Главная / Сиёсат / Мирзиёев ва ас-Сиси нималарга келишди?

Мирзиёев ва ас-Сиси нималарга келишди?

Миср Араб Республикаси президенти Абдулфаттох ас-Сисининг Узбекистонга биринчи ташрифи дустона ва амалий рухда кечди, деб баёнот килди президент Шавкат Мирзиёев

5-сентябр куни Куксарой кароргохида булиб утган музокаралардан сунг Узбекистон президенти ва Миср Араб Республикаси президентининг Кушма баёноти кабул килинди.

misr

Узбекистон етакчиси уз чикишида президент Абдулфаттох ас-Сиси билан мулокот ва музокаралар “самарали, сермазмун ва жуда очик” утганини таъкидлади. Тадбир давомида бу кутаринки ва дустона кайфият иккиёклама келишувларга уз ижобий таъсирини курсатганига гувох булдик.

Хусусан, ас-Сисининг Узбекистонга илк ташрифи булишига карамай, томонлар турли сохаларга доир 10дан зиёд битим ва меморандумларни имзоладилар.

Мирзиёев уз баёноти доирасида чикиши давомида Миср президенти билан нималарга келишишгани тугрисида тухталди.

Сиёсий соха: кушма ишчи гурух иш бошлайди

“Ушбу сохада булиб утган музокараларда минтакавий хавфсизликни таъминлаш, халкаро терроризм ва диний экстремизм, уюшган жиноятчилик ва гиёхвандликка карши кураш масалаларини куриб чикдик”, – деб таъкидлади Узбекистон президенти.

Президент таъкидига кура, Узбекистон ва Миср бу борада амалий идоралараро алокаларни урнатиш ва кушма ишчи гурух ташкил этишга карор килган.

Мирзиёев Куксаройдаги музокаралар натижасида тузилган ишчи гурух “катта ишларни амалга ошириши ва бу ишларнинг натижаси катта булишига” ишонч билдирди.

Хамфикр давлатлар: халкаро доираларда хамкорлик кучаяди

Узбекистон президенти уз чикиши давомида Узбекистон Миср давлати билан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Ислом Хамкорлик Ташкилоти ва бошка халкаро тузилмалар доирасидаги хамкорликни янада фаоллаштириш буйича хамфикрлигини таъкидлаб утди.

Афгонистон масаласи: максади мустахкам тинчлик урнатиш

Мирзиёевнинг сузларига кура, Миср президенти билан утказилган музокараларда “Афгонистон заминида мустахкам тинчлик ва баркарорлик урнатиш йулида сайи-харакатларни бирлаштиришга” алохида ургу берилган. “Юкорида зикр этилган масалалар буйича Ташки ишлар вазирликлари уртасида маслахатлашувларни мунтазам равишда утказишга келишиб олдик”, – деб таъкидлади Мирзиёев.

Иктисод: Узбекистон-Миср ишбилармонлар кенгаши тузилди

Мирзиёевнинг таъкидига кура, Куксаройда утказилган музокараларнинг диккат марказидан иктисодий хамкорлик масалалари урин олган.

Иккала томон савдо сотик ва инвестиция сохасидаги хамкорликни янада ривожлантиришга, шу максадда бор имкониятлардан кенг ва самарали фойдаланишга келишган.

“Биз бугунги холат мавжуд имкониятларимизга мос эмаслигини таъкидлаб, икки томонлама савдо айланмасини якин йилларда янада ошириш, экспорт килишда транспорт харажатларини камайтириш учун зарур чоралар куришни максад килиб куйдик”, – деди Узбекистон президенти.

Томонлар шунингдек, кишлок ва сув хужалиги, энергетика, нефт, кимё, машинасозлик, электротехника, текстил, чарм галантерея, фармацевтика каби сохаларда аник лойихаларни амалга ошириш имкониятлари куриб чикилган.

Мирзиёевнинг таъкидига кура, бу борада савдо-иктисодий хамкорлик буйича, Хукуматлараро кушма комиссия ишини фаоллаштириш Узбекистон-Миср ишбилармонлар кенгашини ташкил этишга келишилган.

Туризм сохаси: мисрлик сайёхлар купаяди

Узбекистон президенти таъкидига кура, Тошкент туризм сохасида катта тажриба ва салохиятга эга булган Миср билан бу сохада хамкорликни кучайтиради.

“Биз зиёрат туризми доирасида Тошкент, Самарканд, Бухоро ва Хива каби кадимий шахарларимизни куриш, имом ал-Бухорий, имом Мотрудий, имом Бахоуддин Накшбанд, Шохи Зинда, Чор Бакр, Мир Араб мажмулаларини зиёрат килиш учун Мисрдан келадиган сайёхлар окимини купайтириш буйича Тошкент-Кохира ва Хургада уртасида авиакатновларни йулга куйиш буйича масалаларни мухокама килдик”, – деди Узбекистон рахбари.

Яна маълумот

VkJrM3E1SSWRTvMBydDG4D9SFsS5zO5W

«Худудингда кимдир вафот этса, тобутини кутар, шунда хурмат килишади» – Алматов ички ишлар органи ходимларининг урни хакида гапирди

Kun.uz сизни кизиктирган мавзуларда сухбатлар уюштиришда давом этади. Бу галги сухбатдошимиз Узбекистоннинг энг таникли инсонларидан …