Главные новости
Главная / Маданият / “Нафсимизга едирганимизда балик чикмас эди!”
<

“Нафсимизга едирганимизда балик чикмас эди!”

balykБагдод факихларидан бири Ахмад ибн Мискин шундай хикоя килади: Хижрий 219-йилда каттик кашшок булиб колдим, кулимдан пул кетиб, манзилим куп-курук булиб колди. Багдоднинг Басра дарвозаси махалласидаги ховлим шахар ичида гуё хеч вакоси йук сахронинг бир булаги кесиб келтириб куйгандек шахарга етти ёт алфозда булиб колган эди.
Янги бир жазирама кун бошланди, куёш булутлар ортидаги олис осмондан эмас, кумлар орасидан чикиб келгандек атрофга олов пуркар эди. Кум-кук дарахт ичида осилиб ковжираб ётган бир япрокдек булиб турган уйим устидан хам утди. Инсон зоти халкумидан утгулик бирор нарса уйда колмаган, уйнинг девору тошлари, тахтаю устунларигина шумшайиб турар эди. Уйимда аёлим билан ёш фарзандим утирар, очлик барчамизнинг силламизни тамоман куритган эди. Бола ва онасига караб очлик устига аламу огрик юрак-багримни эзар, улар холига чидай олмасдим.
Узимга узим: тошу тахталарни ейиш имкони йук экан, сотиб пулини ейлик, дедимда ховлини сотиб, бошка чогрок ерга утиш хакида уйладим. Лекин отамдан колган уйдан чикиш гуё мен учун улим, теримни шилиб, теридан танани ажратишдек иш эди. Уша кечаси очлигу алам зуридан худди чуг устига аганагандай, аъзои бадани моматалок булиб кетган одамдай ухлаёлмай, у ёкдан бу ёкка агдарилиб чикдим.
Гира-ширада бомдодга чикдим. Масжид ерда булса-да, гуё осмоннинг бир булагидек куринар эди. Шунда узимни ердан бир зумга булса-да узилгандек хис этдим. Намоз тугагач, одамлар Аллох таолога дуою илтижо кила бошлашди. Улар орасида утирар эканман, тилимдан шу сузлар чикаётганини сездим: “Эй Аллохим! Дину диёнатда кашшок булиб колишдан Узингдан панох тилайман… Тоатингга йугрилган, узимни ислох этувчи атойингни дариг тутмагин… Казойингга розилик баракасини бер, тоату ризолик узра баркарор кил. Эй энг рахмли Зот…”.
Кейин бу аянчли ахволим хакида уйлаб масжидда узок утириб колибман… Бир вакт карасам, чошгох вакти булиб, куёш хам окариб, дунёни ёритиб юборган экан. Ховлини сотишим кераклигини хотирлаб ташкари чикдим, каерга боришимни, кимга айтишни билмас эдим.
Узок юрмай баликчи Абу Наср Сайёдга рупара келдим. Уни танир эдим.

– Абу Наср, – дедим. – Уйни сотмокчи эдим, ахволим танг, йукчилик… Ховли сотилгунча бугунга бирор карз бериб турсангиз..

– Ух, таксир, – деди у. – Мана шу тугунчани олиб туринг, мен ортингиздан уйингизга утаман унда.

Тугунчада икки кулча булиб, орасига холва солинган эди. Тугунчага хайрон караб турганимни куриб:

– Хаа, бу шайхнинг баракаси, – деди у.

– Кайси шайх, кандай барака? – дедим.

