Главные новости
Главная / Маданият / Намоз укимайдиган одам
<

Намоз укимайдиган одам

namozАллох таоло Куръони каримда шундай деб мархамат килади: “Бас, шундай намозхонлар холига войки,улар намозларини «унутиб» куядилар” (Моъун, 4-5).

Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам шундай деб мархамат килганлар: “Аллох таоло киёмат куни умматимнинг унта тоифасига газаб килади, уларни лаънатлайди хамда улар учун аламли азоб тайёрлаб куйган. Аллох уларни дузахга киритади” дедилар. Шунда сахобалар: “Улар кимлар, эй Аллохнинг Расули?” деб сурашди. У зот шундай жавоб бердилар: “Зинокор кария, золим рахбар, доим арок ичувчи, закотни ман килувчи, ёлгон гувохлик берувчи, одамлар орасида чакимчилик килувчи, ота – онасининг юзига газаб билан бокувчи, хотинини талок килиб, кейин харом холатда ушлаб турувчи, зулм ва жабрга хукм килувчи, бадани сог була туриб намозни тарк килувчи”.

Ибн Аббос розияллоху анхудан сог була туриб намозни тарк килувчи одамнинг тавхиди хакида суралди. У зот: “Намозни тарк килувчи кишининг тавхиди йук, намозни тарк килувчи кишининг закоти йук, намозни тарк килувчи кишининг рузаси йук” деб жавоб бердилар.

Аллох таоло Куръонда шундай деб мархамат килади: “Сунгра уларнинг ортидан намозни зое килган ва шахватларга эргашган кимсалар урин олдилар. Энди улар, албатта, ёмонликка (ёмон жазога) йуликурлар” (Марям, 59).

Ушбу оятдаги “ёмонлик” деб таржима килинган суз арабчада “гойй” деб номланади. “Гойй” эса жаханнамдаги бир водий булиб, унга факатгина намозни узрсиз тарк килувчилар тушади.

Ибн Аббос розияллоху анху шундай дедилар: “Киёмат куни банда биринчи булиб намоздан суралади. Агар намози кабул булса, бошка амаллари хам кабул булади”.

Намоз укимайдиган одам Аллох билан богланиш неъматидан махрум булади.

Намоз укимайдиган одам Аллох билан ёлгиз колиб, унга муножот килишдан, шу ибодатнинг рухий, маънавий лаззатларидан бебахра колади.

Намоз укимайдиган одам омонлик, хотиржамлик ва нажотдан мосуво булади.

Намоз хато ва гунохларни ювишнинг энг ишончли йул булиб, у доимо уз эгасига куплаб шахсий фойдалар келтиради. Намоз укимайдиган одам эса бундай фойдалардан бенасиб колади.

Намоз укимайдиган одам Аллохдан узоклашади.

Намоз укимайдиган одамнинг иродаси заиф булади.

Намоз укимайдиган одам мислсиз нафсоний рохат ва рухий фарогатлардан курук колади.

Намоз укимайдиган одам гафлат уйкусида ухлаётган булади.

Намоз укимайдиган одам хаётга теранрок назар сола олмайди.

Намоз укимайдиган одам беинтизом, бетартиб булади.

Намоз укимайдиган одам вактнинг кадрига етмайди.

Намоз укимайдиган одам курс, шошкалок, пасткаш, бесабр булади.

Намоз укимайдиган одам мусулмонлар билан буладиган ижтимоий богланишлардан, яхшилик йулидаги хамкорликлардан бенасиб колади.

Намоз укимайдиган одамда мехрибонлик, ёрдамга шошилиш, гамхурлик хисси булмайди.

Намоз укимайдиган одамда мустахкам ишонч булмайди.

Намоз мусулмон кишини гайримусулмондан ажратиб турувчи энг асосий белгидир.

Намоз укимайдиган одамни хеч ким хурмат килмайди.

Намоз укимайдиган одамдан хеч ким хотиржам булмайди.

Маълумки, намоз поклик ва озодалик рамзидир.

Намозхон одамнинг энг аввало, калби пок булади. Колаверса, бадани, кийим-боши ва макони хам пок булади.

Намоз укимайдиган одамнинг эса кийими, бадани ва энг асосийси, калбининг поклигида шубха бор.

Намоз укимайдиган одамнинг юзида нур булмайди.

Намоз укимайдиган одамнинг юраги тор, ута инжик булади.

Намоз укимайдиган одамнинг ризки танг булади.

Намоз укимайдиган одамга хамма газаб билан карайди.

Намоз укимайдиган одамни хамма ёмон куради.

Намоз укимайдиган одам жамиятнинг ишончсиз кишиси хисобланади.

Намоз укимайдиган кишга хеч ким ишонмайди.

Намоз укимайдиган одамнинг гувохлиги утмайди.

Качонгача гафлат уйкусида ухлаймиз?!

Качонгача Роббимизнинг тоатидан буйин товлаб юрамиз?!

Уз нафсимизга рахмимиз келсин. Эртага охиратда талофат етишидан олдин унга насихат килайлик. Чунки, сафар узок, озука эса кам.

Вактни ганимат билиб, улим учун хозирлик курайлик.

Аллох барчамизни беш вакт намозни уз вактида, масжидда, жамоат билан адо этадиган бандаларидан килсин, омин!

Нозимжон Хошимжон

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Исломда тижорат, савдогар ва харидор одоби. Рахматуллох кори Сайфуддинов билан сухбат

Исломда тижорат одоби кандай? Пайгамбарлар шугулланган шарафли касб эгалари нима учун нафсини устун куймокда? Харидор …