Главная / Маданият / Нега хамма бой эмас?

Нега хамма бой эмас?

boylikАллох таоло айтади: “Агар Аллох (барча) бандаларининг ризкини кенг-мул килиб куйса, албатта улар Ер юзида зулм-тажовузкорлик килган булур эдилар. Лекин У Зот (бандаларининг ризкини) Узи хохлаганича улчов билан туширур. Албатта У бандаларидан Хабардор ва куриб тургувчи Зотдир” (Шуро, 27).
Ушбу оятда юкоридаги саволга коникарли тарзда жавоб келтирилмокда. Хакикатан хам, агар Аллох хар бир бандасини бой килиб, уларга фаровон хаёт ато этганида, бу нарса уларни тугён, исён, зулм, тажовузкорлик ва ношукрликка олиб борарди. Кенг ризкка эга булган бандалар Ер юзида такаббурлик килиб, Хакдан юз угирган, исёнга тушган булар эдилар. Чунки бойликнинг асли инсонни исён, куфр, кибр ва гунох ишлар сари бошлайди. Намруд, Фиръавн, Корун, Макка мушриклари ва яна куплаб бойлик сохиби булган, аммо имонсиз кишиларнинг холати бунга ёркин мисолдир. Лекин Аллох бандаларига Мехрибон булгани сабаб уларнинг холларига караб ризк беради. Бойликка муносиб булганларни бой килади. Кимга камбагаллик хайрли булса, ушаларни камбагал килади. Зеро, Аллох бандаларининг холатларидан Хабардор ва улар килаётган ишларни куриб тургувчи Зотдир.
Абу Хонеъ ал-Хавлоний айтади: “Мен Амр ибн Хурайс ва бошкаларнинг: “Ушбу оят Суффа ахли хакида нозил булган. Улар: “Бизда хам фалон нарсалар булганида эди…”, деб дунёни орзу килишганида, мазкур оятлар нозил булди”, деб айтганларини эшитганман” (Имом Табароний, Ибн Мардавайх, Ибн Жарир Табарий, Ибн Мунзир, Байхакий “Шуъабул иймон”да ривоят килган).
Катода ушбу оят хакида: “Айтилишича, ризкнинг яхшиси тугёнга бошламайдиган ва Аллохнинг ибодатидан чалгитмайдиганидир”, деган (Ибн Жарир ривояти). Хаббоб ибн Арот розийаллоху анху ривоят килади: “Биз бани Курайза, бани Назир ва бани Кайнукоънинг бойликларига хавас билан карадик. Шунда Аллох таоло “Агар Аллох бандаларининг ризкини кенг килиб куйса…” оятини нозил килди” (“Тафсирул алусий”).
Аллох таоло: “Инсон узини бой-бехожат кургач, албатта тугёнга тушар – хаддидан ошар” (Алак, 6-7). Суранинг аввалида Аллох таолонинг кудратига далолат килувчи мисоллар келтирилган эди. Бу оятда бандани уша кудратли Аллохга ихлос билан ибодат килишдан тусадиган, калбини гафлат сари бошлайдиган омил хакида суз юритилмокда.
Одатда, инсон бойиса, мол-дунёси купайса, мансаб отига минса, мавкеи юкориласа, узини бошкалардан бехожат куради ва кибру хавога берилиб, гурурга кетади, Аллохга ибодат килишни эсидан чикаради. Аммо банда охир-окибат Аллохнинг даргохига кайтиб, килган яхши ва ёмон амаллари хакида хисоб беришини мудом уйлаганида, шу нарсани доимо ёдида саклаганида, бундай килмасди.
Муфассир уламолар Алак сурасининг 6-оятидан охиригача Абу Жахл хакида нозил булганини айтишган. Лекин бу оятдаги “инсон”дан мурод “барча инсонлар”дир. Чунки бойлик орттирса тугёнга кетиш муминга хам, кофирга хам хос иллатдир. Факат мумин банда кофирдан фаркли уларок узида тугён ва исён иллати илдиз отиб кетишига йул куймайди. Кибр ва риёдан воз кечиш оркали бу касалликнинг олдини олади. Окибатда мол-дунё билан икки дунё саодатини кулга киритади.
