Главная / Сиёсат / Мирзиёев укитувчиларнинг савияси талабга жавоб бермаслиги, дарсликлар хатога тула эканини айтди

Мирзиёев укитувчиларнинг савияси талабга жавоб бермаслиги, дарсликлар хатога тула эканини айтди

Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2 ноябр кунги хукумат мажлисида мактабларда укитиш тизимини танкид килиб, мактаб укитувчиларининг билими ва малакаси талабга жавоб бермаслигини айтди.

Президентга кура, тизимдаги 422 мингдан ортик педагогнинг 65 минг нафари урта махсус маълумотли. Атиги 11 минг нафар укитувчи олий тоифали.

Айни пайтда 3 мингдан ортик педагог кадрларга реал эхтиёж мавжуд. Жумладан, инглиз тили, рус тили ва адабиёти, бошлангич синф, информатика, математика фанлари укитувчилари етишмайди.

Мирзиёев уз чикишида, шунингдек, 3-, 5-, 8-синф укувчилари учун 33 мингдан зиёд дарслик етишмаслиги, дарсликларда хатоликлар куплиги хам ачинарли эканини кайд этди.

Йигилишда мактаблар биноси, уларнинг моддий-техник базаси холатига хам эътибор каратилди.

Мактабларда 11 йиллик тизимга утилгач, укувчилар сони 1 миллионга ортган. Бугунги кунда 138 та мактаб филиали уз биносига эга эмас, 55 та филиалда укувчилар сони меъёридан юкори.

Инвестиция дастури доирасида 35 та мактабда курилиш-таъмирлаш ишларини тезрок якунлаш керак. 5 мингдан зиёд физика, кимё ва биология укув-лаборатория жихозлари, 43 минг туплам укув мебели зарур.

Яна маълумот

VkJrM3E1SSWRTvMBydDG4D9SFsS5zO5W

«Худудингда кимдир вафот этса, тобутини кутар, шунда хурмат килишади» – Алматов ички ишлар органи ходимларининг урни хакида гапирди

Kun.uz сизни кизиктирган мавзуларда сухбатлар уюштиришда давом этади. Бу галги сухбатдошимиз Узбекистоннинг энг таникли инсонларидан …