиёева уз сузида Жахон болалар куни арафасида бу каби халкаро форумни хар йили утказишни таклиф килди.

«Жахон болалар куни муносабати билан, дунёдаги барча болалар ва уларнинг хукукларига хурмат изхор этиш максадида бугун соат 18:00дан бошлаб Узбекистондаги тарихий ва замонавий бинолар мовий рангда ёритилади. Бу – болаларимизга уз мехримизни яна бир бор изхор килишимизнинг ифодасидир», – деди «Замин» халкаро жамоат фонди васийлик кенгаши раиси.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

CZ2U3RZvWxU6lDgr7_Q-i0EfWVXWlg_A

Актубе фожиасига 3 йил. Курбонлар ёди ва оилаларнинг кейинги такдири

Бундан роппа-роса 3 йил мукаддам – 2018 йилнинг 18 январь куни узбекистонликларни олиб Россияга кетаётган …