Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Нишонда 4 млрд сумга сув иншооти курилган худудда ахоли сувсизликдан кийналяпти. Кандай килиб?
<

Нишонда 4 млрд сумга сув иншооти курилган худудда ахоли сувсизликдан кийналяпти. Кандай килиб?

Кашкадарёнинг катор худудларида ичимлик суви жиддий муаммо. Аммо Kun.uz бу сафар урганган масала сув тармоклари йуклиги, иншоотлар эскириб кетгани ёки уни янгилаш учун катта маблаг талаб этилиши билан боглик эмас.

Чунки шундоккина ахоли дарвозаси олдигача водопровод тармоги етиб келган. Одамларга сув етказиш учун аллакачон давлат томонидан тегишли маблаг ажратилганидан кейин хам курилиш корхонасининг айби, уз ишини бажармагани сабабли ахоли сувсизликдан азият чекяпти.

Нишон туманининг «Байналминал» махалласида яшовчи ахоли Кашкадарёдаги аксарият туманлар катори ичимлик сувини ховузда (кудук) саклайди. Хар бир хонадоннинг шахсий ховузи булиб, улар ичимлик суви учун ойига камида 60 минг сум маблаг ажратади.

Дарвоке, «Байналмилал»да харид килинадиган сувнинг нархи хам икки хил: Карши шахридан машинада келтириладиган «чучук сув» 120 минг сум. Шу туманнинг сув иншоотларидан олиб келинадигани эса — 60 минг. Ахоли вакилларининг сузларига кура, кейингисининг сифати пастрок, лекин арзон…

Махаллада утган асрнинг 70-йилларида курилган икки каватли уйлар булиб, юкори каватда яшовчилар учун сув масаласи жуда огир буляпти. Чунки, сув саклаш мумкин булган кудукни хаво бушлигида куриб булмайди-да.

Шокир бобо Кенжаев 79 ёшда. У киши куп каватли уйда ёлгиз туради. Хар куни уйига челаклаб сув ташийди. Сувсиз ва канализациясиз яшаш тарзидан норози отахон бизга алам билан савол куймокда: «Нечанчи асрда яшаяпмиз?!»

Ховузда ойлаб сакланадиган сувни истеъмол килиш санитария меъёрларига зид. Колаверса, махалладагилар сувдан хали курбака, хали калтакесак чикишидан хам безор булишган.

Махаллага сув тармоги утган йили «Обод кишлок» давлат дастури доирасида тортиб келинган. Фукароларнинг айтишича, худудга тоза ичимлик суви утган йили парламент ва махаллий кенгашларга депутатлар сайланишида бир марта, кейингиси эса жорий йилда, март ойининг бошида келган.

Туман «Сувокова» ишлаб чикариш корхонаси бошлиги Равшан Бабаев холатга изох берди.

«Тармоклардан ичимлик суви юбориш учун катта маблаг керак, электр энергияси сарфлаймиз ва бошка харажатлар бор. Шунинг учун, ичимлик суви олиш учун ахоли биз билан шартнома имзолаши лозим. Белгиланган тулов тартиби ва коидалари бор. Агар шартнома имзоланса, айтайлик, хисоблагич булмаган такдирда хам 5 кишилик оила тахминан ойига 20 минг сум тулов килишига тугри келади. Аммо одамлар шартнома килишни истамайди. Шунинг учун ичимлик суви беришни тухтатиб турибмиз. Ахоли шартномага рози булган куни ичимлик суви муаммоси хал булади», дейди у.

Бабаевнинг фикрига таянадиган булсак, «айб одамларнинг узида», «улар пул тулашни хохламайди». Бир караганда, муаммо жуда содда ва ечими хам бордек. Шу тарзда ахолига шартнома хакда тушунча бериб, урганиш ва маколага нукта куйилиши хам мумкин эди. Лекин, бир мантикий савол хулоса чикаришга тускинлик килиб турибди: Нахотки, ойига 60 минг сум тулаб, ховуздан сув ичишга рози булиб яшаётган ахоли кувурлардан мунтазам окиб келадиган, марказлашган тоза ичимлик сувидан бахраманд булишни истамайди? Ким тоза ва арзон сув турганда, киммат ва сифатсизини танлайди?

Галати.

Буни карангки, урганиш давомида ахоли бирор марта хам шартнома хакида таклиф олмаганини маълум килди. Нишон тумани хокими ва унинг сохага масъул уринбосари хам Равшан Бабаевнинг важини инкор этди. Муаммо асло шартномага боглик эмаслиги, ахоли жон деб шартнома тузиши мумкинлигини билдиришди.

Туман хокимли айни вактда мавжуд иншоотлардан истеъмолчилар эхтиёжига яраша сув юборишнинг техник имконияти йук эканини айтмокда. Яъни, бу ишга кодир насос урнатилмай, колиб кетган. Холбуки, курилиш ташкилотлари бу иш учун давлатдан катта микдорда маблаг олган. Аммо курилиш ишлари охирига етказилмаган.

Сохага масъул вилоят ташкилотларидан бири, «Кашкадарё сув таъминоти» МЧЖ директори Шавкат Муродовдан холат буйича изох олдик.

Ш.Муродов Янги Нишон шахарчаси ва унинг атрофидаги махаллаларда ичимлик сув таъминотини яхшилаш максадида «Навруз» МФЙ худудидаги сувтаксимлаш иншоотини реконструкция килиш 2018 йилдаёк инвестиция дастурига киритилганини айтди.

Бош пудратчи сифатида «Узбекистон темир йуллари» АЖ махсус механизациялашган йул станцияси МЧЖ танланган. Курилиш-монтаж ишларини ёрдамчи пудратчи «Нефтгаз капитал монтаж курилиш таъмир» МЧЖ амалга оширган. Аммо белгилаган ишлар халигача хам тулик бажарилмагани сабабли ахоли хамон сувдан махрум.

