Главная / Сиёсат / Мирзиёев курилиш материаллари буйича карор имзолади. 1 июлдан янгича тартиб урнатилади
<

Мирзиёев курилиш материаллари буйича карор имзолади. 1 июлдан янгича тартиб урнатилади

Узбекистон Республикаси Президенти “Курилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид кушимча чора-тадбирлар тугрисида”ги карорни имзолади. Хужжат матни УзА томонидан келтирилган.

Куйидагилар:

а) 2019-2025 йилларда махаллий хомашё геология-кидирув ишларини олиб бориш, казиб олиш ва кайта ишлаш асосида курилиш индустриясининг хомашё базасини кенгайтириш прогноз курсаткичлари хамда 2019-2025 йилларда диверсификация килиш ва махсулот турларини кенгайтириш хисобига курилиш материаллари ишлаб чикаришнинг максадли курсаткичлари куйидагиларни назарда тутган холда:

геология-кидирув ишларини олиб бориш, казиб олиш ва кайта ишлаш асосида курилиш индустриясининг хомашё базаси хажмларини охактош буйича – 13,1 миллион тоннага, гипс тоши буйича – 1,8 миллион тоннага, лойсимон компонентлар, гишт хомашёси, кварц куми буйича – 1 миллион тоннага, кучган тог жинслари (базальт) буйича – 0,1 миллион тоннага, тош-шагал материаллар буйича – 5,6 миллион метр кубга;

ишлаб чикариш хажмларини обойлар буйича – 47 баробардан ортик хажмга, йигилган паркет панеллари ва плиталари буйича – 19 баробарга, ёгоч кириндили плиталар хамда ёгоч ва бошка ёгочбоп материаллардан тайёрланган плиталар буйича – 15 баробарга, газбетон блоклари буйича – 7 баробарга, лак-буёк материаллари хамда энергия ва иссикликни тежовчи флоат-технология асосида ишлаб чикарилган архитектура-курилиш ойнаси буйича – 4 баробарга, базальтдан тайёрланадиган композит арматура буйича – 3 баробарга ва цемент буйича – 2 баробарга ошириш;

б) халкаро молиявий институтлар ва хорижий банкларнинг кредитларини жалб килиш оркали молиялаштириладиган, 2019-2021 йилларда курилиш материаллари саноати сохасида амалга ошириладиган истикболли лойихаларнинг йигма курсаткичлари хамда 2019-2021 йилларда курилиш материаллари саноати сохасида амалга ошириладиган истикболли лойихалар руйхати;

в) 2019-2020 йилларда курилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга доир комплекс чора-тадбирлар тасдикланди.

Масъул вазирлик ва идоралар рахбарлари зиммасига Комплекс чора-тадбирларда кузда тутилган вазифаларнинг уз вактида, тулик ва сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юкланади.

Белгиланишича:

вазирлик ва идоралар рахбарлари Комплекс чора-тадбирларда кузда тутилган вазифаларнинг бажарилиши холати юзасидан маълумотларни хар ойда Вазирлар Махкамасига киритиб борадилар ва ушбу маълумотлар Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг Раёсати мажлисларида куриб чикилади;

Вазирлар Махкамаси Комплекс чора-тадбирларда кузда тутилган вазифаларнинг ижроси натижаси ва самарадорлиги тугрисидаги батафсил маълумотларни хар чоракда Узбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиб боради.

Узбекистон Республикаси Президенти Администрацияси рахбари тегишли вазирлик ва идоралар рахбарларининг Комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш холати буйича хисоботларини хар чоракда эшитиб бориш амалиётини жорий этади.

Узбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар кумитаси:

а) Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги хамда Иктисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда 2020-2021 йилларга мулжалланган Узбекистон Республикасининг минерал хомашё базасини ривожлантириш ва такрор хосил килиш давлат дастурини шакллантиришда янги конларни аниклаш учун норуда фойдали казилма бойликлари майдонларини геологик урганиш улушини 15 фоизга оширишни назарда тутади;

б) бир ой муддатда норуда фойдали казилма бойликлар мавжуд ер каъри участкаларидан фойдаланиш хукуки буйича лицензиялар бериш тартибини мурожаатчилар зарур малакали мутахассисларга эга булиши хакидаги мажбурий лицензия талабини жорий этган холда янада такомиллаштириш буйича таклифларни Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасига киритади.

в) бир ой муддатда Узбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат кумитаси ва “Узсаноаткурилишматериаллари” уюшмаси билан биргаликда куйидагиларни уз ичига олган кушма чора-тадбирлар дастурини тасдиклайди:

минерал хомашёни геологик урганиш, казиб олиш ва кайта ишлашда ер каъридан окилона фойдаланиш ва мухофаза килишни, саноат ва тажриба-саноат шаклда казиш учун берилган конларда кончилик ишларини маркшейдерлик ва геологик таъминлаш;

фойдали казилма бойликларининг селектив танловига, фойдали казилма бойликлари жойлашган майдонларда асоссиз ва узбошимчалик билан курилмалар курилишига йул куймасликка алохида ахамият каратган холда ер каъридан фойдаланиш билан боглик лицензия талабларининг уз вактида ва сифатли бажарилиши устидан назоратни кучайтириш;

минерал хомашёни казиб олиш ва кайта ишлашда фойдали казилма бойликларининг меъёрдан ортик йукотилишига йул куйилганлиги холатларини аниклаш;

хукукбузарликлар профилактикаси ва уларнинг олдини олиш, шу жумладан, аникланган хукукбузарликлар ва уларнинг окибатлари тугрисида кенг жамоатчиликни хабардор килиб бориш оркали.

