Главная / Сиёсат / Нима учун табиий газ, нефть ва кумир захирасига эга Узбекистон АЭС курилишига оид карор кабул килди?
<

Нима учун табиий газ, нефть ва кумир захирасига эга Узбекистон АЭС курилишига оид карор кабул килди?

Узбекистонда олиб борилган тадкикотлар янги кувват курилишларисиз ахолининг электр энергиясига нисбатан усиб бораётган эхтиёжини кондириб булмаслигини курсатди. Kun.uz мухбири “Узатом” агентлиги бош директори Журабек Мирзамахмудовнинг 16 май куни Халкаро энергетика конференцияси доирасида берган маълумотига асосланиб, шу хакида хабар берди.

“Узбекистонда атом электр станциясини куриш карорига бирданига келингани йук, уни кабул килишда барча шарт-шароитлар – иктисодиёт ривожи, техпрогнозлар, янги станцияларнинг курилиши, электр етказиб берувчи линиялар модернизацияси ва энергия мувозанати учун электр энергиянинг бошка манбалари, хусусан куёш энергияси, гидроэнергияни хам жалб килиш каби жихатлар инобатга олинган. Барча тадкикотлар сезиларли янги кувват курилишларисиз ахолининг усиб бораётган эхтиёжини кондириб булмаслигини курсатган. Вариантлар урганиб чикилиб, “3+” авлодига мансуб икки блокли АЭС куришга доир карор кабул килинган. Танлов стратегик хамкорларимиз – “Росатом” давлат корпорацияси фойдасига хал булди. Бунда хавфсизлик, сифат ва муддатлар каби жихатларга устуворлик берилди”, – деди Мирзамахмудов.

Фото: “Узатом” агентлиги

Шунингдек, “Узатом” агентлиги бош директори бугунга кадар амалга оширилган ишларга тухталиб утди. Унинг сузларига кура, Россия ва Узбекистон уртасида хукуматлараро келишув имзолангандан кейин АЭС курилиши учун салохиятли майдонни излаш ишлари бошлаб юборилган. Бунда майдоннинг АЭС курилиши учун экологик, иктисодий ва техник жихатдан оптимал мувофик келиши хисобга олинмокда.

“Куни кеча тадкикотларнинг дастлабки боскичи якунланди. Энди “Росатом” давлат корпорацияси вакиллари билан салохиятли майдонда янада чукур мухандислик тадкикотларини утказишга киришамиз. Танланган майдонда атроф-мухитга таъсир бахосини ишлаб чика бошладик. Халкаро талаб ва АЭХА тавсияларига мувофик тегишли экспертиза ва жамоатчилик эшитуви йулга куйилади”, – таъкидлади у.

Тадбирда таъкидланишича, лойиха амалга ошишини тезлаштириш максадида Россия Федерациясининг конун-коидаларидан максмал фойдаланишга доир карор кабул килинган ва бундай ёндашув АЭХА экспертлари томонидан хам куллаб-кувватланди.

“Шу билан бир каторда биз узимизнинг норматив базамизни ишлаб чика бошладик, атом энергиясидан тинчлик максадларида фойдаланишга оид конун шулар жумласидандир. Мазкур конун Олий Мажлис Конунчилик палатасининг биринчи эшитувидан утган ва якин кунларда мухокамалар давоми учун иккинчи эшитувга куйилади”, – дея маълум килди Мирзамахмудов.

Бундан ташкари, “Узатом” агентлиги кадрларни тайёрлаш устида иш олиб бормокда. “Узатом” агентлиги ташкил этилганининг эртасига Президент томонидан Узбекистонда РФнинг “МИФИ” университети филиалини очишга доир хужжат имзоланди. Жорий йилда илк 100 талабани кабул килиш учун тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди.

“Фурсатдан фойдаланиб, сохага кизикиши булган абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини университетга хужжат топширишга чорлаб коламиз. Якин кунларда кабулга доир батафсил маълумот такдим этилади”, – деди у.

Таъкидлаш жоизки, 15 май куни “Росатом” давлат корпорациясининг бош директори Алексей Лихачёв ва Энергетика вазири Алишер Султонов томонидан атом энергетикасини ривожлантиришга доир “йул харитаси” имзоланди.

Шунингдек, “Узатом” агентлиги биносида атом энергетикасини ривожлантиришга йуналтирилган Ахборот маркази ишга туширилди, унда истаган киши атом энергетикасига оид хабардорлигини ошириши мумкин.

Бундан аввал Kun.uz’да Узбекистонда шундай марказлар фаолиятини йулга куйиш канчалик мухимлигига оид макола такдим этилган эди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

jvRrKedBrsxl-vE4EWw5kdQ79j3YVqHE

Миллий гвардия тунги вактда хам махсус-тактик машгулотлар утказаётганини маълум килди

Узбекистон Республикаси Миллий гвардияси тезкор харакатланувчи булинмаларининг юкори жанговар шайлик холатини мустахкамлаш ва такомиллаштириш максадида …