Главные новости
Главная / Маданият / Нима учун “Оммавий маданият” ни никоб деймиз?
<

Нима учун “Оммавий маданият” ни никоб деймиз?

havaskhon-akbarovaТабиийки, «оммавий маданият» деган никоб остида ахлокий бузуклик ва зуравонлик, индивидуализм, эгоцентризм гояларини таркатиш, керак булса, шунинг хисобидан бойлик орттириш, бошка халкларнинг неча мингйиллик анъана ва кадриятлари, турмуш тарзининг маънавий негизларига беписандлик, уларни купоришга каратилган хатарли тахдидлар одамни ташвишга солмай куймайди.

Ислом Каримов

Бугун ёшларимиз узига хос “тушунчалар уруши” шароитида яшамокдалар. “Оммавий маданият” ота-боболаримиз “кора” деган нарсаларни “ок”, “ок” деган нарсаларини “кора” деб уктирмокда. Бугунги кунда “Оммавий маданият” жамият орасида куйидаги галати одатларни вужудга келтирмокда:

• янги тугилган чакалокни тугрукхонадан бирканча дабдабали машиналарда, сураткашлару карнай – сурнайчиларни ёллаб узининг бойлигини куз – куз килган холда олиб чикиш

• дабдабали туйлар килиш

• махобатли уйлар куриш

• аёлларнинг туйдан аввалги ва кейинги турли – туман янгича тадбирлари

• туй куни саноксиз ва кимматбахо машиналар билан келин – куёвнинг сайрга чикиши ва хоказо

“Оммавий маданият”, шунингдек, жамитяга бир катор иллатларни одат тусига киритмокда. Кашандалик:

• АКШда 13 ёшгача булган усмирларнинг 6 миллиондан купи чекади.

• Пассив чекиш натижасида 200 мингдан 1 миллионгача булган болаларда астма касаллиги огир шаклда кечади.

• Хар йили болаларда пневмония, бронхит каби юкумли касалликларнинг сони 150 – 200 мингни ташкил килади. У асосан 18 ойгача булган янги тугилган ва ёш болаларда учрайди.

• Бундан 10 йил аввал килинган хисоб-китобларга кура сайёрамизда 40 фоиздан куп кашанда бор экан. Улар бир сонияда 300 минг дона, 1 йилда эса 12 млн. сигарет чекишар экан.

• Кашандалар дастидан бир йилда салкам 700 тонна синил кислота, 400 минг тонна аммиак, 600 минг тонна корамой ва 100 минг тонна чекилган сигаретадан атмосферага захар таркалар экан

Бир булган вокеа бу иллатнинг жамият орасида одатий тус олганидан дарак беради. 2011 йил. Куз фасли. Айни пахта теримининг авж палласи. Тошкент вилоятидаги туманлардан бирида пахта теримига хашарга бордик. Уша ерлик Насиба деган киз билан ёнма – ён жуякка тушиб колдим. У киз мендан сигарета суради. Мен хазил аралаш: “Биз – ёшлар соглом турмуш тарзи тарафдоримиз!” дедим.

– Чекмайсизми? – деди халиги киз.

– Йук, – дедим.

–Мазза – ку. Асабингиз бузилганда нима киласиз?

– Биринчидан, оз мунчага асабим бузилавермайди, иккинчидан, асаб бузилганда чекиш керак деган коида хам йук.

– Меники кеча тугаб колувди, бугун ололмадим. Коллежда 3 – боскичлигимда урганган эдим. Мана икки йилдан бери ташлолмайман.

– Уйингиздагилар биладими?

– Йук. Уша курсдошларимдан бошка хеч ким билмайди. Сиз хам билмасдингизу, чидамай кетдим – да.

– Турмушга чиксангиз нима киласиз?

– Келинойим узи билмаган холда ургатиб куйди. Унинг айтишича, хомиладорлик пайтида эрига нима хохлаётганини айтса, эри мухайё килар экан. У хам турк кабобини егиси келаётган экан. Акам хар куни ё уйга турк кабоб олиб келади, ё келинойимни марказга олиб бориб келади. Мен хам шу йулни тутмокчиман.

– Нима килмокчисиз?

– Нима килардим. Хомиладор булгунимча бир амаллаб тураман – да, ундан кейин сигарет чекким келяпти, чекмасам булмайди, дейман.

– Болангизни уйлаймайсизми?

– Бир гап булар. Мен кетдим, пахтамни топшириб, бирортадан сигарета олай…”.

Тор ва очик кийиниш зарарлими?

Якинда буйрагим огриб, шифокорга бордим. Беморлар навбатда туришибди. Навбатим келди. Текширтирдим. Тош бор экан. Шифокор буйрагимдаги тошни тушириш учун бир неча кун муолажа олишим кераклигини айтди. Шу орада уни гапга солдим:

– Бу, мен бир узиммиканман десам, буйраги касаллар хам куп эканми?

