skavkat-mirzieev2Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига аввалги ташрифи чогида Термиз шахрида “Амударё” болалар согломлаштириш оромгохини барпо этиш лойихаси билан танишиб, худудда инфратузилма объектларини купайтириш буйича топшириклар берган эди, деб хабар бермокда давлат рахбари матбуот хизмати.

Шунга мувофик Сурхондарё дарёси буйида 200 уринли дам олиш маскани курилиб, утган йил ёз мавсумида фойдаланишга топширилди. Оромгохда умумтаълим мактабларининг иктидорли укувчилари, ижтимоий химояга мухтож оилалар фарзандлари, имконияти чекланган болалар дам олдирилиб, согломлаштирилади.

Маскан 6,2 гектар майдонни эгаллаган. Туртта ётокхона, амфитеатр, ошхона, сузиш хавзаси, спорт майдонлари, бошка бино ва иншоотлар бунёд этилиб, зарур инвентарлар билан жихозланган.

Давлат рахбари муассасада болаларнинг марокли дам олиши, саломатлигини мустахкамлаши, овкатланиши ва яшаши учун яратилган шароитлар билан танишди.

Жорий йил март ойидан оромгох йил давомида узлуксиз фаолият юрита бошлайди. Унга мамлакатнинг барча худудидан фан олимпиадалари, халкаро танлов ва спорт мусобакалари голиблари булган 5-11 синф укувчилари, ёзги таътилда эса вилоятдан минг нафар угил-киз кабул килинади.

Бугунги кунда оромгох Узбекистон ёшлар иттифоки тасарруфига утказилиб, уни халкаро ёшлар оромгохига айлантириш режалаштирилмокда.

Оромгох хузурида умумтаълим мактаби барпо этилган. Мактаб негизида 125 уринли бахшичилик мактаби хам фаолият юритади. Укувчилар бу ерда халк огзаки ижоди хамда узбек халк чолгуларидан сабок олади. Дарс машгулотларини малакали укитувчилар билан бирга турт нафар Узбекистон халк бахшиси олиб боради.

Президент мактабдаги шароитлар билан танишди, Узбекистон халк бахшилари Шоберди Болтаев ва Абдуназар Поёнов билан мулокот килди.

Достончилик ва бахшичилик – миллий гуруримиз. Унинг замиридаги эзгу кадриятларни халкимизга етказиш лозим. Бахшичилик мактаби халк огзаки ижодининг ноёб дурдоналарини асрашга, уни ривожлантиришга, бахшиларнинг обрусини кутаришга хизмат килиши керак. Жорий йил Навруз байрами арафасида юртимиз бахшиларининг республика семинарини утказишни йулга куйсак, уларни куллаб-кувватлаган буламиз, деди Шавкат Мирзиёев.

Президент “Мустакиллик бахшилари” китобини чикариш, вилоятдаги коллежларда хам ушбу санъатни укитиш юзасидан топшириклар берди.