moliya-vaziriУзбекистон Республикаси президентининг тегишли карорлари билан Молия вазирлиги рахбарияти таркибида узгаришлар юз берди.

Маълум булишича, Шавкат Мирзиёевнинг 23 февралдаги карори билан Ёркин Эргашевич Турсунов бошка ишга утиши муносабати билан Узбекистон Республикаси молия вазирининг уринбосари лавозимидан озод этилди.

Унинг урнида эндиликда Вячеслав Юрьевич Пак ишлайди. Давлат рахбарининг бу борадаги тегишли карори имзоланган.

Эслатиб утамиз, Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасидаги танкиддан кейин Молия вазирлиги тизимида катта узгаришлар руй берди. Жами молия тизими буйича 562 нафар ходим уз лавозимидан озод этилган. Жорий йилнинг январь ойида эса Ёшлар иттифоки Молия вазирлигига 490 йигит-кизни тавсия килгани маълум булди.