Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Молия вазирлиги кайси тизимда конунбузилиш холатлари купайганини маълум килди
<

Молия вазирлиги кайси тизимда конунбузилиш холатлари купайганини маълум килди

Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг худудий бошкармалари томонидан 2019 йилнинг 9 ойида утказилган назорат тадбирлари натижалари тугрисида маълумот берди.

2019 йилнинг 9 ойида Давлат молиявий назорати департаменти томонидан «Давлат молиясини бошкариш ахборот дастури» (ДМБАД) ва «UzASBO» дастури маълумотлар базасидан кенг фойдаланган холда 1147 та касб-хунар коллежлари ва академик лицейларда, 41 та олийгохларда, Маданият вазирлиги тизимидаги 516 та муассасаларда, 154 та туман (шахар) ободонлаштириш бошкармаларида, Бухоро ва Сурхондарё вилояти махаллий бюджетининг тузилиши ва ижроси, шунингдек 212 та махаллий бюджет ва 44 та бошка ташкилотларда хамда 28 та туман (шахар)лардаги 551 та махаллий бюджет ташкилотларида жами 2 655 та муассасаларида камерал назорат тадбирлари утказди.

xptve8f-hsd92qbgxqwfczp7luwvwqj8

Камерал назорат тадбирларига камраб олинган муассасаларнинг 820 тасида (31%) 22,6 млрд. сум микдорида бюджет конунчилигини бузилиш холатлари аникланиб, назорат тадбирлари давомида курилган чора-тадбирлар натижасида 16,5 млрд. сум маблаглар бюджетга тикланди.

2019 йилнинг 9 ойлиги даврида утган йилнинг мос даврига нисбатан камерал назорати тадбирлари билан 3 мартага куп муассасалар камраб олинган булиб, шунга мос холда бюджет интизомини бузилиш холатлари хам 3 мартага куп аникланган.

Маълумот учун: 2018 йилнинг 9 ойлигида 997 та бюджет муассасаларида камерал назорат утказилган булиб, шундан 432 тасида 7,3 млрд. сумлик бюджет интизомини бузилиш холатлари аникланган.

Хисобот даврида назорат тадбирларининг асосий кисми бюджетдан маблаг олувчи ташкилотларда маблаглардан максадли фойдаланиши ва молиявий интизомга риоя этилиши юзасидан утказилган булиб, 5487 та назорат тадбирларидан 4461 тасида (81,3%) 91,4 млрд. сумлик конунбузилиш холатлари аникланиб, ушбу асоссиз харажатларнинг 83 млрд. суми (91%) давлат бюджетига тикланиши таъминланди.

Маълумот учун: 2018 йилнинг 9 ойлигида 3568 та бюджет муассасаларида утказилган назорат тадбирларининг 2996 тасида 38,3 млрд. сумлик бюджет интизомини бузилиш холатлари аникланиб, шундан 28,4 млрд. суми (74,2%) бюджетга тикланган.

2019 йилнинг 9 ойи давомида аникланган бюджет интизомини бузилиш холатлари Халк таълими вазирлиги тизимидаги муассасаларида 18,9 млрд. сумни ташкил этиб, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан конунбузилиш холатлари 9,8 млрд. сумга (2 марта) купайган.

Шунингдек, Олий ва урта махсус таълими вазирлиги тизими ташкилотларида аникланган конунбузилиш холатлари 12,1 млрд. сумни ташкил этиб, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 10,4 млрд. сумга (7 марта), Мактабгача таълим вазирлиги тизимидаги муассасаларида аникланган конунбузилиш холатлари 6,6 млрд. сумни ташкил этиб, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан
3,5 млрд. сумга (2 марта) купайган.

Шу билан бирга, хисобот даврида Согликни саклаш вазирлиги муассасаларида аникланган конунбузилиш холатлари 10,2 млрд. сумни ташкил этиб, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан (10,7 млрд. сум) камайган булса-да, йирик микдорда конунбузилиш холатлари сакланиб колмокда.

Йирик микдордаги молиявий хато ва камчиликлар Жиззах (13,5 млрд. сум), Андижон (9,2 млрд. сум), Самарканд (7,7 млрд. сум), Сурхондарё (7,1 млрд. сум), Тошкент (7,3 млрд. сум) вилоятларига ва Тошкент шахрига (7,5 млрд. сум) тугри келмокда.

