Главные новости
Главная / Маданият / Навоийнинг самаркандлик устози
<

Навоийнинг самаркандлик устози

navoiyТемурийлар даврида Самарканд мусулмон шаркининг йирик илмий марказларидан бирига айланди. Бу ердаги илм даргохларида бутун Мовароуннахр ва Хуросондан келган талабаларга Саъдуддин Тафтазоний, Сайид Шариф Журжоний, Козизода Румий, Мирзо Улугбек, Фазлуллох Абулайсий, Али Кушчи каби уз даврининг кузга куринган олимлари дарс беришарди.
Фазлуллох Абулайсий мелодий Х асрда яшаган комусий олим Факех Абу Лайс Самаркандийнинг авлодидан булиб, улуг бобокалони бошлаб берган илмий сулоланинг муносиб давомчиси эди. Фазлуллох Абулайсий хам буюк бобокалони яшаб, фаолият олиб борган кадимий Чокардиза кабристонининг жанубий-гарбида жойлашган, хозирги Факех Абу Лайс масжиди худудида яшаб ижод этган.
Алишер Навоий 1465 йилда, 24 ёшли йигитлик пайтида Хиротдан Самаркандга келиб, айнан шу масжид-хонакода бир неча йил яшаб, мавлоно Фазлуллохдан дарс олган. Чунки тарихий асарларда “Алишербек Фазлуллох Абулайсий хонакосидан хужра олди ва илм тахсилига киришди”, дейилади.
Навоий уз асарларида устози, мавлоно Фазлуллохнинг фикх илмида билимдонлигини мактаб, уни “Иккинчи Абу Ханифа” деб атайди. Араб тили грамматикасида юксак махоратини эътироф этиб, машхур тилшунос Ибн Хожибга тенглаштиради. “Самарканднинг аъламул уламоси эди”, деб таърифлайди.
Навоий хаёти хакида асарлар ёзган машхур тарихчи Хондамир хам: “Мавлоно Фазлуллох зур олимлиги ва донишмандлиги туфайли иккинчи Абу Али ибн Сино номини олган эди”, деб ёзади. Навоий узи ва устози уртасида юксак мехр-мухаббат булганини кейинчалик фахр билан эслаб: “Онча мухаббатлари бор эрдики, фарзандим дер эдилар”, деб ёзган.
Хондамир хам: “Хужа жаноблари Алишербекни таъбидаги уткирликни мактар ва уни бошка талабалардан ортик курардилар”, деб таъкидлайди. Фазлуллох Абулайсийдан уз асрида машхур тарикат пешвоси Хужа Ахрори Вали, бу зотнинг устозлари Саъдуддин Кошгарий, форс-тожик адабиётининг буюк намоёндаси, араб тили коидалари буйича бир канча асарлар ёзган Абдурахмон Жомий каби улуг зотлар хам бир неча йиллар давомида дарс олишгани маълум.
Булардан хулоса килиш мумкинки, Фазлуллох Абулайсий уз даврининг энг буюк шариат олимларидан бири булган. Алишер Навоийнинг хабар беришича, мавлоно Фазлуллох Самаркандда вафот этган ва уз бобокалонининг ёнига дафн этилган.
Эътиборли томони шундаки, шуролар даврида Чокардиза кабристони йук килиб юборилганда хам, Факех Абу Лайс Самаркандий масжиди ёнидаги Факех Абу Лайс ва Фазлуллох Абулайсий кабрлари сакланиб колган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

lJM_TdUp5jvOGrv3ZESMUKFtMff4V426

Маданият ва санъат муассасаларида васийлик кенгашлари ташкил этилади

Улар тугрисидаги намунавий низом Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 17 августдаги 687-сон карори билан тасдикланган, деб ёзмокда Norma. …