– Ха. Кейинги пайтда анча мижозларимиз купайиб колди.

– Бир сизгами ёки хаммагами?

– Умуман, мана шунака менга ухшаган шифокорларга-да. Эътибор берган булсангиз, беморларнинг 80%и аёллар, – деди шифокор таъкидлаб.

– Хакикатан хам шундай экан. Нега бунака?

– Охирги вактларда аёлларимиз модадан колмайин, деб тор ва очик кийимлар кийишни одат килишди. Купчилиги белини нозик килиб курсатиш учун турли тасмалар такиб юришади. Билмайдики, тасма айнан буйракнинг устига кадалади ва уни кисиб туради. Аксарият аёллар эса киндигини очиб юради. Аёлларда айникса киндик шамоллашнинг бошлангич нуктаси хисобланади, деса хам булади. Ундан ташкари, кийган кофталари айнан мана шу буйрак устига келганда етмай колади. Карабсизки, уч-турт йил ёки кейинрок буйрак шамоллаши касаллигини орттириб турибди – да. Шунинг учун, кизларимни хам хар куни эрталаб ишга ва укишга узим кузатаман. Кандай кийим кийганига эътибор бераман. Модасига карши булмасам хам, соглигини саклаш учун ота сифатида жавобгарман.

Демак, буйракнинг шамоллаши кийинишга боглик экан – да? Факат буйрак шамоллаши эмас, бошка куплаб касалликлар хам айнан нотугри кийинишдан келиб чикади.

Сукинишлар

Якинда бир дустим укувчиларининг телефонидан кучириб олган видеолавхани курсатди. Унда пойтахтдаги олий укув юртларидан бирида дарс жараёнидаги талаба киз ва домланинг узаро муносабати курсатилган. Талаба киз домлага шундай сукинаяптики, эркаклар уялиб кетяпти. 2012 йил. Ёз. “Фарход” бозори. Бозорга кириб кетаётган эдим, йулакда оломон тупланган. Кимнингдир бакириги эшитилаяпти: “хе, онангни…”, “Сен, ифлос, да…, пи…., фалон…. фалон килай!”, “Мен билан хазиллашмагин, онангни Учкургондан курсатвораман!” Хуллас, огзига олмаган гапи колмади. Энг кизиги у аёл киши эди. Бошка бир аёлни дуппослаётган экан. Жабрланувчи гирт маст. Оёгида туролмайди. Унинг хам огзидан боди кириб, шоди чикяпти.

Старизм нима?

Старизм – субъектив эхтиросларга берилган холда, эстрада артистлари, актёрлар, спортчилар, теледикторларни илохийлаштириш. Ёш йигит – кизларнинг шахсий хоналарига кирсангиз, ё чет эл актёри, ё чет эл кушикчиси, ё чет эл теледиктори ёки чет эллик спортчининг бир неча юзлаб расмларини деворларга ёпиштириб ташлаганига кузингиз тушади. Энг кизиги улар ана шу кахрамонларининг расмини якин кишиларидан хам устун куйишади (Бирорта расмни йиртсангиз, “Бу сендан киммат туради, нега йиртдинг!?” деб удагайлашидан хам буни билиш мумкин). Улар коринлари оч колса хам нон олмасдан узлари севган кахрамонларининг расми ёки ижод намунасини олишади. Ана шу кахрамонлари учун хеч нарсадан тоймайдилар, хатто узгаларга шикаст етказишдан хам.

Татуировка нима?

Баданга турли хил шаклларни чизиш ва чиздириш Ислом динида катта гунох хисобланади, – дейди Имом Бухорий халкаро маркази хадисшунослик булими мутахассиси Нодиржон Кобилов. – Бу амаллар миллий узлигимиз ва урф-одатларимизга хам тугри келмайди. На узлигимизга ва на динимизга тугри келадиган, иймонимиз, жисмимизга зарар келтиришдан бошка нарсага ярамайдиган бундай манфур амалдан узимизни ва бошкаларни асрамогимиз лозим.

Тарихий китобларда ёзилишича, татуировка ашаддий жиноятчилар учун жазо воситасига айланган. Аммо кайси манбани кидирманг, халкимиз утмишида татуировка тугрисида бирор маълумот топилмайди.

Бир жинсли никох

“Одамни хайвондан ажратиб турувчи нарса онгли равишда покиза оила куриш. Оила деганда биз эр ва аёлнинг биргаликда турмуш куришини тушунамиз. Лекин эркак билан эркакнинг, аёл билан аёлнинг турмуш куришини «оила» деб атаб булмайди. Ургочи билан ургочининг, нар билан нарнинг кушилуви хайвонларда хам йук.

