Главная / Маданият / Насихат Шеъри
<

Насихат Шеъри

Аё фарзандларим, сизга насихат, Килай, хозир тирикман бир васият.
Худонинг бирлигин дил бирла икрор, Этинг тасдик тилни сиз анга ёр.
Росулуллохни пайгамбарлигин – It]hи, Бутун инсонлара рахбарлигини.
Билиб чиндин, булинг тоза мусулмон, Хакикатда эрур бу асли иймон.
Мусулмонлиг турур беш вакт намозда, Муни тарк этмангиз хеч кишу ёзда.
Укинг доим, укишдан асли колманг, Билим истаб юришдин хеч толманг.
Икки дунёда нодонлик зарардур, Жахолат ичра куп хавфу хатардур.
Жахон обод эрур бу илм бирлан, Тараккий булгай ушбу илм бирлан.
Билимлик тобкуси хар вакт иззат, Билимсиз кургуси хар вакт мехнат .
Узингизни тутинг покизаю пок, Сира булманг киру ифлосу нопок.
Хасад килманг биров бой булса харгиз, Берур Хак сизга хам, чиндан тиларсиз.
Хамиша уйламасдан сузни айтманг, Суз айтиб тугри, андин сунгра кайтманг.
Жахонда булмангиз харгиз дилозор, “Дилозордан Худо хам халк безор”.
Фалакдан етса кулфат ё машаккат, Жуда ортукча чекманг анга диккат.
Келур хар кимга гохи-гохда кайгу, Килинса сабр, келгай сунгра кулгу.
Килинг хар ишни доим маслахатлиг, Булур ул иш, албатта, манфаатлиг.
Бутам, хою хавасларга берилманг, Бекорга мактаниб, харгиз керилманг.
Илож айлаб, бировдан карз олманг, Узингизни хижолат ичра солманг.
Огизга олмангиз зинхор ичимлик, Яна сассик, харом, хар хил чекимлик.
Киши айбин ёпинг мумкин кадар сиз, Чикарсиз, эхтимол, андин батар сиз.
Мазах айлаб бировни кулгу килманг. Халойик ичра узни тулку килманг.
Топинг дунёни, сарф айланг ерига, Хисоб тонг-ла берурсиз хар бирига.
Улимни кузни олдида тутинг сиз, Хаётингизда огохлик кутинг сиз.
Килинг ото-онони яхши иззат, Тугишганларни хам гоятда хурмат.
Кариндош, ёру дусту ошнони, Суюнг сиз, булмаса хам ошу нони.
Топиб имкон килинг элга мурувват. Килур эл сизга хам дилдан мухаббат.
Амонат олсангиз килманг хиёнат, Хиёнатчи кишига етгай офат.
Килиб алдамчилик ёлгон гапурманг, Эл ичра эътиборингизни кетурманг.
Бировга килсангиз ваъда мабодо, Вафо килмай ани колдурманг асло.
Салом айланг, йулукса ахли ислом, Салом ила булур эъзозу икром.
Гапурган чогда сузни чузмангиз хеч, Сузингиз равнакин кеткузмангиз хеч.
Бировлар бирла асло гина тутманг, Килур ким яхшилик, они унутманг.
Туринг карши, каерда булса бидъат, Кабул айланг, хар ишки булса суннат.
Кишини хаккини еб кетманг асло, Хакикат булса суз, беркитманг асло.
Учиб кетманг биров таъриф этаркан, Булинг вазмин, агар ховлуктураркан.
Агар бир кимса сизга булса мехмон, Кабул айланг очик юз бирла ул он.
Килинг имконият борича хурмат, Суриштирмай онингдин дину миллат.
Бировни айламанг гийбат, шикоят, Эрур бу иш шариатда жиноят.
Гунохкор булсангиз билмай баногох, Ёнуб ул онда денг: “астагфируллох”.
Суранг Аллохдин инсоф ила тавфик, Узингизни килинг тафтишу тахкик.
Талабни хар качон Аллохга айтинг, Тилашдан узгадан, албатта, кайтинг.
Куринг уз айбингизни хар качон сиз, Назар солманг биров айбига харгиз.
Булинг обру топар учун хаёлиг, Хаёсизлиг эмасму бевафолиг.
Керак душманга хам яхши гапурмок, Бу йул бирла бориб, ишни битурмок.
Тириклик ичра ялковлик ёмондур, Ики дунё учун хам куп зиёндур.
Итоат айлангиз амри Худога, Амал айланг хадису Мустафога.
Яна ким булса элга хукм этувчи, Булинг албатта сиз амрин тутувчи.
Мудом авлодингизни йулга солинг, Аларга тугриликдур денг камолинг.
Насихат айлангиз доим аларга, Беринг огохлик нафъу2 зарарга.
Хусусан, ургатинг дину диёнат, Аларни унгмасун’ жахлу залолат.
Топиб тавфик2 тугри йулга тушсин, Шаъриатни ипин махкам тутишсин.
Буни, Махжур, ездим укилур деб, Менинг учун дуо шояд килур деб.

Муаллиф: МАХЖУРИЙ

Ҳаққимизда

Яна маълумот

САВОЛ – Шеър

Танхо сахроларга бош олиб кетсам. Е йиротгорларнп ошён этсам, Бедусту беёрон тугасам, бнтсам, Кунглинг туладимн, …