Главные новости
Главная / Жахон / Навальнийга «Шарите»дан жавоб берилди. У касалхонада 32 кун утказди
<

Навальнийга «Шарите»дан жавоб берилди. У касалхонада 32 кун утказди

Берлиндаги «Шарите» клиникаси россиялик мухолифатчи Алексей Навальнийга жавоб берилгани хакида хабар килди. У немис шифохонасида 32 кун утказди.
Клиника сайтида эълон килинган пресс-релизда сиёсатчининг ахволи шифокорлар уни стационар даволанишни тухтатишга рухсат бериши учун етарли даражада яхшилангани кайд этилган.

Бундан ташкари, шифокорлар Навальнийда кейинчалик хам захарланиш окибатлари пайдо булиши мумкинлигини истисно этишмаган.

Аниклик киритилишича, Навальний «Шарите»да жами 32 кун утказган, шундан 24 кун мобайнида интенсив терапия палатасида булган.

Алексей Навальний 20 август куни Томскдан Москвага парвоз килаётган самолёт бортида хушдан кетганди. Учувчилар шошилинч равишда самолётни Омскка кундиришган ва Навальний махаллий шифохонага ёткизилганди. Кариндошлари ва тарафдорлари Навальний захарлангани хакида айтишди, аммо омсклик шифокорлар сиёсатчида захарланиш белгилари аникланмаганини билдиришди.

Икки кун утиб Навальнийни даволаниш учун Германияга олиб кетишди. «Шарите» клиникаси шифокорлари унда чиндан хам захарланиш белгилари мавжудлигини маълум килишди.

Кейинрок Германия хукумати Бундесвер лабораторияси россиялик сиёсатчининг тахлил намуналарида «Новичок» гурухига мансуб модда билан захарланиш излари топилганини тасдиклашди. Кейинрок Франция ва Швецияда утказилган текширувларда хам сиёсатчи захарланган деган хулосага келинди.

Россия томони хамон Навальнийдан Омскдаги шифохонада олинган биоматериалларда кандайдир захарли модда излари чикмагани ва бу ходиса юзасидан жиноий иш кузгатишга асос йуклигини таъкидлаб келмокда. Россия прокуратураси Германия томонига унинг тахлил намуналарини сураб икки марта мурожаат килган. Германиялик шифокорлар бу факат Навальнийнинг узининг розилиги билан амалга ошиши мумкинлигини билдиришган.

Навальнийнинг тарафдорлари сиёсатчи Томскдаги аэропортга боришидан олдинрок «Новичок» билан захарланганини тахмин килишмокда. Коррупцияга карши фонд маълумотларига кура, Навальний мехмонхонада сув ичган бутилкада хам захар излари борлигини маълум килишган. Сиёсатчининг тарафдорлари бу идишни захарланиш хакидаги хабарлар чикиши биланок топишган ва Германияга юборишган.

Европарламент Навальнийнинг захарланиши билан боглик холат буйича мустакил текширув утказишни талаб килмокда. 17 сентябрь куни парламентарийлар резолюция кабул килишган, унда Россия хукумати Кимёвий куролни такиклаш ташкилоти билан хамкорлик килиш ва «Новичок» дастури хакида тулик маълумот беришга чакирилган.

22 сентябрь куни Le Monde газетаси уз манбаларига таянган холда Россия президенти Владимир Путин Франция президенти Эммануэль Макрон билан сухбатда Александр Навальнийнинг узи номаълум сабабларга кура «Новичок» гурухига мансуб захарни ичган булиши мумкинлигини тахмин килгани хакида ёзди.

Макрон эса Навальнийнинг узи асаб тизимига таъсир курсатиб, инсонни узок вакт бехуш килувчи «Новичок» гурухига кирувчи захарни ичган булиши мумкинлиги хакидаги ушбу тахминни инкор килган.

Ушбу телефон мулокоти 14 сентябрь куни Франция томони ташаббуси билан утказилганди. Le Monde нашрининг ёзишича, сухбат чогида Россия президенти Навальнийни «интернетдаги китмирлардан бири» деб атаган ва мухолифат вакили тузган Коррупцияга карши жамгарманинг депутат хамда амалдорларни шантаж килгани хакида гапирган.

Шунингдек, Путин «Новичок» аввал кайд этилганидан кура анча мураккаб тузилишга эгалиги хусусида хам маълумот берган. У Навальний билан содир булган вокеа Латвияда яшайдиган «Новичок»ни ишлаб чиккан олимлардан бири билан богликлиги юзасидан текшириш утказиш кераклигини айтган. Макрон эса унинг бу гапларига хам кушилмаган. У Путинга франциялик мутахассислар хам Навальнийга «Новичок» гурухига кирувчи захарли модда билан суикасд уюштирилганини тасдиклаганини айтган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

uzbe

Душанбега Хиндистондан таникли шифокорлар 29 октябрдан келишади

Душанбе шахримизга Хиндистондан таникли шифокорлар келишади. Улар педиатрия, гематология, неврология, юкумли касалликлар, усиш ва ривожланиш …