Главные новости
Главная / Жахон / «Наркотик учогидан» мехнаткашлар маконигача. Таиланднинг машхур Дои Тунг кишлогига саёхат
<

«Наркотик учогидан» мехнаткашлар маконигача. Таиланднинг машхур Дои Тунг кишлогига саёхат

Фото: KUN.UZ

Kun.uz`да 11 декабрь куни «Таиланд бугуни ва Кобул келажагига саёхат: иктисодий-ижтимоий ривожланиш формуласи хакида» сарлавхасида тахлилий макола эълон килинганди. Унда Афгонистон пойтахти Кобул ва Таиланднинг Дои Тунг кишлоги солиштирилган. Дои Тунг бир вактлар худди хозирги Афгонистон каби наркотик моддалар «учоги» булган холда кандай обод жойга айлангани айнан уша маколада очиб берилган.

23 ёшгача булган футболчилар уртасидаги Осиё чемпионати уйинларини ёритиш максадида Таиландда булиб турибмиз. Шу бахонада купчиликнинг эътиборини тортган Дои Тунг кишлогига сафар килдик.

Дои Тунг мамлакат шимолидаги Чианг Раи шахрида жойлашган. Таиланд деганда одатда денгиз, сохилларни тушунишади. Аммо Дои Тунгдаги ажойиб табиатни куриб хакикий Таиланд мана бу ерда экан деб юбордик. Тог буйидаги бу ажойиб кишлок жуда чиройли. Тогнинг тепасигача ерлар узлаштирилиб нимадир экилган. 30 йил аввал одамлар наркотик моддалар етиштириб бериш ва фохишабозлик билан шугулланиб юрган жой бугун кишлок хужалиги оркали оёкка турган. Нафакат оёкка турган, балки Таиланднинг машхур марказларидан бирига айланган.

Бундан 30-40 йил аввал гиёхвандлик учоги булган Дои Тунг мамлакат киролининг онаси Сринагариндранинг ташаббуси билан узгариб кетган. Таиландликлар шахзоданинг онаси деб атайдиган хоним ажойиб кунларнинг бирида Дои Тунгга боради ва ортик бундай яшаб булмаслигини айтади. У хукуматнинг бу кишлокни «одамлар яшайдиган ерга айлантириш» учун пул ажратишини таъминлайди. Дои Тунгда шароитлар яхшилана бошлайди, ичимлик суви, йул билан боглик муаммолар хал килинади. Ирригация тармоги шакллантирилади ва кишлок хужалиги билан шугулланишга шароит яратилади.

Шу тарика аксари гиёхвандликка ружу куйган ва ташки дунёдан узилиб колган одамлар мехнат кила бошлайди. Натижада Дои Тунг аста-секин тозаланиб боради. Бу ерда кахва етиштириш йулга куйилади. Таиланднинг энг машхур кахваси айнан Дои Тунгда тайёрланади. Бу кишлокнинг чойи хам машхур булиб улгурган.

Ана шу чой, кахва плантацияларини уз кузимиз билан курдик. Айникса кахва майдонлари жуда ажойиб. Хатто тог ёнбагридаги тепаликларда хам кахва етиштирилаётгани ажабланарли. Тепадан пастга тушган дарахтларни куриб у ерга кандай чикиш мумкин деб уйлаб коласиз, аммо махаллий ахоли худди тог эчкилари каби кия жойлардан хам кахва доналарини териб олаётганини курдик. Кахва майдонларида какао хам етиштирилади. Айтишларича, кахвани териш октябрдан февралгача давом этади.

Кахвани кайта ишлаш хам айнан Дои Тунг кишлогида амалга оширилади. Чунки уни кайта ишлаб сотса, купрок фойда олиш мумкин. Дои Тунг брендидаги кахва айнан мана шу сабаб — битта кишлокда экиб, кайта ишлаб, кадоклангани учун хам кадрли. Бутун жараённинг битта ерда булиб утгани унинг сифатига ишончни оширади. Кахвани куритиш каби ажойиб жараённи хам уз кузимиз билан кузатдик. Жуда куп куритилаётган кахванинг уртасида турганда одам шунаканги ёкимли хидни туядики… буни хис килиш учун узингиз кахва куритиш майдонида булиб уша хиддан бахраманд булишингиз керак.

Дои Тунгга сафаримиз Таиланднинг Мьянма билан чегарасида Куёш ботишини томоша килиш билан якунланди. Таиланд шимолда Мьянма ва Лаос билан чегарадош. Дои Тунгдаги Мьянма билан чегарада харбий кисм булиб у ерда суратга тушиш учун махсус жой хам тайёрлаб куйилган. Чегара булгани боис аскарлар соат 18:00 гача суратга олиш мумкинлигини айтишди. Бахтимизга айнан шу вактда Куёш ботди ва хар куни такрорланадиган Яратганнинг бу ажойиб муъжизасини чегарада томоша килдик. Куёш куз унгимизда икки мамлакатнинг уртасига ботди…

Бир суз билан айтганда, Таиландга йулингиз тушса, факат сохилларга эмас, табиати, кийинчиликларни енгиб утгани ва албатта, кахваси билан танилган Дои Тунг кишлогига хам боришни тавсия киламиз. Куйида бу ажойиб кишлокдан тайёрланган фотогалереяни томоша килишингиз мумкин.

Матн муаллифи: Уткир Ж

Ҳаққимизда

Яна маълумот

R8NLOal-1G8kJg1x59eDiiNrdtBD9V_d

«Оскар-2020»нинг барча голиблари: Корейслар тарих яратишди, Бред Питтда яна битта хайкалча

2020 йилги такдимотда энг яхши актёр «Жокер» фильмидаги ижроси учун Хоакин Феникс булди, энг яхши …