Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Молия вазирлиги буш маблагларини депозитларга жойлаштиришда банкларга куйиладиган талаблар узгаради
<

Молия вазирлиги буш маблагларини депозитларга жойлаштиришда банкларга куйиладиган талаблар узгаради

Хукуматнинг “Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 22 майдаги 383 – сонли “Узбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ягона газна хисобварагидаги маблагларни тартибга солиш тугрисида”ги карорига узгартириш ва кушимчалар киритиш тугрисида”ги карори лойихаси эълон килинди.

gxe3tu3-mqppm_lqycpxl0jl5wczqxf6

Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ягона газна хисобварагидаги вактинча буш маблагларни депозитларга жойлаштириш тартиби тугрисидаги низомнинг 5-банди (Тижорат банкларининг депозитларига вактинча буш маблагларни жойлаштиришда тижорат банкларига куйиладиган асосий талаблар куйидагилар хисобланади) куйидаги мазмундаги хатбошилар билан тулдирилиши мумкин:

“Вактинча буш маблагларни жалб этиш пайтида Марказий банк томонидан алохида операцияларни амалга ошириш ёки банк фаолиятини тухтатиш буйича кулланилган санкцияларнинг мавжуд эмаслиги;

“Standard & Poor’s” ва “Fitch Ratings” халкаро рейтинг агентликларининг “В”  хамда “Moody’s” агентлигининг “В2” даражасидан паст булмаган узок муддатли кредит рейтингининг мавжудлиги.”.

Тижорат банкларининг депозитларига вактинча буш маблагларни жойлаштиришда тижорат банкларига куйиладиган асосий талаблар хозирда куйидагилар хисобланади:

хар йиллик ташки аудит ижобий хулосасининг мавжудлиги;

тижорат банкида Молия вазирлиги Газначилиги томонидан илгари жойлаштирилган депозитлар буйича муддати утказиб юборилган карздорликнинг йуклиги.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

nmYszMHsQk7gt9HIlapfppLeAA7kwq8L

Энг куп молиявий конунбузилиш холатлари кайси вазирликлар тизимида кузатилаётгани маълум булди

2019 йилнинг 1-ярим йилида Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг худудий бошкармалари томонидан Иш режа, …