Главные новости
Главная / Жамият / Наманганда мактаб укитувчиси уйида осилган холда топилди
<

Наманганда мактаб укитувчиси уйида осилган холда топилди

Наманган вилояти Уйчи туманидаги 21-сонли мактабнинг 25 ёшли укитувчиси 14 октябр куни уз уйи айвонида осилган холда топилди.

Якинлари у узини осгани хакида Озодликка маълум килди.

Икки йилдан бери 5-9 синф укувчиларига математикадан дарс бериб келган 25 ёшли муаллимнинг уз жонига нега касд килгани номаълум булиб колмокда.

Уйчи тумани милицияси бу буйича тергов олиб бораётганинини айтди.

Узини осган аёлнинг исми Озодликка маълум, лекин журналистика одоби нуктаи назаридан тахририят унинг исмини очикламайди.

Шу кишлок ахли вакилларидан бирининг Озодликка айтишича, аёл тугмагани учун уз шахсига оид гап-сузга чидай олмаган ва молхонаси айвонининг тусинига узини осган.

– Бир йил аввал бу аёл бир оилага икки келиннинг бири булиб тушган. Туй бир кунда булган. Нарги келин буйига колиб кетган, бу буйига колмаган. Оиладаги босимга чадай олмай узини осган, – дейди мархумнинг хамкишлоги.

21-сонли мактаб укитувчиларидан бири узи ва хамкасблари муаллиманинг узини осгани хакидаги хабардан ларзага келганини айтди.

– Улимидан олдин уч кун мазам йук деб мактабга келмай юрди. Кейин билсак уйидагиларга мактабга кетдим, деб каёккадир кетар экан. Узи жуда яхши аёл эди. Хозир нимага бунака килганига хайронмиз. Жуда яхши укитувчи эди, – дейди Холиков.

Узбекистонда ёшлар орасида уз жонига касд килиш холатлари учраб туради.

Утган ой Жиззах вилояти Зомин туманидаги 50-сонли мактабнинг котибаси узини осгани хакида Озодлик хабар берган эди.

Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёев утган йил ноябр ойидаги хукумат мажлисида мамлакатда аёллар уртасида суикасд холатлари соат сайин ортаётганини айтганди.

Мирзиёв уз кабулхонасига келиб тушган мурожаатларнинг 70 фоизи аёлларга тегишли эканлигини таъкидлаганди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Geap_VsdEDHIpsA_T9qiIQGx6QemKION

ИИББ автомобиль ракамини парда билан тусган хайдовчини топди ва жаримага тортди

Facebook ижтимоий тармогидаги иккита гурухда бир вактнинг узида Nexia русумли автомобиль хакида хабар эълон килинди. …