Главная / Жахон / Нидерландия Россиянинг икки дипломатини мамлакатдан чикариб юборади
<

Нидерландия Россиянинг икки дипломатини мамлакатдан чикариб юборади

Дипломатлар “махфий ахборот ва юкори технологиялар сохасига алокадор шахслар билан алока урнатган”. Бу шахсларнинг айримлари маълумот бериш эвазига “мукофот” олишган.

Фото: Xinhua

Нидерландия хукумати жосусликда гумонланган россиялик икки дипломатни мамлакатдан чикариб юбориш тугрисида карор кабул килди. Бу хакда Нидерландия разведка ва хавфсизлик умумий хизмати  (AIVD) маълум килди.

 “AIVD якинда Россия ташки разведка хизмати ходимининг махфий операциясини йукка чикарди. Россиянинг Хаагадаги элчихонасида ишлаган разведка ходими фан ва технологиялар сохасида жосуслик фаолиятига жалб килинган”, – дейилади хизмат баёнотида.

 Хабарда айтилишича, элчихонанинг яна бир ходими унга ёрдам берган. Мамлакат ички ишлар вазирлиги хар икки дипломатни “персона нон грата” деб эълон килди.

“Уларга бундан буён Нидерландия дипломат сифатида ишлашга рухсат берилмайди, улар мамлакатни зудлик билан тарк этишлари керак булади”, – дейилади разведка хизмати баёнотида.

 Аниклик киритилишича, биринчи дипломат “махфий ахборот ва юкори технологиялар сохасига алокадор шахслар билан алока урнатган”. Бу шахсларнинг айримлари маълумот бериш эвазига “мукофот” олишган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

photo_2020-12-31_14-01-24

Tojikistonning temir-metallurgiya zavodi

Tojikistonda bir nechta valf ishlab chiqaradigan zavodlar faoliyat yuritmoqda va ularning orasida eng yiriklari Okhangudozii …