Главная / Жамият / Мустакил Узбекистон тарихида биринчи марта норасмий секторда банд ахоли сони камайди
<

Мустакил Узбекистон тарихида биринчи марта норасмий секторда банд ахоли сони камайди

2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида Узбекистонда иш билан банд ахолининг норасмий сектордаги улуши 1,1 фоизга пасайиб, жами мехнат ресурсларининг 58,2 фоизини ташкил этди. Мазкур холат, яъни норасмий секторда ишлаётганлар сонининг камайиши мустакил Узбекистон тарихида биринчи марта руй бермокда.

Европа ва Марказий Осиё давлатлари иктисодининг 2019 йил кузидаги холати буйича Жахон Банки эълон килган хисоботда шундай маълумот келтирилган.

oqmdz_5x2q8chtg2ychxcp-bt-chgq0y

Докладда кайд этилишича, жорий йилнинг биринчи ярмида Узбекистон иктисодиётида кузатилган усиш асосан инфратузилма ва саноатга киритилган инвестициялар хажмининг усиши билан боглик.

«Асосий савдо хамкорларининг иктисодий холати буйича прогнозлар унчалик хам ижобий булмаса-да, Узбекистон иктисодининг урта муддатдаги истикболи юзасидан тахминлар ижобийлигича коляпти ва бу – кенг куламли ислохотларнинг давом этаётгани билан изохланади», – дейилади Жахон Банки хисоботида.

Таъкидланишича, иктисодий усиш натижасида мамлакатдаги расман тан олинган кашшоклик даражасининг бироз пасайиши кузатилган. Жумладан, 2017 йилда Узбекистоннинг 11,9 фоиз ахолиси кашшок саналган булса, 2018 йилга келиб бу курсаткич 11,4 фоизга тушган. Шундай булса-да, хукумат келтирган бу расмий статистик маълумотлар ностандарт методлар билан хисоблаб чикилган.

Прогнозларга келганда, Жахон Банки Узбекистон ЯИМ 2019-2020 йилларда 5,6 фоиз атрофида усишини, 2021 йилга бориб эса усиш суръати 6 фоизга етишини тахмин килган.

«Узбекистон иктисодиёти учун асосий хавф – глобал иктисодий холатнинг бекарорлашуви эхтимолидир. Боиси мамлакатнинг айникса асосий савдо хамкорлари ташки рисклар каршисида турибди.

Ички риск омилларидан эса кредитлаш суръатининг юкорилиги, бу монетар сиёсатнинг самарадорлигини пасайтириб, молия секторининг баркарорлигига салбий таъсир килишини келтириш мумкин. Колаверса, давлат карамогидаги корхоналар, банк сектори, кишлок хужалиги ва ерга эгалик сохасидаги ислохотларнинг кейинги боскичини хам эхтимолий ички рисклар каторига киритиш мумкин», – дейилади ЖБнинг янги хисоботида.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

1500009242_pochemu-zhena-ne-hochet-blizosti-s-muzhem

Хотин жинсий алокани хохламаса

Нега аёл эркакни хохламайди? Агар хотин эри билан жинсий алокада булишдан бош тортса, нима килиш …