Анас ибн Молик розийаллоху анху Набий соллаллоху алайхи ва салламдан, у зот Жаброил алайхиссаломдан, у эса Парвардигори таборака ва таолодан ривоят килади: “Мумин бандаларим орасида шундайлар борки, уни факат бойлик тузатади (яъни, агар у бой булиб турса, яхши-салохиятли булади). Агар уни камбагал килиб куйсам, бу нарса уни бузади. Мумин бандаларим ичида яна шундайлар борки, унинг имонини факат камбагаллик тузатади. Агар унинг ризкини кенг килиб куйсам, бу нарса уни бузади. Бандаларимдан (баъзилари) куп ибодат килишни хохлайди. Мен эса у (бандам) уз нафсидан ажабланиб, бузилиб кетмаслиги учун уни бундан тусаман. Муминлар орасида шундай бандаларим борки, унинг имонини саломатлик тузатади. Агар у (банда)ни касал килсам, бу нарса уни бузади”. (Ровий айтади:) Менимча: “Мумин бандаларимдан шундайлар борки, унинг имонини факат касаллик тузатади. Агар уни сог-саломат килиб куйсам, бу нарса уни бузади”, деб хам айтди. “Албатта мен бандаларим(нинг ишлари)ни, уларнинг калбларидаги нарсаларни билиб турган холимда тадбир киламан. Албатта Мен (уларни) жуда яхши биламан (ва уларнинг холатларидан) ута Хабардордирман” ( Байхакий “Ал-асмау вас-сифат”да ривоят килган).
Аллох таоло жамики бандаларига ута Мехрибон Зотдир. У бандаларининг холларини узларидан хам яхширок билади. Уларнинг холатларига караб ишларини хикмат билан тадбир килиб боради. Муминлар орасидаги баъзи одамларнинг яхши холатда булиши уларнинг моддий шароитларига боглик булса, яъни уларнинг бой булиши узларига хам, муминлар учун хам манфаатли булса, Аллох таоло бундай бандаларини бой-бехожат килиб куяди. Бундайлар, одатда кулларига бойлик тушса, ховликиб босар-тусарларини билмай колиш даражасига бормайдилар. Балки сахийлик ва очиккунгилликлари сабаб бой булиб туришлари улар учун фойдалидир. Агар улар камбагал булиб колсалар, бу нарса уларга салбий таъсир курсатади. Шунинг учун Аллох таоло бундай бандаларини Уз фазли билан бой килиб куяди.
Мумин бандалар орасида яна шундай тоифа вакиллари хам борки, улар бойлик ва мол-дунёга эга булишга сабр кила олмайдилар. Яъни, бой булиш уларнинг ёмон тарафга узгаришларига сабаб булади. Масалан, кибру хаво килиш, узгаларни менсимаслик, бойлиги билан фахрланиш, ибодатларга беэътибор булиш, бандалик хакларини поймол килиш ва хоказолар. Аллох бундай бандаларга рахм килади. Уларни уртахол ёки камбагал булиб туришларини ирода этади. Агар шу сингари бандаларга кенг ризк ва моддий фаровонлик бериладиган булса, улар бузилиб кетадилар, хак йулдан тоядилар. Аллох уларнинг адашиб кетишларини хохламагани учун уларга бойлик бермайди.
Бандалар орасида шундайлар борки, улар кушимча нафл ибодатларни купрок бажаришга харакат киладилар. Аммо шу билан бирга уларнинг калбларида амал ва тоат-ибодат билан фахрланиш, уз нафсидан ажабланиш ва мактанчоклик иллати хам йук эмас. Бундай бандалар килаётган амаллари билан фахрланиб, окибатда бузилиб кетмасликлари учун Аллох уларни куп нафл ибодатларни килишдан тусиб куяди.
Баъзи тоифалар борки, уларнинг салохиятли булиб туришлари таналари согломлигига боглик булади. Агар касал булиб колсалар, дархол ибодат ва бошка солих амаллардан колиб кетадилар. Бас, Аллох бундай бандаларга давомий саломатлик ато этади.
Яна баъзи тоифаларда эса аксинча, касал булиб турсалар, таналарида бирон дард-огрик булса, Аллохга ибодат килиб, дуо-илтижода буладилар. Агар согайиб колсалар, тезда гунох-маъсият ишларга шунгиб кетадилар. Шу сабаб Аллох уларни доимо бемор килиб куяди. Зеро, Аллох бандалари учун нима фойдалию нима зарарли эканини жуда яхши билувчи ва бандалари холларидан мутлок хабардор Зотдир.

“Кенг ризк ва барака омиллари” китобида эълон килинган материаллар асосида тайёрланди 

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Тугилган кун табрикотлари 2023

Киска, узок, ихчам, расмли тугилган кун хабари ва енг яхши табрик сузлари Тугилган кун мухим …