Главные новости
Главная / Технологиялар / Мобил курилмаларнинг IMEI кодлари билан боглик шубхали холатлар кузатилмокда. Вазирлик баёнот берди
<

Мобил курилмаларнинг IMEI кодлари билан боглик шубхали холатлар кузатилмокда. Вазирлик баёнот берди

Учинчи шахсларнинг паспорт маълумотларини киритган холда ноконуний равишда олиб кирилган мобил курилмаларни руйхатдан утказиш холатларини аниклаш максадида хукукни мухофаза килувчи органлар томонидан суриштирув утказилмокда.

Ижтимоий тармокларда чет элдан келган фукаролар паспорт маълумотлари угирланиб, бошка телефонларга uzimei’дан руйхатдан утказилаётгани хакида шикоятлар купаймокда. Kun.uz сайтига хам унлаб ана шундай мазмундаги мурожаатлар келиб тушди.

Мурожаатларда айтилишича, фукаролар чет элдан олиб келган телефон ёки бошка мобил курилма (планшет, аклли соат ва бошк.)ларини руйхатдан утказа олмаяпти. Бунга сабаб эса аллакачон уларнинг паспортига бошка телефон руйхатга олинган булиб чикмокда. Камига бу каби муаммога дуч келган фукароларнинг шикоятларини куриб чикишни бирор идора буйнига олмаётгани айтилмокда.

Kun.uz мазкур масала юзасидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан богланди.

Вазирлик такдим этган изохда айтилишича, Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 847-сонли «Узбекистон Республикасида мобиль курилмаларни хисобга олиш тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тугрисидаги» карори ва 2019 йил 17 сентябрдаги 778-сонли «Узбекистон Республикаси худудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чикариладиган мобил курилмаларни руйхатга олиш тартиби тугрисидаги низомни тасдиклаш» тугрисидаги карорларига асосан мобил курилмалар IMEI кодларини руйхатга олиш тизими жорий этилган.

Низомга асосан мобил курилмаларнинг IMEI-кодларини руйхатдан утказишда жисмоний ва юридик шахслар учун тегишли тартиб ва талаблар белгиланган булиб, унга асосан жисмоний шахслар учун руйхатдан утказишни онлайн (веб-сайт, ягона интерактив давлат хизматлари портали), масофавий (SMS/USSD-суровлар) ёки руйхатдан утказиш пунткларига шахсан мурожаат этиш оркали амалга ошириш имкониятлари яратилган.

Жисмоний шахслар мобил курилмаларнинг IMEI-кодларни руйхатдан утказиш учун паспорт маълумотлари, телефон раками ва мобил курилманинг IMEI-кодини такдим этиши талаб килинади. Руйхатдан утказиш учун такдим килинаётган мобил курилмаларнинг  Узбекистон Республикаси Президентининг тегишли карорига мувофик урнатилган божсиз олиб кириш нормаларига риоя этилганини текшириш максадида шахснинг паспорт маълумотларига асосан фукаронинг Узбекистон Республикаси  Давлат чегарасини кесиб утгани тугрисидаги маълумотлар текширилади. Ушбу ишларни амалга ошириш учун Тизим оператори ва Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази билан электрон ахборот алмашинуви йулга куйилган.

Бирок, руйхатдан утказиш масофавий ёки онлайн тарзда амалга оширилаётганида фойдаланувчи билан шахс уртасида контакт булмаслиги сабабли фукароларнинг паспорт маълумотларини айнан шу шахснинг узи ёки бошка шахс томонидан такдим килинаётганини тизим оркали аниклаш имкони булмайди. Шу сабабли хозирда учинчи шахсларнинг паспорт маълумотларидан фойдаланган холда мобил курилмалар IMEI-кодларини руйхатдан утказиш холлари кузатилмокда.

Учинчи шахсларнинг паспорт маълумотларини киритган холда ноконуний равишда олиб кирилган мобил курилмаларни руйхатдан утказилиш холатларини олдини олиш ва ушбу ноконуний харакатларни амалга оширган шахсларни аниклаш максадида, Тизим оператори томонидан хукукни мухофаза килувчи органларга мурожаат килинган. Бугунги кунда тергов суриштурув ишлари олиб борилмокда. Тергов суриштирув ишлари натижалари буйича кушимча маълумот берилади, дейилади вазирлик изохида.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

YDkwUTbZwUMjsyjAIYi_tegNf9lWGsYG

IMEI-кодни руйхатдан утказиш: билиш керак булган энг мухим маълумотлар

Узбекистонда мобил телефонлар ва SIM-картали планшетларнинг IMEI-кодини руйхатдан утказиш масаласида хамон турли саволлар ва тушунмовчиликлар …