Главные новости
Главная / Жахон / Москва: АКШнинг Россия билан ядровий келишувдан чикиши “хавфли кадамдир”
<

Москва: АКШнинг Россия билан ядровий келишувдан чикиши “хавфли кадамдир”

Россия Ташки ишлар вазири уринбосари Сергей Рябков Вашингтоннинг Россия билан имзоланган мухим ядровий келишувдан чикиши карорини “ута хавфли кадам” деб бахолади.

20 октябрь куни АКШ президенти Дональд Трамп АКШ Совук уруш даврида Россия билан имзоланган мухим ядровий келишувдан чикишини эълон килди.

Бу орада Трампнинг миллий хавфсизлик буйича маслахатчиси Жон Болтон 1987 йилда имзоланган Урта ва кичик масофага учувчи ракеталарни йук килиш буйича битимни (русчаси “Договор о ликвидации ракет средней и малой дальности”) хамда бошка масалаларни мухокама килиш учун Россияга отланди.

Карорни очиклаган президент Трамп Москва битим шартларини бузиб келаётганини яна бир бор такрорлади.

– Битимни тугатамиз, ундан чикамиз. Россия битимни бузиб келади. Узок йиллардан бери шундай килиб келадилар. Уларга ядровий келишувни бузиб, биз ясашимиз мумкин булмаган куролларни ишлаб чикаришларига йул бермаймиз, – деди АКШ президенти.

21 октябрь куни Россия Ташки ишлар вазири уринбосари Сергей Рябков Болтон уз ташрифи давомида Вашингтоннинг келишув буйича режаларига ойдинлик киритиши кутилаётганини айтди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

safrovnov

Сафроновнинг адвокатлари тергов сирини ошкор этмаслик тугрисида тилхат имзолашдан бош тортди

«Роскосмос» рахбарининг давлатга хиёнатда айбланаётган маслахатчиси, журналист Иван Сафроновнинг химоячилари тергов сирини ошкор этмаслик тугрисидаги …