Главные новости
Главная / Сиёсат / Мирзиёев Туркманистонда Оролни куткариш жамгармаси саммитида иштирок этади
<

Мирзиёев Туркманистонда Оролни куткариш жамгармаси саммитида иштирок этади

Президент Шавкат Мирзиёев Туркманистон рахбари Гурбангули Бердимухамедовнинг таклифига биноан 24 август куни Туркманистонга боради. Бу хакда президент матбуот-котиби Комил Алламжонов узининг Фейсбукдаги расмий сахифасида хабар берди.

57702f25-26db-41c6-b672-08cd1e3c9bc7_w1023_r1_s

Маълумотда билдирилишича, Туркманистонда Мирзиёев Оролни куткариш халкаро жамгармасининг таъсисчи давлатлари рахбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этади.

Оролни куткариш халкаро жамгармасининг Туркманбоши шахрида булиб утадиган саммитида глобал иклим узгариши шароитида Орол денгизи хавзасининг экологик ахволини яхшилашда Марказий Осиё мамлакатлари хамкорлигининг долзарб масалалари куриб чикилади.

Мажлис якуни буйича Давлат рахбарлари кенгашининг кушма баёноти кабул килиниши кутилмокда.

Оролни куткариш халкаро жамгармаси Марказий Осиёдаги беш мамлакат – Киргизистон, Козогистон, Тожикистон, Туркманистон ва Узбекистон томонидан таъсис этилган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

iuSVma2W__jLYn2_7RIZKO99M9Vv7P0t

Карантинда иш хаки ёки таътил туловлари кандай булади? Хорижга кета олмаган мехнат мухожирлари нима килишлари мумкин? Вазир билан сухбат

Карантин шароитида мехнат муносабатлари кандай ташкил этилади? Карантинга олинган фукарога касаллик варакаси бериладими, йукми? Караантин …