Главные новости
Главная / Маданият / Мубохлар билан зийнатланиш катта хатардир
<

Мубохлар билан зийнатланиш катта хатардир

????????????????
Яхё ибн Язид Навфалий (р.а.) Имом Молик ибн Анасга (р.а.) шундай мактуб ёзган экан: “Бисмиллахир рохманир рохийм. Утмиш ва келажакдагилар ичида Унинг пайгамбари Мухаммадга Аллохнинг салот ва саломи булсин! Яхё ибн Язид ибн Абдулмаликдан Молик ибн Анасга. Аммо баъд.

Менга маълум булдики, сен нафис кийимлар кийиб, нозик таомлар ер эмишсан. Яна курпачалар устида утириб, эшигингга сокчиларни куйибсан. Холбуки, сен илм курсисига утирган зотсан. Сенинг хузурингга келиш учун уловлар тайёрланган ва одамлар хам доимо сен томонга ошикадилар. Улар сени имом килиб олганлар ва сузларингдан рози буладилар (кабул киладилар). Шундай экан, Аллохдан курк, эй Молик! Мутавозеъ бул. Буларни сенга насихат учун ёздимки, Аллохдан узга хеч ким бундан хабардор эмас. Вассалом!”
Молик (р.а.) унга шундай жавоб ёздилар: “Бисмиллахир рохманир рохийм. Аллох таолодан саййидимиз Мухаммадга, ахли ва асхобига салот ва саломлар булсин! Молик ибн Анасдан Яхё ибн Язидга. Сенга Аллохнинг саломи булсин! Аммо баъд. Мактубинг менга етиб келди ва насихат, шафкат, адаб булиб (калбимга) жойлашди. Аллох сени такво билан сийласин ва насихатинг эвазига яхшилик билан мукофотласин. Аллох таолодан тавфик сурайман. (Яхшилик килишга) куч ва (ёмонликдан сакланишга) кувват факатгина буюк ва олий зот булган Аллохдандир. Тугри, сен зикр килганингдек, мен нозик таомлар ейман, нафис кийимлар кияман, (сокчи билан узимни) куриклатаман ва юмшок уринларда утираман. Мана шуларни киламиз ва Аллох таолодан магфират сураймиз. Зеро, Аллох таоло: “Бандалари учун чикарилган Аллохнинг зийнатини ва пок ризкларни ким харомга чикаради?” (Аърофсураси, 33-оят) деб мархамат килган. Албатта, буни тарк этиш унга киришдан кура яхширок эканини биламан. (Бундан кейин хам) бизни мактубингдан дариг тутма. Биз хам сени мактубимиздан дариг тутмаймиз. Вассалом!”
Моликнинг (р.а.) инсофига караки, зийнатни тарк этиш уни олишдан яхширок эканини эътироф этиб, унинг мубохлигига фатво бердилар. У зот иккала холатда хам тугри сузлагандирлар. Бир инсон качон, бу насихатдаги каби инсоф ва эътироф билан нафсини ислох этса, кейин унинг нафси мубохлар хузурида тухташга кодир булса, аммо бу уни риёкорликка, хушомадгуйликка ва ёмон курилган ишларга утиб кетишга мажбур килмаган булса, у киши Имом Молик каби (буюк) макомдадир. Лекин куплар зийнатлар олдида узини тухтатишга кодир булмайди. Шу сабабдан мубохлар билан зийнатланиш катта хатардир. Бу холат хавф ва куркувдан узок. Холбуки, охират уламоларининг асосий хусусияти куркувдир. Куркувнинг хусусияти эса, хатар эхтимоли булган ишлардан узоклашишдир.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Маданият ва санъат сохасида ДХШ асосида берилиши мумкин булган давлат мулки объектлари руйхати тасдикланди

Маданият ва санъат сохасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кумаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тугрисидаги хукумат карори …