– Кеча шу масжид эшигига бакамти турар эдим, одамлар жума намозини укиб таркаган. Абу Наср Бишр Хофий утиб колдилар. “Бу вактда нима килиб турибсиз?” дедилар. Мен “Уйда на нон, на пул бор, сотадиган нарсам хам йук” дедим. “Аллохул мустаон. Турингизни олиб дарёга юрингчи..” дедилар. Бирга кетдик. Дарёга етганимизда “Тахорат олиб, икки ракаат намоз укинг” дедилар. Укидим. “Бисмиллох деб турни отинг” дедилар. Айтганларидек турни отдим. Турга бир огир нарса илинди. Шошиб торта бошладим, кучим етмай, шайхни ёрдамга чакирдим, биргалашиб тортиб олдик. Не куз билан курайки, тур ичида семизлигу катталикда илгари менга учрамаган бир балик ётарди. “Энди бориб сотинг, пулига узингиз, оилангиз ахволини яхшиланг”, дедилар. Баликни сотиб, пулига уйга анча нарса харид килдим, яна пул ошиб колди. Уйга келиб оила ичида овкатланиб шайхни эсладим. “У кишига бир хадя олиб борай” дедим. Шу кулингиздаги тугунчани олиб, ичига икки кулча солиб, орасига холва куйиб, бориб эшикларини такиллатдим. “Ким?” дедилар. “Абу Наср” дедим. “Кулингиздагини дахлизга куйиб узингиз киринг” дедилар. Кириб, у кишига баликни сотганимни, пулига анча нарса олганимни, яна пул ортиб колганини айтдим. “Уйга келиб, овкат килиб хаммамиз овкатландик, шунда сизга хам илиниб, хадя олиб келган жойим эди” дедим. “Эй Абу Наср! Агар узимиз (нафсимиз)га едирганимизда балик чикмаган буларди. Боринг, узингиз ва оилангиз билан енг” дедилар, деб хикоясини тугатди Абу Наср.
Мен шундай каттик оч колган эдимки, биттагина кулчанинг узи мен учун осмондан тушган тукин дастурхон билан тенг эди, лекин шайхнинг балик хакидаги охирги гаплари менга шундай озик булдики, гуё дунёдан эмас, жаннат мевалари ила туйгандек хис этдим узимни. Узимча ичимда кайтариб, бу хавойи нафслар, хайвоний шахвату иштахалар одамларни нечогли ёриб юборишини тааммул кила бошладим. Аник билиб етдимки, биз балони узимизга узимиз чакирар эканмиз: узимизча молу дунёни шарху баён килиб, уз хавойи нафсларимизга мос тафсир килар эканмиз-да, уша лафзлардан бир булаги нафсимиз турига жойлашиб олгач, инсон каърида ётиб олиб узининг маънодошларини, турли маъсияту гунохларни узига чорлай бошлар экан… Бу чиркин маънолар атрофида эса маъно шайтонлари гуё гунг атрофидаги пашшалардек айланар, тана сохиби булган биз эса шайтонлар амрига буйсунишга, улар билан, улар учун хизмат килишга тайёрланиб бораверар эканмиз… Мусибат кетидан мусибат келиб, ахийри бандасини йикар экан…
Бул пашшаю хашаротлардек булган шайтонлар уша айланадиган ерни, айланадиган куланса нарсани топмаганида, келиб хам, тупланиб хам утирмаган буларди. Бу нарсалар бири кетидан бошкаси кетиб тупланмай, вактида ювиб турилганида, дунёнинг чиркин яралган эканини курсатиб, уни безаб курсатувчи сузларни, маъноларни вактида хайдаб турганимизда хаёлимизда, тасаввуримизда дунёни хозиргидек курмаган, балки унга бошкачарок караган, бинобарин, амалларимиз-да бошкача яхширок ва покизарок булган булар эди…
