Главные новости
Главная / Жамият / Муборак хокимига Олий суддан юкорирок орган карори керак. Ёхуд Жавлиев бир йил кейинги вокеаларни олдиндан сезган(ми?)
<

Муборак хокимига Олий суддан юкорирок орган карори керак. Ёхуд Жавлиев бир йил кейинги вокеаларни олдиндан сезган(ми?)

Фото: Муборак тумани хокимлиги

Сарлавха атай бурттирилмади, муболага килинмади. Сабаби, Олий суд фукаро фойдасига хал килган иш уч ойдирки, Муборак тумани хокимлиги томонидан эътиборсиз колдирилмокда.

Аслида эътиборсиз колдириляпти, дейиш хам унчалик тугри эмас. Хокимлик Олий суд карорини касддан ижро килмаслик ва ерни фермерга кайтариб бермаслик учун астойдил бел боглаган куринади.

Келинг, вокеаларни бироз аввалрокдан хикоя килсак…

«Агро стар-инвест» фермер хужалиги 2014 йилда ташкил этилган булиб, пахта ва галлачилик йуналишига ихтисослашган. 62 гектар ер майдонига эга.

Муборак тумани хокими Г.Жавлиев 2019 йилнинг 22 январида карор кабул килиб, «Агро стар-инвест» фермер хужалигининг ер майдонини Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 9 январдаги макбуллаштиришга оид 14-сонли карорини бахона килиб, туман захира фондига кайтарган.

Фермер хужалиги ва хокимлик уртасидаги ер участкасини узок муддатли ижарага бериш тугрисидаги шартномани бекор килиб, туман захира фондига кайтаришда конун хужжатлари купол равишда бузилган.

Хукуклари поймол булган фермер хокимнинг карорини хакикий эмас, деб топишни сураб дастлаб Муборак туман маъмурий судига ариза киритади. Суднинг 2019 йил 20 майдаги хал килув карори билан унинг аризаси каноатлантиришдан рад этилгач, шу суднинг вилоят инстанциясига апелляция тартибида шикоят киритади. Лекин, апелляция инстанцияси хам хокимнинг карорини хакикий эмас деб топишга асос йук, деган хулосага келади.

Кашкадарёдаги судлардан хафсаласи пир булган фермернинг муаммолари нихоят Олий судда ижобий ечим топди.

Узбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 11 октябрдаги карори билан Муборак туман маъмурий судининг 2019 йил 20 майдаги хал килув карори ва Кашкадарё вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2019 йил 20 июндаги карори бекор килинади.

Муборак туман хокимининг 2019 йил 22 январдаги Х-287/01-сонли карори хакикий эмас деб топилиб, хоким зиммасига шу карорнинг окибатларини бартараф этиш мажбурияти юклатилади. Бундан ташкари, хокимлик хисобидан «Агро стар-инвест» фермер хужалиги фойдасига давлат божи учун туланган 4 млн сумни ундириш белгиланади.

Хоким Олий суддан «юкори» органни изламокда

Фермер Олий суд кароридан сунг барча муаммолар хал булди, деб уйлаган эди. Бирок чучварани хом санаганини кейинрок тушуниб етди.

Дастлаб, суд карори уз-узидан ижро этилишини кутган «Агро стар-инвест» фермер хужалиги рахбари Зайниддин Курбонов, амалда бундай булавермагач суд карорини ижро этилишини сураб туман хокимига хат билан мурожаат килди.

Аммо мурожаатига жуда галати мазмунда жавоб хати олди.

Туман хокими имзолаган жавоб хатида куйидаги сузлар битилган эди:

Олий суднинг 2019 йил 11 октябрдаги карори устидан юкори лавозимли орган рахбарлари номига шикоят аризаси жунатилганини маълум киламиз.

Лекин, хатда «юкори лавозимли орган» ким ёки кайси ташкилот экани хакида ёзилмаган. Хар канча уринсакда Олий суд карорини бекор килиб ташлай оладиган «юкори лавозимли орган рахбарлари» кимлигини билиш бизга насиб этмади.

Кизик-а, шундай эмасми?

Нахотки Узбекистон Республикаси Бош комусининг 114-моддасида суд хокимияти чикарган хужжатлар барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фукаролар учун мажбурий этиб белгилаб куйилганидан Муборак туман хокими ёки унга мазкур хат лойихасини тайёрлаб берган масъул ходим бехабар булса.

Олий суд карори ва фермер аросатда

Мана, бир йилдан ошяптики фермер ерсиз, уч ойдирки Олий суд карори ижросиз, аросатда колмокда.

