Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Мирзиёев Узбекистонда бир йилда 30 мингдан ортик ажрим кузатилганидан ташвиш билдирди
<

Мирзиёев Узбекистонда бир йилда 30 мингдан ортик ажрим кузатилганидан ташвиш билдирди

Фото: Президент матбуот-хизмати

Президент махалла ва оила муаммоларига багишланган йигилишда ажрим сабабларидан бири сифатида ишсизликни курсатган. Бу хакда Kun.uz мухбири хабар килмокда.

«Мени энг кийнайдиган масалалардан бири бу — ажрим. Тасаввур килинг: бир йилда мамлакатимизда 30 мингдан ортик ажрим кузатилган. Агар бу оилаларнинг уртача икки нафардан фарзанди булса, бу олтмиш минг бола оила бахтидан мосуво эканлигини билдиради», — деди Ш.Мирзиёев.

Йигилишда биргина Наманган вилоятида 2700 та нотинч оилалар мавжудлиги айтилди. Тошкент шахри, Фаргона, Андижон, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида хам бу борада муаммолар куп, ажрим ортган.

«Келинг, Амударё туманида содир булган холатга эътибор килайлик: Оила уч йил давомида узаро жанжалли булган. Бу масалага биров аралашмаган. Натижада, эр аввал икки яшар боласини, кейин хотинини улдирган ва узининг жонига касд килган. Бутун бошли бир оила йук булиб кетяпти.

Бу фожиа хаммамизни хушёр торттириши керак. Махалла, нуроний ва кайвониларимизнинг оилада урни булмас экан, бундай нохуш холатлар такрорланмаслигига ким кафолат беради?

Энди оила куришдан олдин ёшларни мажбурий укитиш тизимини яратишимиз лозим. Токи энг осон йул ажрим булиб колмасин.

Аслида, бу каби холатларга маиший масалалардан ташкари, ишсизлик муаммоси сабаб буляпти. Шунинг учун касб-хунари бор ёшлар, хотин-кизларни биринчи навбатда бандлигини таъминлашимиз лозим.

Энди хотин-кизларни касбга укитадиган нодавлат ташкилотларга давлат бюджетидан маблаг ажратилади. Хар ойда аёллар уртасида «Энг илгор бизнес режа» танловини утказиб, грант берамиз. Бундан хеч качон давлат ютказмайди. Эртага уша курсларни битириб чикканлар ишли булади, оиласини бокади», — деди президент.

Давлат рахбари Бектемир туманидаги холатни танкид килди.

Маълум булишича, туманда ёлгиз бир аёл узининг болаларини тарбиялаш баробарида вафот этган синглисининг уч нафар фарзандини хам карамогига олган. Аёл онкологик касаллик билан огриган. Кандолатчилик билан шугулланади, аммо махсулотни каерда сотишни билмайди. Хеч ким йул-йурик курсатмаган, оила огир шароитда колгани айтилди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

psAH39GUcU3_g7is4_3uHjxURvRPAcyx

«Давлат карзи: тахлил ва эркин фикр алмашинуви». «Мунозара клуби»дан махсус репортаж

13 июнь куни Узбекистон хукумати иктисодий блокининг «Мунозара клуби»да илк учрашув ташкил этилди. Kun.uz журналисти …