2019 йил 1 июлдан бошлаб шундай тартиб урнатиладики, унга мувофик:

а) махаллий курилиш материаллари ишлаб чикарувчиларнинг экспорт килинаётган махсулотини сертификатлаштириш буйича харажатлари “Узстандарт” агентлигининг асослантирилган хисоб-китобларига мувофик Узбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташки савдо вазирлигининг Экспортни ривожлантириш агентлиги томонидан копланади;

б) тадбиркорлик субъектларининг соликка тортиш базаси беш йил давомида тенг улушларда норуда фойдали казилма бойликлари конларини узлаштириш учун зарур буладиган мухандислик-коммуникация ва транспорт инфратузилмасини куриш харажатлари микдорига, бирок Узбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Транспорт вазирлиги томонидан белгиланадиган нормативларга мувофик хисобланадиган суммадан ортик булмаган микдорга камайтирилади;

в) тегишли синовлардан утган ва белгиланган тартибда мувофиклик сертификати берилган курилиш материаллари курилиш ишларида кулланилиши мумкин;

г) техноген минерал хосилаларнинг тури ёки куриниши, уларнинг микдор ва сифат курсаткичлари хамда уларни саклашнинг кон-техникавий шарт-шароитларини тавсифловчи маълумотлар тадбиркорлик субъектларига уларнинг суровига асосан бепул такдим этилади;

д) Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни куллаб-кувватлаш давлат жамгармаси маблаглари хисобидан:

кредит суммасидан катъи назар курилиш материаллари саноати сохасида инвестиция лойихаларини амалга ошириш учун 2022 йил 1 июлга кадар жалб килинадиган тижорат банкларининг миллий валютадаги кредитлари буйича фоиз харажатлари Узбекистон Республикаси Марказий банкининг кайта молиялаштириш ставкасидан ошган микдорида, бирок 10 фоизлик пунктдан ошмаган микдорда, шунингдек, хорижий валютадаги кредитлари буйича фоиз харажатлари тижорат банклари томонидан белгиланган ставканинг 40 фоизи микдорида, бирок 4 фоизлик пунктдан ошмаган микдорда копланади;

курилиш материаллари саноати сохасида инвестиция лойихаларини амалга ошириш учун 2022 йил 1 июлга кадар жалб килинадиган тижорат банкларининг кредитлари буйича кредит суммасининг 50 фоизигача, бирок 8 миллиард сумдан ошмаган микдорда кафилликлар берилади.

2021 йил 1 январга кадар олиб келинаётган хомашё руйхатга мувофик божхона божларини тулашдан озод этилди.

Узбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташки савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки, “Узсаноаткурилишбанк” АТБ ва Уюшманинг куйидаги таклифларига розилик берилди:

а) курилиш материаллари саноати сохасидаги лойихаларни биргаликда молиялаштириш учун 2019-2021 йилларда халкаро молиявий институтлар ва хорижий банкларнинг 500 миллион АКШ долларидан кам булмаган микдордаги узок муддатли имтиёзли кредит линияларини жалб килиш ва фойдаланиш;

б) кредит линиялари хисобига курилиш материаллари саноати сохасидаги лойихаларни молиялаштиришнинг куйидаги механизмини жорий этиш:

кредит линиялари маблаглари биринчи навбатда Руйхатга киритилган лойихаларни молиялаштиришга йуналтирилади;

лойихалар импорт оркали келтириладиган асбоб-ускуналар, хомашё, материаллар ва бутловчи кисмларнинг киймати микдорида, бирок лойиха буйича умумий капитал харажатларнинг 70 фоизидан ошмаган микдорда молиялаштирилади;

Руйхатга киритилган лойихаларни кредит линиялари маблагларидан молиялаштириш хажмларини кузда тутилган лимитлардан ошириш хамда Руйхатга киритилмаган лойихаларни молиялаштириш тижорат банки томонидан Узбекистон Республикаси Иктисодиёт ва саноат вазирлиги билан келишилган холда амалга оширилади.

Узбекистон Республикаси Иктисодиёт ва саноат вазирлиги “Узсаноаткурилишбанк” АТБ ва Уюшма билан биргаликда икки ой муддатда лойихани амалга оширишнинг аник механизмлари ва муддатлари, шунингдек, лойиха ташаббускорлари ва масъул ижрочиларини кузда тутган холда хар бир лойиха кесимида кредит линиялари маблагларини жалб килиш ва узлаштириш буйича тармок жадвалларини тасдиклайди.

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг энергия тежамкорлик мезонларига мувофик келмайдиган курилиш материаллари ишлаб чикарувчиларни 2021 йил 1 январга кадар кумирдан ва табиий газга мукобил булган бошка ёкилги турларидан фойдаланишга боскичма-боскич утказиш тугрисидаги таклифига розилик берилди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

x6DOyp42oKcEeCFPQctN2TXkUw76mCcB

Депутатлар фикри: Контракт туловини стипендиясиз шаклда тулаш кандай булиши мумкин?

Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси Конунчилик палатаси депутатлари Абдурашид Абдукодиров, Исломжон Зокиров ва Бекзод Артиков муаллифлигида …