Шайхнинг бисотида “дунёдан лаззат олиш” деган ибора йук эди, келиб бошлаши билан кувар, натижада, унинг маънодошлари хам у кишига йул топа олмас эди, шунинг учун нафслари махзи яхшиликка, факат яхшилик маънодошларига урганиб олган эди…
Икки кулчани олиб кетар эканман, ичимда дунёни лаънатлар эдим. Лекин шу билан бирга бу икки кулча мени шайхга боглаб турар, уларни кулимда гуё нажот тимсолидек курар эдим. “Баракали булсин”. Шу сузимни овоз чикариб айтдимда, уй томон йулимда давом этдим. Утиб борар эканман, йул четида бир аёл утирар, ёнида ёш гудак бор эди. Кулимдаги тугунчани куриб, “Эй саййидим, мана бу гудак етим бола, очликдан холи куриган, чидай олмаяпти.. Бирор егулик ташлаб кетинг.. Аллох сизга рахм килсин” деди. Шунда бола хам менга шундай нигох ташладики, бу карашни унутолмайман. Унда дунёни ташлаб, ибодатга машгул булган минг зохиднинг хушуъини, синиклигини курдим.. Йук, минг зохид хам одамларга рахм килишларини сураб караб турган оч етимнинг биттагина карашини килиб беришолмаса керак.. Каттик ночорлик гудак юзини шу даражада мукаддас этган эдики, ундан болаларча маъсумлик, одамларга умуман ёмонлик согинмаслик ёгилиб турар, хатто “Раббим! Ана шу мехрибон банданг менга ёрдам беради” деб гапириб тургандек эди! Одамлар бу холдан бехабар, у ёкдан бу ёкка утиб туришар, Жаннат узини шу маъсум нигохи ила куз-куз килиб турса-да, кишилар бепарво утаётган эдилар.
Кечадан бери туз тотмай утирган аёлим ва углим кузим олдидан утди. Лекин калбимда уларнинг бири аёлим, бири углим эканини унутгандек кулимдагини аёлга бердим ва “Манг, углингизга едиринг” дедим. “Валлохи, бир тийин пулим йук, уйимда болаларим оч утиришибди, булмаса сизларнинг ахволингизни яхшилаган, бир уй олиб бериб жойлаб хам куйган булар эдим” деб кушиб куйдим. Бола таомни куриб юзи ёниб хурсанд булди, аёлнинг кузи ёшга тулди.. Лекин мен хозир бундай холга карайдиган вактда эмас эдим.. Яна аёлим ва углимни уйладим, менку бир-икки кун оч юрарман, мана хазрат Абу Бакр, хазрат Умарлар неча кунлаб оч юришар эди. Лекин аёлим ва боламни нима килсам экан…
Бошимни хам килганча, юрагим сикилиб юриб кетдим.. Уша онда шайхнинг “Нафсимизга едирганимизда балик чикмаган буларди” деган сузлари хаёлдан кутарилган экан, тагин эслаб, яна узимни овута бошладим. Узимга узим “Уйингга келиб уларни туйдирганингда бу фазилатдан курук колар эдинг, бундай фазилатни олиш учун шундай амал хам керак-да, буни эса сенинг холингдаги одам килиши керак, шундагина фазилат фазилат булади”..
Кун тиккага келай деб колган эди. Холдан тойиб, бир четга утиб утирдим, уша ердаги деворга суяндим, уйни кандай сотишни, кимга сотишни уйлай бошладим. Шу холда утирар эканман, Абу Наср узида йук хурсанд холда утиб колди.