Аникрок айтадиган булсак, лойихада иккита юкори босимли насос урнатилиши ва ишлатилиши кузда тутилган. Амалда эса факат битта насос ишламокда.

«Кашкадарё сув таъминоти» МЧЖ томонидан Kun.uz’га такдим этилган далолатномада хам бир катор ташкилот вакиллари томонидан мазкур муаммо урганилгани маълум булмокда. Далолатномада икки юкори босимли насоснинг биттаси ишламаётгани тасдикланган. Айни кунларда уни электр тармокларига улаш ишлари кетаётгани ойдинлашади. Далолатнома иштирокчилари мазкур ишларни тез кунларда тугатиш юзасидан ёрдамчи пудратчидан кафолат хати олишгани хам маълум килинган. Мазкур хужжат 2020 йил 30 май куни имзоланган (ижодий жамоа муаммони урганган куни).

2020 йил 29 май куни эса «Кашкадарё сув таъминоти» МЧЖ томонидан айни муаммо юзасидан Уй-жой, коммунал хизмат курсатиш вазирлигига хам мурожаат хати чикарилган. 8 май куни эса Кашкадарё вилоят сув таъминоти ва окова сув объектлари курилиши буйича инжиниринг компанияси Тошкент туманлараро иктисодий судига «Узбекистон темир йуллари» АЖ махсус механизациялашган йул станцияси МЧЖ устидан даъво аризаси киритган.

Даъво аризада Нишон туманидаги «Навруз» МФЙ худудида жойлашган сув иншоотини реконструкция килиш учун «Узбекистон темир йуллари» АЖ махсус механизациялашган йул станцияси МЧЖ хисоб ракамига 4 миллиард 102 миллион сумдан зиёд маблаг кучирилгани айтилган. Мана шунча маблаг кучирилганига бир йилдан зиёд вакт утиб хам махалладагилар узларининг тили билан айтганда, «курбакали», «калтакесакли» сувни ичишмокда.

Одатда, йирик лойихалар уша соха буйича тажрибага эга, синовдан утган, олдинги лойихаларни уз вактида бажариб куйган курилиш корхоналарига берилади. Аммо Кашкадарёда яна бир катор лойихаларнинг айнан «Узбекистон темир йуллари» АЖ махсус механизациялашган йул станцияси МЧЖга берилганига гувох булиш мумкин. Холбуки, бошка лойихаларнинг хам аксарияти улда-жулда.

2018 йил 28-29 январь кунлари Кашкадарёга ташриф буюрган президент Шавкат Мирзиёев вилоят ахлининг ичимлик сув муаммосини тилга олган. Бу буйича катор топшириклар берган. Аникроги, Чирокчи туманида давлат рахбари иштирокида утказилган йигилишда вилоят буйича 54та ахоли пунктида ичимлик сув тармоклари ва кудуклари куриш, реконструкция килиш юзасидан аник топшириклар берилган.

Шу максадда вилоят бюджетидан 5 миллиард сум маблаг ажратилиб, Китоб, Чирокчи туманлари ва Шахрисабз шахрида сув иншоотлари курилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Буюртмачи «Сув таъминоти ва окава сув объектлари курилиши буйича инжиниринг компанияси» Самарканд минтакалараро филиали, бош пудратчи – «Узбекистон темир йуллари» АЖ махсус механизациялашган йул станцияси МЧЖ этиб тайинланади.

«Узбекистон темир йуллари» АЖ махсус механизациялашган йул станцияси МЧЖ томонидан танланган ёрдамчи пудратчилар юкорида айтилган шахар, туманларда 4та объектда амалга оширилиши лозим булган ишларни охирига етказмаган. Бу табиийки, ушбу худудлар ахолисининг хакли эътирозига сабаб булмокда (Бу хакда хам «Кашкадарё сув таъминоти» МЧЖ айни муаммо юзасидан Уй-жой, коммунал хизмат курсатиш вазирлигига юборган хатида маълум килган ва бош пудратчи бу ишларни назорат килмагани айтилган).

Хуллас, давлат томонидан миллиардлаб маблаг ажратилган булса-да, ичимлик сув тармок ва иншоотларида чала колдирилган ишлар сабабли ахоли азият чекмокда. Огирлик уларга тушяпти.

Аслида, бу каби мурожаатларда ахоли ва хокимлик ёки бирор масъул эшитилади. Аммо англашиляптики, бу вазиятда бутун механизм, тизим зарарланган. Мураккабликларнинг барчаси сунъий. Аркон жуда узун. Жавобгар ва масъулни топдингиз хам дейлик, ишни тугаллаб куйиш, суд оркали давлат маблагини жойига куйдиришни ойлаб, йиллаб кутасиз. Ахоли эса кутаверади, кутаверади.

Шу уринда яна бир гап. Нишондаги «Байналминал» махалласи «Обод кишлок» дастурига киритилган. Утган йили худудда нималардир килинган. Айни вактда туман эътиборини бошка лойихага каратгани учун байналминалликлар унутилган. Аникроги, у ерда давлат дастури билан амалга оширилди, деб мактанадиган деярли хеч нарса йук.

Kun.uz худуддаги сув иншоотлари такдири ва «Обод кишлок» дастури билан боглик мазкур вазиятни кузатишда давом этади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

psAH39GUcU3_g7is4_3uHjxURvRPAcyx

«Давлат карзи: тахлил ва эркин фикр алмашинуви». «Мунозара клуби»дан махсус репортаж

13 июнь куни Узбекистон хукумати иктисодий блокининг «Мунозара клуби»да илк учрашув ташкил этилди. Kun.uz журналисти …