Назорат тадбирларида аникланган 84,3 млрд. сум конунбузилиш холатлари буйича 3 004 та назорат тадбирлари хужжатлари тегишли чоралар куриш учун прокуратура органларига юборилди.

Хисобот даврида бюджет интизомини бузилишига йул куйган бюджет ташкилотларининг 261 нафар мансабдор ва масъул шахсларига белгиланган тартибда 191,4 млн. сумлик маъмурий жарима кулланилди.

Шунингдек, хисобот даврида Давлат молиявий назорати департаменти томонидан бюджет ва бюджетдан маблаг олувчи ташкилотларнинг 2019 йил учун харажатлар сметаси ва штат жадвалларини меъёрий хужжатлар хамда аник хисоб-китоблар асосида режалаштирилиши юзасидан профилактика назорат тадбирлари утказилиб, 29,1 млрд. сум микдорида ортикча режалаштирилган харажатларнинг олди олинди.

Давлат максадли жамгармалар ва бошка жамгармалар маблагларини максадли сарфланиши юзасидан утказилган 1 069 та молиявий назорат тадбирларида 61,2 млрд. сум микдорида конунбузилиш холатлари аникланиб, шундан 42,8 млрд. суми (70%) тикланиши таъминланди хамда 51,9 млрд. сум микдоридаги конунбузилиш холатлари буйича 509 та назорат тадбирлари хужжатлари конуний чора куриш учун прокуратура органларига юборилди.

Бундан ташкари, Хукумат кафолати остида жалб килинган кредит маблагларидан максадли фойдаланилиши юзасидан утказилган 116 та назорат тадбирларида 6,7 млрд. сум микдорда ноконуний харажатларга йул куйилганлиги аникланиб, шундан 3,4 млрд. суми тикланди хамда 6,3 млрд. сум микдоридаги конунбузилиш холатлари буйича 88 та назорат тадбирлари хужжатлари хукукий бахо бериш учун прокуратура органларига юборилди.

«Узпахтасаноат» АЖ тизимидаги пахта тозалаш корхоналарида 2018 йил хосилидан тайёрланган пахта хомашёсини кабул килиш, кайта ишлаш, пахта махсулотларини сотиш буйича хисоб-китобларнинг хакконийлиги юзасидан утказилган 158 та назорат тадбирларининг 88 тасида 120,3 млрд. сум микдорида конунбузилиш холатлари аникланиб, назорат тадбири хужжатлари тегишли чора куриш учун прокуратура органларига топширилди.

Хукумат ва хукукни мухофаза килиш органларининг карорлари ва топширикларига асосан 223 та хужалик юритувчи субъектларда молиявий хужалик фаолияти юзасидан назорат тадбирлари утказилган булиб, аникланган 22,3 млрд. сум микдоридаги молиявий конунбузилиш холатлари буйича назорат тадбирлари хужжатлари конуний чора куриш учун хукукни мухофаза килиш органларига юборилди.

Давлат молиявий назорати департаменти томонидан 2019 йилнинг 9 ойида утказилган жами 7 152 та молиявий назорат тадбирларида 302,8 млрд. сум микдорида конунбузилиш холатлари ва бошка хато-камчиликлар аникланиб, шундан 148,7 млрд. суми (49,1%) бюджет ва максадли жамгармалар хамда хужалик субъектлари хисоб ракамларига тикланиши таъминланди.

Хисобот даврида махаллий бюджетларнинг тузилиши ва ижроси юзасидан Тошкент, Бухоро ва Сурхондарё вилоятларида кенг камровли назорат тадбирлари утказилди.

Махаллий бюджетлар тузилиши ва ижроси юзасидан утказилган назорат тадбирлари якунлари тегишли вилоят хокимликларида махаллий бюджетдан маблаг билан таъминланадиган муассаса ва ташкилотларнинг рахбарлари ва масъул ходимлари иштирокида мухокама килиниб, аникланган бюджет интизомини бузилиш холатларини такрорланмаслик юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Шунингдек, бюджет интизомини бузилишига йул куйган муассаса ва ташкилот рахбарларига нисбатан тегишли хокимларнинг карори билан интизомий чоралар курилди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

e24K1nVffHC7FZg2-mC4C96WFrsvjTBJ

«Супер-контракт» нархи канча ва кимлар учун?

Тест натижалари чикишни бошлагач, абитуриентлардан кушимча контракт (халк тилида “супер-контракт”) хакида саволлар купайди, деб ёзадихукукшунос Хушнудбек Худойбердиев. …