Главные новости
Главная / Спорт / Мудофаа вазирлиги курсантлари халкаро мусобакада учинчи уринни эгаллади
<

Мудофаа вазирлиги курсантлари халкаро мусобакада учинчи уринни эгаллади

Узбекистон Мудофаа вазирлиги харбий хизматчилари 24-29 июль кунлари Козогистон Республикасининг Олмаота шахрида МДХга аъзо мамлакатлар дустона армияларининг олий харбий таълим муассасалари курсантлари уртасида утказилган мусобакада иштирок этиб кайтди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабарига кура, халкаро харбий мусобакада Узбекистон, Козогистон, Арманистон, Россия, Киргизистон, Тожикистон ва Беларусь Республикаларидан жами 170 нафар курсант иштирок этди. Курсантлар уртасида биринчи марта утказилган халкаро спорт уйинлари Иккинчи жахон урушининг 75 йиллигига багишланди.

Иштирокчилар футбол, харбийлашган кросс, спорт ориентирлаши, кул жанги ва пневматик милтикдан аник нишонга отиш буйича беллашдилар.

Якуний натижаларга кура, россиялик курсантлар 1-уринга, козогистонлик иштирокчилар 2-уринга ва Узбекистонлик харбийлар 3-уринга сазовор булдилар.

Яккалик бахсларда куйидаги натижалар кайд этилди:

Футбол – 1-урин – Россия, 2-урин – Козогистон, 3-урин – Узбекистон;

Харбийлашган кросс – 1-урин – Козогистон, 2-урин – Узбекистон, 3-урин – Киргизистон;

Кул жанги – 1-урин – Россия, 2-урин – Узбекистон, 3-урин – Козогистон;

Пневматик милтикдан аник нишонга отиш – 1-урин – Козогистон,  2-урин – Россия, 3-урин – Беларусь (Узбекистон 4-уринда);

Спорт ориентирлаши – 1-урин – Россия, 2-урин – Козогистон, 3-урин – Беларусь (Узбекистон 4-уринда).

Ҳаққимизда

Яна маълумот

3Ea2ntt103yixp_81zVTWEuO_a3dA7ij

Европа Лигаси. «Арсенал» ва «Селтик»да иродали галаба, Пепедан дубль

Европа Лигасида гурух боскичининг 3-тур уйинлари якунланди. «Арсенал» уз майдонида гурухда сунгги уринда бораётган «Витория»ни …