Главные новости
Главная / Сиёсат / Монопол ташкилотларга берилган имтиёзларни бекор килиш чоралари курилади
<

Монопол ташкилотларга берилган имтиёзларни бекор килиш чоралари курилади

Узбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 28 май куни иктисодиётда ракобат мухитини таъминлаш ва истеъмолчилар хукукини химоя килиш борасидаги устувор вазифалар мухокамасига багишланган йигилиш утказди.

Узбекистоннинг жахон иктисодиёти билан алокалари тобора ривожланиб бормокда. Бу эса ички бозорда ракобат мухитини таъминлаш, махаллий ишлаб чикарувчиларнинг ракобатбардошлигини оширишни талаб этади.

Давлат рахбари Узбекистон бозор иктисодиётига катъий утиши жараёнида ракобат масаласи принципиал ахамиятга эга эканини таъкидлади.

– Мени ташвишлантирадиган масала шуки, корхоналаримиз ташки ракобатга бардош бера оладими? Четдан товар кириб келса, юртимизда ишлаб чикарилган худди шундай махсулот унга ракобатчи була оладими? Махаллий махсулотларнинг таннархини пасайтирсак, хориждан узлари олиб кетишади, – деди президент.

Бугунги кунда 31 та товарлар гурухи ва 82 турдаги хизматлар бозорида 245 та корхона монопол холатда сакланиб колмокда. Лекин бир катор йуналишларда ракобат мухити шаклланиб булган 19 хил махсулот ва хизматлар буйича 70 та корхонани монополистлар реестрдан чикариш мумкин.

– Ракобат булмаса, сифат булмайди, нарх тушмайди. Замон узгаряпти, лекин монопол корхоналар узгара олмаяпти. Катъий чоралар куриш вакти-соати келди. Иктисодиётда бу хаёт-мамотимиз. Агар рахбарлар шунга муносиб булса, ишлайди, булмаса – кетади, – деди Президент.

Йигилишда корхоналарнинг бозордаги монопол мавкеини аниклаш буйича ёндашувларни кайта куриб чикиш, монопол товарлар руйхатини кескин кискартиришга каратилган “йул харитаси” тасдиклаш вазифаси белгиланди.

– Дунё тажрибасини урганиб, уз йулимизни топишимиз зарур. Монополиядан чикариш, ракобатни таъминлаш, истеъмолчилар хукукларини химоя килиш буйича якдил йуналишимиз булиши керак, – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Давлат иштирокидаги корхоналарда монополияга карши комплаенс тизимини жорий этиш, Жахон банки, Европа тикланиш ва тараккиёт банки билан барча рахбарларни ракобат асослари ва комплаенс буйича укитиш мухимлиги таъкидланди.

– Качон ракобатга тайёр буламиз? Соха ва тармокларимиз тайёр булса. Сохалар качон тайёр булади? Мутахассислар булса. Энг заиф жойимиз: малакали мутахассислар етишмайди, технология йук, стандартлар йук. Шунинг учун бу сохани деярли бошидан бошлашимиз керак, – деди президент.

Ракобатни ривожлантириш ва монополияга карши курашиш борасида мутлако янги тизим яратиш лозимлиги таъкидланди. Олий таълим тизимида ракобатни ривожлантириш йуналиши буйича алохида факультет, кундузги ва сиртки укиш шаклини очиш, янги фан жорий килиш ва ушбу максадлар учун академик соатлар ажратиш буйича курсатма берилди.

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида монопол корхоналарнинг рахбарлари ва хокимлар учун ракобатни ривожлантириш йуналиши буйича киска муддатли укув курсларини ташкил этиб, укув жараёнига халкаро молия ташкилотларидан эксперт ва профессор-укитувчиларни жалб килиш вазифаси куйилди.

Ракобат сохасига оид низоларнинг малакали куриб чикилишини таъминлаш максадида Тошкент юридик университетида шу йуналиш буйича судьялар малакаси ошириш, судьяларни ушбу йуналишда ихтисослаштириш ва алохида суд коллегиясини ташкил этиш мухимлиги таъкидланди.

Иктисодиётда имтиёзлардан самарали фойдаланиш масаласига хам тухталиб утилди.

Масалан, имтиёздан фойдаланган 23та ёг-мой корхонасида янги иш уринлари етарлича ташкил этилмаган.

Аксинча, паррандачилик ва баликчилик сохаларида ракобат мухити яратилгани натижасида сунгги 4 йилда парранда гушти етиштириш 100 минг тоннадан 205 минг тоннагача, балик 65 минг тоннадан 122 минг тоннагача купайган.

– Паррандачилик ва баликчилик уюшмалари монополиядан озод килингани натижаси сезиляпти. Тадбиркорлар узини эмин-эркин хис килиб, харакат киляпти. Нарх ва сифат жихатидан бозорга муносиб товар ва хизматлар чикиши керак. Ракобат булса, ахолининг танлаш имконияти ва сотиб олиш кобилияти ошади, одамлар рози булади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Истеъмолчилар хукукларини химоя килиш борасидаги ишлар хам батафсил тахлил килинди.

– Истеъмолчилар хукукларини химоя килиш хакида куп гапирилади, лекин амалда бу тизим тула ташкил килингани йук. Буни талаб киладиган мухит йук, билим йук, оммавий ахборот воситаларида таргибот етишмайди, – деди давлат рахбари.

Утган йилда истеъмолчилардан тушган 11 мингдан ортик шикоятларнинг 50 фоизи коммунал ва транспорт, 25 фоизи савдо, колган 25 фоизи алока, молиявий хизматлар ва бошка сохаларга оид булган.

Бунга асосий сабаб – монопол корхоналар уз манфаатига мослаб хужжатлар ишлаб чиккан булиб, уларда истеъмолчилар манфаати тулик инобатга олинмаган.

Монополияга карши курашиш кумитаси хузуридаги Истеъмолчилар хукукларини химоя килиш агентлигининг ваколатларини кенгайтириш мухимлиги таъкидланди.

Йигилишда белгиланган вазифалардан келиб чикиб, Узбекистон Республикаси Монополияга карши курашиш кумитаси фаолиятини тубдан такомиллаштиришга доир карор лойихаси тайёрлаш вазифаси куйилди.

Кумитани истеъмолчиларнинг манфаатларини тугридан тугри химоя киладиган халк вакиллик органи – Олий Мажлисга хисобдор этиб белгилаш масаласини куриб чикиш топшириги берилди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Узбекистон яна карантинга кайтмокда

Узбекистонда эпидемиологик вазият кескинлашгани сабабли республика буйича карантин чоралари кучайтирилади. Республика махсус комиссияси карорига кура, …