Главная / Маданият / Муслима аёлнинг хаёси

Муслима аёлнинг хаёси

muslimaХаё зийнати ила зийнатланган муслима Ер юзини обод этиш ва ёш авлодга таълим-тарбия беришда соглом аёллик фитрати билан иштирок этади. Куръони Каримдаги ушбу ажойиб мисолга бир эътибор беринг. Шуайб (а.с.) кизларидан бирини Мусо (а.с.) ни чакириб келишга жунатдилар: “Бас улардан бири хаё билан юриб келиб: Отам сени бизларга куйларимизни сугориб берганинг хаккини бериш учун чакирмокдалар”,деди (Касос 25 оят).
Киз отасининг сузларини етказмок учун покиза ва иффатли булиб, хаё-ибо билан кадам ташлаб келди. Мусо (а.с.) га мурожат килди. Соглом табиатли, тоза калбли бу киз сузлаганда хам нозланмасдан гапиради.
Покиза кизлар соф табиатлари туфайли бегона эркаклар каршисида гапиришга тортинадилар. Лекин ниятлари пок, калблари покиза булганликлари боис, улар бир гапни бузмасдан, бегоналар кунглига чуг ташламасдан, содда хамда тушунарли килиб баён этадилар. Тап тортмасдан заруратсиз бегона эркаклар билан аралашиб юрадиган, шаллаки, эркакшода аёллар Куръон ва ислом мактабида таълим олмаган заифалардир.
Улар Аллохнинг тоати ва аёллик ибосини маъсият ва фиску-фужурга айирбошлаганлардир. Шайтон ногорасига уйнаган бундай аёллар дунёю охират бахтсизлигидан узга нарсага эришмайдилар.

Хаё самараси

Хаёли инсонлар иффатли, покиза буладилар. Улар хар бир холатларида хам узларининг иффатларини саклаб коладилар. Хаёнинг самараларидан яна бири вафодир. Ахнаф ибн Кайс айтадилар: Хеч качон ёлгончилик билан мардоналик бир инсонда жамланмайди. Мардоналик – самарали ростгуйлик, вафодорлик, хаё ва иффатдир.

Ота-она ва мураббийлар вазифаси

Бола тарбиясига масъул инсонлар усиб келаётган ёш авлодга хаё хулкини сингдиришлари лозим. Ота-оналар фарзандлари нималар билан машгул эканлигини кузатиб борсинлар. Болалари ахлоксиз доира таъсирига тушиб колишдан асрамогимиз керак. Уларда фойдали китобларга нисбатан мехр уйготинг. Бузук кино-филмлар, бемаъни томошалар ва бехаё сузлардан уларни имкон кадар йирок тутинг.

Хаё факат яхшилик келтиради

Кимнинг хаёси зиёда булса яхшилиги хам зиёдалашади. Хаёси камайган банданинг хайрияти хам камаяди.

 

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Тугилган кун табрикотлари 2023

Киска, узок, ихчам, расмли тугилган кун хабари ва енг яхши табрик сузлари Тугилган кун мухим …