Сухбат чогида давлат рахбарлари Владимир Путиннинг Узбекистонга ташрифи хамда худудий ва халкаро сиёсатнинг долзарб масалалари буйича фикр алмашишди.
Бугун, якшанба куни Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путинга кунгирок килиб уни тугилган куни билан табриклади, деб хабар килмокда президент матбуот хизмати.
Сухбат давомида олий даражада эришилган келишувларни икки томонлама хамкорлик ёрдамида чукурлаштириш хакида суз борди. Президентлар Узбекистон ва Россия дустлик хамда стратегик иттифокчилик муносабатларининг ривожланаётганини кайд этишди.
“Савдо-иктисодий хамкорликни ривожлантиришга алохида эътибор каратилди. Махсулот айрбошлаш хажмлари тез усиб бормокда. Нефт-газ, энергетика, металлургия, машинасозлик, электротехника, тукимачилик ва озик-овкат сохаларида йирик инвестицион лойихалар муваффакиятли амалга оширилаётгани кайд этилди”, – дейилган хабарда.
Ундан ташкари хабарда тинч атом ва худудлараро хамкорлик хам ривожланаётганини, Тошкентда ушбу хафтада биринчи бор “Узбекистон – Россия” худудлараро форуми булиб утиши кайд этилди.
Эслатиб утамиз, бугун 7 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин 66 ёшга тулди. Дмитрий Песков айтишига караганда, Россия президенти ушбу байрамни уз якинлари ва оила аъзолари даврасида кутиб олади.