– Ие, Абу Мухаммад, бу ерда нима килиб утирибсиз, уйингиз молу бойликка тулдику, – деди у ёниб.

– Субханаллох! Каердан балик чикаколди? – дедим.

– Кулимга у-бу олиб уйингиз томон кетарканман, – деди у, – сизнинг отангизни ёки унинг якинларидан бирини излаб юрган одамни куриб колдим. У узи билан анча юк олиб келибди. Мен унга “мана мен бошлаб бораман” деб, уни олиб йулга тушдим ва йулда унинг кимлигию отангиз билан алокасини сурадим. У бир тижоратчи экан, бундан уттиз йил илгари отангиз уникига мол омонатга куйган экан. У уша вактларда тижорати синиб, моли касодга учраб, Басрани ташлаб Хуросон кетибди. Уша ерда неча йил ишлагач, иши юриб, анча пул ишлаб, бой булиб кетибди. Охири Басрага кайтиб, буйнидаги карзу омонатларни узиб юрган экан. Отангизнинг омонатию бошка совга саломлар билан кепти.
Уйга шошиб бордим. Карасам, уй тула мол. “Хак гапни айтганлар, узимизга едирганимизда балик чикмаган буларди” деб юбордим. Бу одам Абу Насрга шу кун, шу соатда учраб колмаганида мени умуман тополмаган, кайтиб кетган буларди, чунки отам тириклик вактида хамма хам танимайдиган бир одмигина одам эдилар, улганидан йигирма йил утиб эса уни ким хам танир эди..
Уша кунданок касам ичдим: Аллох таолога бу неъматлар шукронасига барча садакаю эхсон билан якинлик киламан. Биринчи киладиган ишим уша мухтож аёл ва унинг етим углини топиб, уларни кийинтириб, едириб, бир жойга жойлаб, ойлик тайинлаб куйиш булди.
Кейин молни айлантириб, орада эхсону садакалар билан тижорат кила бошладим, молларим купайгандан купайиб, катта бойга айландим.
Хар куни куплаб эхсону хадялар, садакалар киладиган булдим.
Бу келган молу дунёдан бироз гурурланиб, килаётган садакаю эхсонларим билан фаришталар китобини тулдираётганимдан анча хурсанд эдим. Аллох таолонинг солих бандаларидан булишимни умид килдим…
Кунлардан бир кун гаройиб бир туш курдим. Тушимда Киёмат купган экан. Халкларнинг сони, одамларнинг адоги йук. Биров бировга карамайди, биров бировни танимайди. Хамма узи билан машгул, дунёда килиб утган амалларини чутлаб капалаги учган.
Бир хайкирик келиб, жар солган овоз эшитилди: Эй одамлар жамоаси! Бугун бахойимлар одам булиб яратилмаганига шукр килмокда! Карасам, одамларнинг келбати бахайбат булиб кетган, гунохлар кузга куринарли залворли жисм шаклига келтирилиб, одамлар уларни елкаларига оркалаб олибди. Баъзи бир фосиклар елкаларида бутун бошли шахарчалик шармандаликларни оркалаб кетмокдалар. Амаллар тарозига куйилиб, амалларимни улчаш учун мени келтирдилар. Гунохларим бир паллага, яхши, эзгуликларим яна бир паллага куйила бошланди. Эзгуликларим ёзилган бехисоб дафтарлар гунохларим олдида хеч нарса булмай, гунох томон гуё улкан когозга ураб куйилган тогдек булиб шувв этиб босиб кетди.
Яхшилик томонга эзгулик кетидан эзгулик куйилар, лекин улар хеч тарози босмасди, “буниси риё билан килинган”, “буниси гурур билан”, “одамлар мактасин деб”, ва хоказо. Бирор яхшилигим покиза, нафс истаги аралашмасдан чикмасди. Тамом булдим. Зотан, тарози нима деса, шу эди, тарози эса, менинг хеч ким эканимдан дарак бериб турар эди.
Шу пайт бир овоз келди: Бирор нарсаси колмадими? “Манави колди” дейилди. Карасам, аёл ва углига килинган уша икки кулча экан… Кунглим чукди, тамом булдим, деб уйладим. Минглаб килинган садакалар хеч нарса булмадию, бу нима бупти…
Тарозига куйилаётганда “Савобининг ярмини Абу Наср Сайёдга ёзинглар” деган овозни эшитдим. Тамоман бушашиб, шалвираб колдим. Лекин карасам, яхшиликлар томон анчагина тарози босиб копти, лекин барибир ёмонлик томон огиррок эди халиям.
“Мана бу копти” дейилди. Карасам, аёлим ва боламнинг уша кунги очлиги экан, бу куйилиши билан тарози палласи кимирлаб, паллалари бир-бирига тенг булиб келди. Энди халокат ва нажот орасида эдим, тарози боса бошлаганини куриб, ичимда умид чироги ёриша бошлади.
“Булдими?” деган овоз келди. “Мана бу колди”.. Карасам, уша бечора аёлнинг уша кунги йигиси экан, куз-ёшлари экан. Тарозига куйилиши билан шундай калкдики, гуё денгиз мавжи деб уйладим. Мавж катталаша бориб, ичидан бир улкан балик чикиб кела бошлади. У балик катталашаверди, каттараверди, охири яхшилик томон тарози палласи огир булиб пастга огиб кетди.. “Кутилди!” деган овоз янгради…
Уша вактда жон холатда бакириб юбордим.. Уйгониб кетдим, карасам унгимда хам куз-ёшим дув окканича “Нафсимизга едирганимизда балик чикмас эди!” деб бакираётган эканман!

Ҳаққимизда

Яна маълумот

lJM_TdUp5jvOGrv3ZESMUKFtMff4V426

Маданият ва санъат муассасаларида васийлик кенгашлари ташкил этилади

Улар тугрисидаги намунавий низом Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 17 августдаги 687-сон карори билан тасдикланган, деб ёзмокда Norma. …