Главная / Иктисодиёт / Мунозара давом этади: Кора бозорни йук килиш хакида

Мунозара давом этади: Кора бозорни йук килиш хакида

Иктисодий тараккиёт маркази директори, иктисодчи Юлий Юсупов хорижий валютани ноконуний алмаштирганлар учун жиноий ва маъмурий жавобгарликни кучайтириш мавзусида навбатдаги маколасини такдим этди.

05

Марказий банк департаменти директори Бобур Абубакиров «банклар хорижий валютани жисмоний шахсларга чекловларсиз сотаётгани боис» кора бозор пайдо булишига олиб келадиган монетар сабаблар «йуклиги»ни маълум килди. Валюта кора бозорининг мавжудлиги «кора» ва «кулранг» импорт борлиги билан изохланмокда.

Аввало шуни айтмокчиманки, Марказий банкнинг кейинги бир ярим йилдаги саъй-харакати ва сиёсатига хурмат билан карайман. Куплаб реал ислохотлар ва олдинга силжишлар: валюта бозорининг либераллашуви, банк фаолиятини маъмурий бошкариш усулларидан мунтазам равишда воз кечилиши, инфляцияни жиловлаш сиёсати учун айнан Марказий банкдан миннатдор булишимиз керак. Аммо айтишади-ку, «Афлотун менинг дустим, аммо хакикат устунрок» деб.

Менимча, жаноб Абубакировнинг сузларида мантикий карама-каршиликлар бор. У жисмоний шахслар валютани чекловларсиз сотиб олишлари мумкинлигини таъкидламокда. Факат буни унинг назарида чеклов хисобланмайдиган конверсион карта оркали амалга ошириш лозим. Бошка томондан эса, у савдогарлар ва контрабандачилар накд валютани кора бозордан сотиб олишни маъкул куришларини айтмокда.

Агарда конверсион карта оркали валюта сотиб олишга чеклов булмаса, унда нега улар валютани банкдан сотиб олишмаяпти? Демак, бу барибир чеклов бор эканлигини билдирадими? Ва айнан мана шу нарса оддий одамларни (нафакат контрабандачиларни) кора бозорга боришга мажбур килмокда.

Бошка савол: агар Марказий банк ахолининг валюта сотиб олишини чекламокчи булмаса, унда нима учун шу пайтгача (амалдаги операциялар буйича конвертация жорий этилганига бир йилдан ошди!) валюта накд куринишда сотилмаяпти? Нима учун Марказий банк одамларга валютани конверсион картасиз накд сотиб олишга рухсат бермаяпти? Мана шу саволга асло жавоб ололмаяпмиз.

Ва нихоят, учинчи савол. Айирбошлаш пунктлари етишмагани сабабли одамлар купинча банкка эмас, кора бозорга боришади. Нима учун марказий банк хусусий айирбошлаш пунктлари фаолият олиб бориши учун лицензия бермаяпти? Бунда кандай муаммо бор?

Ва яна бир мухим жихат. Валюта кора бозорининг мавжудлиги муаммо хисобланмайди! Аммо унга эътибор каратиш керак. Нега?

Биринчидан, хар кандай кора бозорнинг мавжуд булиши мазкур бозор катнашчиларининг олди-сотди ишларини расман амалга оширишда маълум бир кийинчиликларга дуч келишаётганидан гувохлик беради. Бу уз-узидан, иктисодиётнинг меъёрида фаолият курсатиши учун ёмон холатдир. Биз куриб чикаётган холатда бу кийинчиликлар масалан, накд валюта сотиб олиш механизми нокулайлиги (карточка оркали валюта сотиб олишда вакт ва пул йукотилиши) ёки айирбошлаш пунктларининг етарли эмаслиги ва нокулай жойдалиги ёхуд одамларнинг банк тизимига ишонмасликлари ва бошка сабаблар билан боглик булиши мумкин. Кора бозорнинг мавжуд булиши – бу касаллик эмас, симптом. Ва буни англашга хамда бу сабабларни бартараф килишга уриниш керак.