Бу орада фермер бошлаган лойихаларини амалга оширолмай, кундан-кунга иктисодий томондан оркага кетяпти.

Хозирги вактда З.Курбоновдан кайтариб олинган ерда «Махмадамин Шохжахон», «Хуррамбек Нурбек Элдорбек» фермер хужаликлари фаолият курсатяпти. Мурожаатчининг айтишича, бу икки фермер хужалигида зарур техникаларнинг узи йук.

Бунга хокимнинг узи нима дейди?

 Муборак тумани хокими Гайрат Жавлиев билан телефон оркали мулокот килдик.

«Бугун ерни ундан самарали фойдаланадиган хакикий эгаларини топиб бериш бизнинг хам максадимиз. Очигини айтаман, ушбу фермер хужалиги рахбари кушни Гузор туманида истикомат килади. Шунинг учун хам куплаб йигилишларимизда катнаша олмайди. Вилоятдан сураб колишади, йуклама килишади, шундай вактда кушни тумандан етиб келолмайди. Ерига карамайди. Энг асосийси, энди мен хохлаганим билан хам ерни унга беролмайман. Чунки бу худудлар Вазирлар Махкамасининг карори билан кластер учун ажратиляпти», – деди Г.Жавлиев.

Хоким худуд кластер учун ажратилгани тугрисидаги хужжатни юборишини айтди.

Ушбу хужжат Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 18 ноябрда кабул килинган «Республика худудларида пахта-тукимачилик ишлаб чикаришини жорий этиш механизмларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тугрисида»ги карори булиб, унда Кашкадарёнинг бир катор худудлари, хусусан, Муборак туманининг 9000 гектар майдони «MT Amir tex» кушма корхонаси МЧЖ учун ажратилиши кайд этилган.

Шунингдек, туман хокимининг 2019 йил 27 декабрида «MT Amir tex» КК МЧЖ томонидан туман худудида пахта-тукимачилик ишлаб чикариш кластер шаклини жорий килишни ташкил килиш тугрисида карори кабул килинган. Унда тумандаги «Карлик», «Бустон», «Б.Саидов», «Туркистон» ва «Хитой» худудларидан 4500 гектар ер майдони тегишли булган фермер хужаликлари ва «MT Amir tex» МЧЖ уртасида 2020 йил пахта хом ашёси хосили учун контрактация шартномалари тузилиши кузда тутилган.

Аммо карорда «Агро стар-инвест » фермер хужалиги жойлашган «Гулистон» худуди хакида хеч кандай маълумот келтирилмаган!

Кизиги, вокеалар ривожи хакида маълумот берувчи саналарнинг узиёк куп вазиятга ойдинлик киритиб беради.

Хусусан:

– «Агро стар-инвест» фермер хужалиги туман хокимининг 2019 йил 22 январдаги карорига асосан захирага олинган;

– низонинг суд органларида курилиши 2019 йилнинг 11 октябрига кадар давом этяпти.

Туман хокими Г.Жавлиевнинг асоси – яъни Вазирлар Махкамасининг «Республика худудларида пахта-тукимачилик ишлаб чикаришини жорий этиш механизмларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тугрисида»ги карори 2019 йил 18 ноябрида кабул килиняпти. Шунга асосланган хоким карори эса 2019 йилнинг 27 декабрида чикяпти.

Демак, жуда маданиятли килиб айтганда, хоким фермердан ерни асоссиз олиб куяр экан, карийб бир йил кейин Вазирлар Махкамасининг карори кабул килинишини олдиндан «СЕЗГАН». Натижада йил давомида фукаро сарсон килинган, харид килинган техникалари билан иктисодий боткокка ботяпти ва Олий суднинг карори уз мантигини йукотмокда.

Хулоса килиш мумкинки, суд хокимиятининг Олий органи кабул килган карорки хокимларга кор килмас экан, оддий фермер ёки фукаронинг холи кай кечишини тасаввур этиш кийин эмас…

Бу вазиятга давлатнинг ваколатли органлари эътибор каратиб, керакли таъсир чораларини кулламас экан, конунлар-у суд карорлари хокимлар кулида уйинчок булиб колаверади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

pNm7h-50FywgyeiIsrDRpjrK9Sfzzdtw

Узбекистонда йил учун давлат дастури, АКШда сараланаётган номзодлар, Сурияда янги уруш хавфи ва хафтанинг бошка хабарлари

Якунланаётган хафта хам барча хафталарда булганидек мухим жараёнларга бой булди, жахоннинг турли нукталарида хам, Узбекистонда …