Главные новости
Главная / Жамият / Намунавий уйлар хакида кашкадарёликлар хикояси – Чирокчи ва Гузор туманлари мисолида
<

Намунавий уйлар хакида кашкадарёликлар хикояси – Чирокчи ва Гузор туманлари мисолида

Kun.uz тахририятига Кашкадарё вилояти, Чирокчи ва Гузор туманларида 2017 йилда курилган намунали уйларда истикомат килиб келаётган фукаролардан мурожаат келиб тушди. Тахририят мухбирлари арзномани жойига бориб урганиш максадида ушбу вилоятга хизмат сафари уюштирди.

Чирокчи туманидаги янги намунали уйлар курилган кучага кириб борар эканмиз, ерга асфальт ёткизилмаганига гувох булдик. Ёмгир ёгганлиги сабабли тупланиб колган сув ва лойни кечиб утишимизга тугри келди. Вахоланки, бу худудда фукаролар истикомат килишни бошлаганига 2 йилдан ошган.

Биз билан сухбатлашган фукаролар тез-тез учиб турса-да, электр энергияси ва сув таъминоти мавжудлигини билдиришди. Аммо фукароларнинг хукуматдан бир илтимоси, газ муаммосини хал килиш масаласидир. Уларга кура, кучиб келган йиллари борига шукур килиб, имкони борлар утин-кумир, имкони йуклар электр печкалар билан уйларини киздиришган. 2018-2019 йил киш мавсумида электр энергияси тез-тез узилмокда. Шу боисдан хам, уйнинг барча хоналарини электр ёрдамида иситиш мумкин булмаяпти. Бунинг окибатида ёш болали, кария ва ногиронлар истикомат килувчи оилалар бир хонага камалиб колишга мажбур булмокда.

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

«Бизда икки ойда бир маротаба 20 минг сумдан газ балонимизни тулдириб беради. Лекин у икки ойга етмайди, уни печкага ишлатадиган булсак, уч кунга хам етмайди. Биз тежаб-тергаб факат овкат учун ишлатамиз, шунда хам етмайди. Сунг узимиз эркин нархда 15 литрини 45 минг сумга тулдирамиз ёки 55 минг сумдан газ балонни алмаштирамиз. 20 йил квартирада яшаб, кийналсак хам ишлаб, туловини килиб, яхши умидларда шу уйни олган эдик. Энди газдан кийналмаймиз, янги уйда яшаймиз, деб кучиб келдик. Кумир ёрдамида исиётган печкадан чикаётган тутундан хозир бу уйларни янги демайсиз»,- дейди намунали уйларда истикомат килувчи аёл.

Намунавий лойиха асосида курилган уй деганда, аксарият фукаролар иссик, газлаштирилган, хар томонлама «намуна» килиб курсатса буладиган уй тушунилади, одатда. Аммо, бу умидлар пучга чикиб булди, дейди ахоли. Эндиликда, туман газ таъминоти бу уйларга кувурда газ берилмаслигини айтмокда.

Уша газ келмайдиган уйларнинг ёнгинасида эса, метан заправкаси ишлаб турибди. Сал нарирокда замонавий иссикхона курилган, у хам газда ишлайди. «Кишига алам киладигани шуки, уйларимизнинг ёнгинасидан кувурлар оркали иссикхонага зангори олов олиб утилган. Нахотки инсон кадри бир иссикхонача булмаса?», – дея савол билан мурожаат килишади фукаролар.

Гузор туманидаги вазият бундан хам кизик. Янги курилган намунали уйларга газ хисоблагичлар урнатилган, лекин газдан дарак йук. Намунали уйлар курилган худуддан 500 метрлар чамаси узокрокдан газ кони топилган булиб, ушбу уйлар ёнгинасидан газни кайта ишлаш учун олиб утилади. Намунали уйларга кучиб келиш бахтига муяссар булганларнинг айтишича, «уларнинг уйлари газ билан таъминланмаган булсалар-да, газ хиди хидлаб турамиз», – дейишди «Буюк карвон» массиви ахолиси.

Арзон нархларда етказиб берилаётган «Ангрен кумири» эса жуда сифатсиз, фойдаланиш учун яроксиз чикмокда. Ёнаётган оловга кумирни солсангиз, олов устига тупрок сочгандай уни учиришга хизмат килмокда, бунга узимиз хам гувох булдик. Бир коп кумирнинг ярмидан ортигини тупрок демасликнинг иложи йук. Кумир сотиш пунктида вагонларда келтирилган кумирлар симтурлар оркали элакдан утказилиб, сараланиб сотилиши маълум булди.

Туман марказидан унча узок булмаган бу ерда хам йуллар асфальт килинмаган. «Кишлоккурилишинвест»нинг массивдаги курилишни назорат килувчи мутахассисига (исм-шарифини ёзмасликни илтимос килди) кура, асфальт ёткизиш учун 2 йил белгиланган. Биринчи йилда шагал ёткизилади, иккинчи йили асфальт. Массивгача келадиган йулларда эса, серёгин кунларда урдак бокса булади, десак муболага килмаган буламиз.

Хуллас, «намуна»ли уйларда ахвол шундай. Таъкидлааш уринлики, Kun.uz сайти тахририятига республика буйлаб курилаётган «намуна»ли уйларда истикомат килувчи ахолидан турли мазмунда шикоятлар келиб тушмокда. Уларнинг аксарияти йул ва инфратузилмалар рисоладагидек эмаслиги хакидадир. Шу боисдан хам мазкур соха мутасаддилари юкоридаги муаммоларга эътибор каратишлари даркор.

Kun.uz сайти, уз навбатида, «намуна»ли уйларнинг ахволини урганишда давом этади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

OqMdZ_5X2Q8cHtg2ycHXCP-bT-cHGQ0y

Мустакил Узбекистон тарихида биринчи марта норасмий секторда банд ахоли сони камайди

2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида Узбекистонда иш билан банд ахолининг норасмий сектордаги улуши 1,1 фоизга …