Иккинчидан, валюта кора бозори купинча турли жиноий схемалар занжиридаги халкалардан бири булади. Масалан, контрабандада. Аммо менимча, бу холатда хам валюта кора бозори билан эмас, балки тадбиркорларни импорт махсулотларини ноконуний олиб киришга мажбур килаётган сабаблар билан курашиш керак. Ва бу сабаблар яхши маълум: юкори божхона туловлари ва соликлар. Жаноб Абубакиров бу хакда мутлако тугри гапирмокда. Шунга мувофик, валюта сотувчилар ва сотиб олувчиларга карши эмас, конуний фаолият олиб боришни бефойда машгулотга айлантирадиган, тадбиркорларни «соя»га утишга мажбур килаётган «уйин коидалари»га карши курашиш керак.

Бу ерда яна бир катта англашилмовчилик хакида хам эслаб утиш жоиз. Купчилик биз солик ва божхона туловларини канчалик пасайтирмайлик, бизнес олиб бориш учун тусикларни канчалик олиб ташламайлик, яширин иктисодиётни барибир енгиб булмайди деб хисоблайди. Чунки энг паст микдордаги соликни тулагандан умуман солик туламаслик яхширок. Жазоларни кучайтириш ва маъмурчиликка таяниш шунинг ортидан келиб чикяпти. Одамларни факатгина куч ва катъийлик билан конунларга итоат этишга мажбур килиш мумкин деб хисобланмокда.

Бу эса хато. Аслида ноконуний фаолият бир карашда куринганидек, у кадар иктисодий фойдали эмас.

– Ноконуний фаолият олиб борувчилар даромади, мулки, озодлигидан махрум булишдан куркиб, доимо «пичок тигида юришади». Гапимга кушилаверинг, купчиликка доим куркувда яшагандан кура паст микдордаги соликларни тулаш фойдалирок ва кулайрок. Агар улар бундай килишмаётган булса, демак, мавжуд солик ва божхона туловлари бизнес юритишга имкон бермаяпти.

– Ноконуний фаолият юритувчилар, уларнинг мулки ва фаолияти конун ва хукукни мухофаза килиш органлари томонидан химоя килинмайди. Бунинг урнига уларга жиноий тузилмалар ва коррупциячи амалдорлар ёпишади. Яъни, солик урнига «бож» тулашларига тугри келади.

– Ноконуний фаолият юритувчилар уз бизнесини сота олмайди, арзон кредит ололмайди, фаолияти ёки мулкини сугурта килолмайди. Конуний тадбиркорларда харажатларни камайтириш ва бизнеси самарадорлигини ошириш учун куплаб имкониятлар мавжуд. Ва улар ноконуний йулдан фойдаланишмайди.

Шунинг учун давлат тадбиркорларга кулай мухит яратиш ва яширин иктисодиётни кискартиришни асосий вазифаси деб билса, у холда расмий солик ва соликдан ташкари туловларни ноконуний бизнес юритишдаги харажатлардан пастрок даражага тушириши керак.

Мана шу яширин иктисодиёт муаммосини хал килишнинг туб ечими булади. Бу муаммо симптомлари билан курашиш эмас, сабабларни бартараф килиш йули булади.

Шу боис бизнес юритиш харажатларини кискартириш (хамда яширин иктисодиёт микёсини кискартириш) учун мамлакатнинг барча иктисодий идоралари – Марказий банк, Молия, Иктисодиёт вазирликлари ва бошкалар томонидан комплекс ва узаро мувофик чоралар курилиши лозим булади.

Яна маълумот

Rj1axTqfRwTjCISEOyi1jmaKQK8ga0NG

Captiva 5 нархи неч сум эълон

«Сaptiva 5» 221 млн 691 минг сумдан 309 млн 900 минг сумгача нархда сотувга чикарилади. …