Эркакнинг эркакка интилишидан жамият нафратланиб келган, купайишига йул куймаган… Эндиликда эса бундай «оила» куришга турли мамлакатларда конун йули билан рухсат берилмокда. Энг дахшатлиси шундаки, уларга бола бокиб олишга хам рухсат этиляпти”. Табиий савол тугилади: “Улар бокувидаги бола кандай тарбия куради, ким булиб етишади?” Улар боккан бола ота – онам деб эмас, балки ё она – онам ёки ота – отам деб катта булади. Унинг маънавияти кай даражада булиши хакида эса узингиз хулоса килаверинг.

Хеппининг

Хеппининг (вахшиёна «кунгил очиш»лар). Бу каби вокеалар бизнинг юртимизда деярли кузатилмайди. Лекин “оммавий маданият” махсули булган фильм ва уйинларнинг юртимиз сархадларидан яшириниб, сездирмай кириб келиши ва уларни ёш авлод томонидан кабул килинишини бизнинг мамлакатимизда хам хеппининг булишига сабабчи булиши эхтимолдан холи эмас. Огох булайлик.

Жамият манфаатларини менсимаслик

Никох куни машиналар карвонини уюштириш одатини ана шундай иллатлардан бири сифатида келтириш мумкин. Чунки биргина куёв ва келин уз манфаати деб бутун шахар йулларида харакатланаётган йуловчи автоуловларга халакит беради. Туйлардаги машиналар карвони кундан-кунга кенгайиб бормокда. Бу эса узига яраша нокулайлик ва айрим холатларда фожеаларни келтириб чикармокда. Жамият манфаатларини менсимаслик иллатига яна куплаб мисолар келтириш мумкин.

Нигилизм

“Нигилизм” лотинча “Nihil”, яъни “хеч нима”, “хеч нарса” сузидан олинган. Нигилизм – жамиятнинг ахлокий, маънавий норма ва устунлари, тарихий хамда маданий кадриятларининг инкор этилиши; умумэътироф этилган, объектив кадриятларга нисбатан мутлако салбий хамда ута танкидий муносабатда булиш; муайян ходисага нисбатан бир ёклама, келишувни рад этган тарзда муносабат билдириш; бузгунчилик гояларини узида ифодалаш. Нигилизмнинг мохияти маънавий кадрият ва меъёрлар тусигини уртадан кутариб ташлаб, кунгил тусаган хамма ишни килишга чакиради.

Скептицизм

Дунё хакида ишончли билимларга эришиш мумкинлигини шубха остига олувчи таълимотлардан бири. Скептицизм – билимдан кура хиссий идрокни устун куйиш ва шу асосда иш тутиш. Яъни улар билим ва тажрибалар асосида эмас, балки узларининг хис – туйгулари асосидагина иш куришни хохловчилардир.

Цинизм

Беадаблик – асосий максад эмас, омадга эришиш воситаси, холос. Зарурат тугилганда уз принципларидан чекинмаслик окибатида инсон бир умр азият чекиб, уз бехаёлиги эвазига кулга киритилган эркидан шикоят килиб утиши мумкин. Бундай беадабликлардан бири – йигит кишининг узига бино куйиб, туйдан аввал бирор кизнинг номусини топташи ёки киз боланинг уз номусини топталишига йул очиб беришидир.

Вандализм

Маданий ёдгорликларни, кадриятларни вахшийларча вайрон килиб, оёк ости килиш, йукотиш; маданиятсизлик, жахолат, нодонлик. Бугун бир хакикатни сира иккиланмасдан, баланд овоз билан айтиш учун барча асосларимиз бор: “Истиклол йулида кандай суронли кунларни, кийинчилик ва тусикларни енгишга тугри келмасин, юртимизга нисбатан кандай хуруж, зугум ва пуписалар булмасин, биз энг огир ва машаккатли дамларда хам мустакиллик гоясига содик колиб, узбекистон манфаатини хамма нарсадан устун куйиб, уз танлаган йулимиздан кайтмадик ва бу йулдан хеч качон кайтмаймиз”

Жамиятдаги иллатлар бартараф этилмас экан, ёшлар ёруг истикболидан умид килмаса хам булади. Ёшлар тарбиясида жисмоний поклик ва калб поклиги бир – бирига мутаносиб олиб борилсагина, ижобий натижага етишиш мумкин.

Хавасхон АКБАРОВА
Хадичаи Кубро аёл – кизлар урта махсус ислом билим юрти талабаси

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Исломда тижорат, савдогар ва харидор одоби. Рахматуллох кори Сайфуддинов билан сухбат

Исломда тижорат одоби кандай? Пайгамбарлар шугулланган шарафли касб эгалари нима учун нафсини устун куймокда? Харидор …