kuyush-elektr2019 йилда Мисрда дунёдаги энг йирик куёш электр станцияси уз ишини бошлайди. Benban Solar Park деб аталувчи бу электр станцияни куриш киймати 823 млн долларни, куввати эса 1,6-2 ГВтни ташкил килади. Станция чулда, 37,3 квадрат километр майдонда жойлашади. Лойиха давлат томонидан молиялаштирилмайди, бирок 25 йиллик муддатга шартнома билан таъминлади. Шартномага кура, Мисрнинг Egyptian Electricity Transmission Company давлат компанияси станциядан бир кВт-соат электр энергияни 7,8 цент нархида сотиб олади.

Умумий хисобда станция 32 та куёш курилмасидан иборат булади. Улардан умумий куввати 165 МВтни ташкил килувчи биринчилари ишлатила бошланди.

Бугунги кунда Мисрда куёш энергетикасидаги умумий куввати 1,5 ГВт булган 29 та лойихага 1,8 млрд доллар ажратилган. 2018 йилда мамлакат “гигаватт клуби”га кириши кутилмокда, яъни мамлакатда 1 ГВт лик куёш курилмалари ишга туширилади.