Главные новости
Главная / Жахон / Назарбоев маошлар ошмаслигида хукуматни айблади
<

Назарбоев маошлар ошмаслигида хукуматни айблади

nazarbaevОстонада Козогистон президенти Нурсултон Назарбоев раислигида Хавфсизлик кенгаши йигилиши булиб утди. Кун тартибига кура, йигилишда мамлакатдаги тузилмавий ва институтционал ислохотлар амалга оширилишининг бориши хамда Шимолий Козогистоннинг ижтимоий-иктисодий ривожланиши мухокама килинди.

Назарбоев колган масалалар каторида давлат идораларининг фаолияти мамлакат фукаролари фаровонлигини оширишга каратилган булиши кераклигини айтди.

“Барча ишимиз ахоли даромадларининг ошишига каратилган булиши лозим. Агар бу юз бермаса, унда хукумат уз ишини эплай олмаяпти”, деб таъкидлаб утган Козогистон президенти.

Бундан ташкари, Назарбоев ахолини иш билан таъминлаш, мажбурий ижтимоий тиббий сугурта тизимини жорий килиш, кичик ва урта бизнесни куллаб-кувватлаш, ёшларга касбий таълим бериш ва уларнинг бандлиги масалаларига тухталиб утган. У глобал трендлар ва юзага келган геосиёсий вазиятни хисобга олган холда ривожланишнинг янги дастурларини ишлаб чикиш зарурлигини айтган.

Козогистон президенти йигилиш якунларига кура хукумат ва бошка давлат иддораларига бир катор аник вазифаларни топширган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

bplXplZUJs1C7fE8sPlvmz2FkcsDyYln

«Кизил» худудлар кайси шарт билан «сарик» тоифага узгартирилиши маълум килинди

«Кизил», «сарик», «яшил» тоифаларга ажратилган худудларда карантин даражаси кайси холларда юмшатилиб, бошка рангга утиши мумкин? …